«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2070
  • Муаллиф: Admin

БОЙЛИК ТОМОН ИККИНЧИ ҚАДАМ: ИШОНЧ

Бўлим: Машхурлар хаёти

Бошқариладиган ишонч ҳар қандай фикрни зўриқишдан титрашга мажбур қилади. Сиз ўзингизга ҳаддан зиёд ишониб, руҳланган бўлсангиз, қўл етмас юксакликка кўтариласиз. Ишонч - барча ақлни қобилиятлар учун қўзғатувчидир. Агар у фикр билан бирлашса, унда деярли ибодатга титроқ ақл онг ости томонидан қуршаб олиниб, руҳий қистовгаўтказилади. Барча ижобий ҳис-туйғулар орасида энг кучлиси ишонч ва муҳаббат, шу билан бирга шаҳвоний туйғу ҳисобланади. Улар биргаликда ҳаракат қилиб, ҳажмий ўлчамлар эффектини яратади. Ана шунда ботиний онг қўшилиб, кутилган саволга жавоб бериш учун Олий ақлни қўзгайди. Фақат сизнинг фикрингизга монанд бўлган юксак тимсолларни илғаб ола билиш керак. Шундай қилиб, биз ўз-ўзини ишонтириш истакни моддийлаштиришда қанчалик улкан аҳамиятга эга эканлигини тушуниб олишдан иборат хулосага келамиз, айнан ишонч бор-йўқ ақлнинг ҳолатидир. Бу ҳолат ўз-ўзини ишонтиришнинг ботиний онгга бир неча бор таъсир этиши туфайли сунъий равишда рўй бериши мумкин.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2087
  • Муаллиф: Admin

БОЙЛИК ТОМОН БИРИНЧИ ҚАДАМ: ХОҲИШ-ИСТАК (Наполеон Хиллнинг "Ўйла ва бой бўл" асари)

Бўлим: Бош сахифа, Машхурлар хаёти

БОЙЛИК ТОМОН БИРИНЧИ ҚАДАМ: ХОҲИШ-ИСТАК 

Истаклар амалга ошгач, орзулар рўёбга чиқади. Ҳаётдан кўн нарса тиласангиз, у сизга куп нарсани ато этади. Бундан эллик йилдан кўпроқ вақт муқаддам Эдвин С.Барнс Нью-Жерси штатининг Ист-Орэнж стандиясига юк поезди вагонидан тушгаи эди. Унинг куриниши саёқни эслатар, аммо фикрлари қиролиикидан асло қолишмасди. У станциядан Томас А.Эдисон идорасига қадар ўзини Эдисон олдида, Эдисондан ўзинииг қизғин хоҳиш-истагини амалга ошириш имкониятини сўраган қиёфада, буюк кашфиётчидан ишда ҳамкор бўлишни таклиф этган қиёфада кўрди. Умид ҳам эмас! Интилиш ҳам эмас! Бу ҳаммасини бутунлай босиб кетган қизғин хоҳиш-истак, холос!

Мана, барининг мағзи шунда.

Орадан бир неча йил ўтиб, Эдвин С. Барнс яна Эдисон билан айнан ўша идорада, биринчи марта учрашган жойда бирга турарди. Энди у иш бўйича ҳамкор эди. Эдисон Барнс муваффақиятга эрищди, чунки у аниқ мақсадни белгилаб олган ва барча қуч-қуввати, бутун ирода кучини унга сарфлаган эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 9915
  • Муаллиф: Admin

Алишер Усмонов самалиёти, яхтаси ва уйи ҳақида. (ФОТО)

