«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Конунлар » Бухгалтерия хисоби тугрисида конун
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 81109
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 9-12-2012, 23:18
9-12-2012, 23:18

Бухгалтерия хисоби тугрисида конун

Йўналиши: Конунлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИ 
30.08.1996 й.
N 279-I

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДА


1 - модда. Бухгалтерия ҳисоби тўгрисидаги қонун ҳужжатлари
Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда ҳисобот тузиш билан боглиқ муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонунда баён этилганидан кўра бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари қўлланади.

2 модда. Бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифалари
Бухгалтерия ҳисобининг мақсади фойдаланувчиларни ўз вақтида тўлиқ ҳамда аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахбороти билан таъминлашдир.
Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари:
бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўгрисидаги тўлиқ ҳамда аниқ маълумотларни шакллантириш;
самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш;
молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузишдан иборатдир.

3 - модда. Бухгалтерия ҳисоби субъектлари
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шуъба корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисоби субъектларидир.
Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бухгалтерия ҳисобни юритади ва бухгалтерия (молия) ҳисоботини тақдим этади.

4 - модда. Бухгалтерия ҳисоби объектлари
Асосий ва жорий активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, заҳиралар, даромадлар ва харажатлар фойда, зарарлар ҳамда уларнинг ҳаракати билан боглиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобини объектларидир. Бухгалтерия ҳисобининг объектлар жамлама ҳисобварақларда акс эттирилади. Аналитик ҳисобни юритиш тартиби бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади.

5 - модда. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиқ бухгалтерия ҳисоби стандартларини ишлаб чиқиш тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига юкланади.
Бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари бухгалтерия ҳисоби стандартлари билан, шу жумладан кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун соддалаштирилган бухгалтерия ҳисобини юритиш стандарти билан белгиланади.
Банкларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни тартибга солиш Марказий банк томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

6 - модда. Бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари
Бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари қуйидагилардир:
бухгалтерия ҳисобини икки ёқлама ёзув усули юритиш;
узлуксизлик;
хўжалик операциялари, активлар ва пассивларни пулда баҳоланиши;
аниқлик;
ҳисоблаш;
олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик);
мазмуннинг шаклдан устунлиги;
кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги;
молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги;
ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги;
активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоланиши.

7 - модда. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни корхона, муассаса ва ташкилот раҳбари амалга оширади.
Раҳбар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бош бухгалтер раҳбарлигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;
бухгалтерия ҳисоби юритишни шартнома асосида ихтисослаштирилган бухгалтерия фирмасига ёки таркибига бухгалтерия субъекти ҳам кирадиган хўжалик бирлашмасининг марказлаштирилган ҳисобга олиш бўлимига юклаш;
бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.
Раҳбар қуйидагиларни таъминлаши шарт;
ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқилишини;
хўжалик операцияларини назорат қилиш тартибини;
бухгалтерия ҳисоби тўлиқ ва аниқ юритилишини;
ҳисоб-китоб ҳужжатларининг сақланишини;
ташқи фойдаланувчилар учун молиявий ҳисобот тайёрланишини;
солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий ҳужжатлар тайёрланишини;
ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини.

8 - модда. Имзо ҳуқуқи
Пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, корхона, муассаса ва ташкилотнинг кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари раҳбар томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади.
Раҳбар имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларини иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахс иккинчисига - бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар қилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсати, шахсларнинг имзоси бўлмаган ҳужжатлар ҳақида ҳисобланмайди.

9 - модда. Бошлангич ҳисоб ҳужжатлари
Хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоб учун операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошлангич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар асос бўлади.
Бошлангич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган вақтда ёки операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади.
Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар амалга оширилганлигини тасдиқлашчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли бошлангич ҳужжат расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида улар эттирилади.
Бошлангич ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардир:
корхонанинг (муассасанинг) номи;
ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой;
хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва миқдор ўлчови (натура ҳолида ва пулда ифодаланган ҳолида);
масъул шахсларнинг шахсий имзолари.
Бошлангич ҳисоб ҳужжатларини тузган ҳамда имзолаган шахслар уларнинг ўз вақтида тўгри ва амал тузилиши, шунингдек бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун уларнинг белгиланган муддатларда топширилишига жавобгардирлар.
Бошлангич ҳисоб ҳужжатларига хўжалик операцияси қатнашчилари томонидан тасдиқланмаган тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди. Банк ва кассалар ҳужжатларида тузатишлар ва ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди.

