«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Конунлар » Кредит беришни купайтириш тугрисида карор
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 76381
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 10-12-2012, 00:27
10-12-2012, 00:27

Кредит беришни купайтириш тугрисида карор

Йўналиши: Конунлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
11.03.2011 й.
N ПҚ-1501


КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА
КРЕДИТ БЕРИШНИ КЎПАЙТИРИШГА
ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР
ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастури тўғрисида" 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон қарорига мувофиқ ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни молиялаштиришнинг, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишнинг муҳим воситаси сифатида микромолиялаш соҳасини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг тижорат банкларининг имтиёзли кредит бериш махсус Жамғармаси ресурслари ҳисобидан кредит беришдан олинадиган тижорат банкларининг даромадлари бўшайдиган маблағларни мазкур жамғарманинг ресурс базасини оширишга мақсадли йўналтириш шарти билан юридик шахслар фойдасидан тўланадиган солиқдан 2011 йил 1 апрелдан бошлаб 2016 йилнинг 1 январигача озод этиш таклифи қабул қилинсин.

2. Белгилансинки, тижорат банкларининг имтиёзли кредит бериш махсус Жамғармаси маблағлари асосан олис ва етиб бориш қийин бўлган туманларда, шунингдек меҳнат ресурслари керагидан ортиқ бўлган туманлар ҳамда шаҳарлардаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаларида, ишлаб чиқариш микрофирмалари, кичик корхоналар, деҳқон ҳамда фермер хўжаликларида юқори технологик ва инновацион лойиҳаларни молиялаш учун ажратилади.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 10-11-сон, 98-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 3-сон, 81-модда
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.