10 - модда. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари икки ёқлама ёзув қоидаларига мувофиқ юритиладиган журналлар, қайдномалар, дафтарлар, тасдиқланган бланкалар (шакллар)дир.
Регистрлар техника воситаларидан фойдаланишда олинган машинограмма кўринишидаги ёзувлар йўли билан, шунингдек магнит тасмалари, дисклар, дискетлар ва бошқа машиналарда бажарилиши мумкин. Регистрларни шакллантириш тартиби бухгалтерия ҳисоби стандартлари билан белгиланади.
Бухгалтерия ҳисоби регистрларига тасдиқланмаган тузатишларнинг киритилишига йўл қўйилмайди.

11 - модда. Активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларининг тўгрилиги ҳамда аниқлиги активлар ва мажбуриятларни мажбурий суратда инвентаризация қилиш орқали тасдиқланади. Инвентаризация объектлари, уни ўтказиш тартиби ва муддатлари инвентаризация бўйича бухгалтерия ҳисоби стандартига мувофиқ белгиланади.

12 - модда. Активлар ва мажбуриятларни баҳолаш
Оборот активларни баҳолаш қуйидаги икки баҳонинг энг пасти бўйича - баланс тузилаётган санадаги ҳақиқий таннархи бўйича - (сотиб олиш нархи ёки ишлаб чиқариш таннархи) ёки бозор баҳоси бўйича (соф сотиш қиймати) амалга оширилади.
Асосий маблаглар ва номоддий активлар уларнинг тўлиқ бошлангич қиймати бўйича ҳисобга олинади. Асосий маблаглар ва номоддий активлар қийматини ҳисобдан чиқариш уларнинг қиймати тўлиқ тўлангунга ёки объект сафдан чиқиб кетгунга қадар бўлган эскиришини (амортизацияни) ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади. Амортизация ажратмалари объект фойдаланишга топширилганидан кейинги ойдан ишлаб амалга оширилади. Ернинг қиймати амортизация қилинмайди.
Молиявий қўйилмалар бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ ҳисобга олинади.
Мажбуриятлар тарафларнинг келишувига билан пул билан акс эттирилади.
Суд қарори бўйича юзага келган мажбуриятлар тегишли суммада акс эттирилади.
Потенциал мажбуриятлар дастлабки ҳақиқий баҳоси бўйича акс эттирилади.
Бухгалтерия ҳисоби миллий валюта - сўмда киритилади.

13 - модда. Даромадлар ва харажатларни ҳисоб олиш
Даромадлар ва харажатлар, тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, қайси даври тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида акс эттирилади.

14 - модда. Хусусий капитални ҳисобга олиш
Хусусий капитал - устав капитали, қўшилган, захира капиталидан, ҳамда тақсимланмаган фойдадан таркиб топади.
Устав капитали - таъсис ҳужжатларида белгиланган ҳиссаларнинг (пул ифодасида) йигиндисидир. Устав капиталига ҳисса шаклида қўшиладиган моддий ва номоддий активлар таъсисчилар келишувига ёки юридик шахс ижроия органининг қарорига кўра белгиланади ва ҳисобга олинади.
Қўшилган капитал акцияларни номинал қийматидан баланд нархларда дастлабки сотишдан олинадиган эмиссия даромадини акс эттиради.
Заҳира капитали мол-мулкни қайта баҳолаш чогида ҳосил бўладиган инфляция заҳираларини, шунингдек текинга олинган мол-мулк қийматини акс эттиради.
Тақсимланмаган фойда фойданинг жамгарилашганини ифодалайди ва мулкдорларнинг қарорига биноан устав капиталига қўшилиши мумкин.

15 - модда. Гаровни ҳисобга олиш
Ўзининг ёки ўзгаларнинг мажбуриятларини таъминлаш учун гаровга берилган мол-мулк қиймати, шу жумладан пул маблаглари корхона томонидан бошқа активлардан алоҳида ҳисобга олинади.
Гаровга олинган мол-мулк қиймати, гаров сифатида қабул қилиб олинган пул маблаглари ва валюта бойликлари қиймати алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилади.

16 - модда. Молиявий ҳисобот
Молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида тузилади.
Молиявий ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:
бухгалтерия баланси;
молиявий натижалар тўгрисидаги ҳисобот;
асосий воситалар ҳаракати тўгрисидаги ҳисобот;
пул оқимлари тўгрисидаги ҳисобот;
хусусий капитал тўгрисидаги ҳисобот;
изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботи соддалаштирилган шаклда тузилади.
Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмунини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилайди.

17 - модда. Умумлаштирилган молиявий ҳисобот
Шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари бўлган корхоналар умумлаштирилган молиявий ҳисобот тузади.
Шуъба корхоналарга қўшилган ҳиссалар бош корхонанинг молиявий ҳисоботида унинг молиявий қўйилмалари сифатида акс эттирилади.
Юридик шахслар ўз филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлинмаларини мустақил балансга ажратишлари мумкин бўлиб, уларнинг баланслари ва бошқа ҳисобот шаклларини ўзларининг умумлаштирилган ҳисоботига киритишлари шарт.
Умумлаштирилган ҳисоботга бош корхона, унинг шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналарининг молиявий ҳисоботлари илова қилинади.
Умумлаштирилган ҳисобот бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ тузилади.
Ушбу модданинг талаблари вазирликлар, идоралар ва бюджет ташкилотларининг жамлама молиявий ҳисоботига нисбатан татбиқ этилмайди.

18 - модда. Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври
1 январдан 31 декабрга қадар бўлган календарь йил молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври ҳисобланади.
Янгидан ташкил этилган юридик шахслар учун юридик шахс ҳуқуқи қўлга киритилган санадан ишлаб ўша йилнинг 31 декабрига қадар бўлган даври юридик шахс ҳисобланмайдиганлар учун эса, унинг давлат органларида рўйхатга олинган санадан бошлаб биринчи ҳисобот йили деб ҳисобланади.
Агар юридик шахс 1 октябрдан кейин рўйхатга олинган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрида тугайди.
Рўйхатдан ўтишга ёки юридик шахс ҳуқуқини қўлга киритишга қадар амалга оширилган хўжалик операциялари тўгрисидаги маълумотлар биринчи ҳисобот йили молиявий ҳисоботига киритилади.

19 - модда. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш
Молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади:
солиқ органларига;
таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорларга;
давлат статистика органларига;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга;
Молия ҳисоботи ҳисобот йили бошдан қўшилиб берувчи жамлама тартибида йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади.
Бюджетдаги муассасалар йил чораги бўйича йиллик ҳисоботни юқори органга тақдим этадилади.
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бухгалтерия ҳисобининг айрим субъектлари учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг бошқа муддатларини белгилаши мумкин.

20 - модда. Молиявий ҳисоботни эълон қилиш
Хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботи манфаатдор банклар, биржалар, инвесторлар кредиторлар ва бошқалар учун ошкора ҳисобланади.
Очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари, сугурта компаниялари, банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари ва бошқа молия муассасалари ҳар йилги молиявий ҳисоботни уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўгрилигини аудиторлар тасдиқлагач, ҳисобот йили тугаганидан сўнг биринчи майгача эълон қилишлари шарт.

21 - модда. Тугатиш вақтида молиявий ҳисобот
Хўжалик юритувчи субъект тугатилган вақтда якуний молиявий ҳисобот тузилади.
Тугатиш бўйича операцияларни ҳисобга олиш, тугатиш баланси ва ҳисоботни тузиш, активлар қийматини аниқлаш юзасидан жавобгарлик тугатиш комиссияси зиммасига юкланади.
Умидсиз қарзлар ва зарарлар тугатиш балансига киритилмайди.
Мажбуриятлар уларни узиш вақтига қадар ҳисобланган фоизлари билан тугатиш балансида акс эттирилади.

22 - модда. Бухгалтерия ахборотининг махфийлиги
Бухгалтерия ҳисобини юритишда махфийликка риоя қилинади. Бухгалтерия ҳисоби регистрларининг мазмуни билан танишишга маъмурият рухсати билан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари билан танишишга Рухсат этилган шахслар уларнинг махфийлигини сақлашлари шарт. Махфийликни бузганлик қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

23 - модда. Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш
Бухгалтерия ҳужжатлари ва регистрлар, микрофильмлар ёки компьютер ҳисоби молиявий маълумотлари камида уч йил, молиявий ҳисобот эса қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида сақланган.
Бухгалтерия ҳужжатларини олиб қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

24 - модда. Бухгалтерия ҳисоби тўгрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Бухгалтерия ҳисоби тўгрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов

Бўлим: Бухгалтерия

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.