Бўлим: ---

Алишер Усмонов Бурҳонович. Бу инсонни бутун дунё танийди. Асли Наманган вилояти Чуст туманида туғилиб ўсган. Усмонов ҳақида сайтимда олдин ҳам кўп маълумотлар бериб борганман. Лекин бу галги мақоламиз бутунлай бошқача. Усмоновнинг отаси Бурхон Усмонов - Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаганлигини кўпчилик билмаса керак. Усмоновнинг шаҳсий самалиёти ("BOURKHAN" - отаси Бурхон Усмонов номига), шаҳсий 2 та яхтаси ("Dilbar" - онаси Дилбар Усмонова номига), уйи ҳақида қисқача маълумотлар ва расмларни гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 5552
  • Муаллиф: Admin

ЎЙЛА ВА БОЙ БЎЛ – 1

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

Сиз дунёдаги энг мўъжизали таъсир кўрсатувчи китоблардан бирини ўқийсиз. Ушбу китобда бой бўлишнинг синовдан ўтган режасини топасиз. У қандай қилиб ишга киришиш тўғрисида ҳикоя қилиб беради. Ҳаёти давомида инсонга олға қадам ташлаш, ўз бахт-саодатини яратиш ва бойликни кўпайтириш учун нималар ёрдам беради, бошқалар, ҳатто бу ишни бошламаган дамларда қай тарзда кўмаклашади - китобда ана шу ҳакда сўз боради.

Аслида кимга нима куч-кувват бахш этади-ю, бошқалар нега суст, баёвлигича қолаверади? Нега айримлар тақдирнинг шафқатсиз зарбаларига заррача эътибор бермай, ўзлари орзу қилган истиқболга назар ташлаб, муаммолар гирдобидан ўтадилар, мақсадга етадилар? Шу билап бир вақтда эса бошқалар умидсиз хатти-ҳаракатлар ичида битмас-туганмас хатоларга йўл қўядилар, оқибатда ҳеч нарсага эга бўлмайдилар.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2150
  • Муаллиф: Admin

Кетинг...

Бўлим: Шеърлар

Кетинг, Сизга эҳтиёжим йўқ.
Севиб бўлдим Сизсиз ўлимни.
Яна минг йил яшасангиз ҳам,
Тушунмайсиз менинг кўнглимни.

Кутманг, Сизга бермайман ортиқ,
Умримнинг бир лаҳзасини ҳам,
Юрагимни юлиб ташлайман,
Азобларга топаман чидам.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2203
  • Муаллиф: Admin

Дунёнинг энг тадбиркорларидан ўрганадиган сабоқларимиз

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Билл Гейтс (Microsoft компаниясининг асосчиси)

Керакли вақтда керакли лойиҳа билан чиқиш жуда муҳим;

Тақлид қилиш (имитация) баъзан кашф қилишдан (инновациядан) фойдалироқ. Аммо фақат баъзан;

Агар қанақадир янги нарса ўйлаб тополмасангиз, унда янгини қўллаб-қувватлайдиган бирон нарса ўйлаб топинг;

Имкониятларни мустақил қидириб топинг – улар ўз-ўзидан топилиб қолмайди;

Шундай нарса яратингки, ўзидан из қолдирсин;

Биринчилардан бўлиш муҳим эмас;

Ҳаёт адолатсиз, бунга кўникинг;

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1595
  • Муаллиф: Admin

Flatmobile - энг митти машина

Бўлим: Бош сахифа

Шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш учун рухсат этилган энг кичик автомобилдан бири бу Flatmobile дир. У бор йўғи ярим метирни ташкил этади. Ушбу автомобил бошқарувчиси ўзини гўёки автомобилда эмас балки чанғи устида кетаётгандек ҳис қилса ажабмас. Энг ҳайратланарли томони шундаки автомобил кичик бўлишига қарамасдан унга ўзидан 6-метр узоқликка олов пуркавчи двигател ҳам ўрнатилган.

Автомобил учун махсус тўхташ жойи ҳам излаб қийналмайсиз ҳоҳлаган юк машинаси тагида қолдириб кетаверасиз

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2009
  • Муаллиф: Admin

Президент самолиёти

Бўлим: Бош сахифа

АҚШ Президенти Барак Обаманинг самолиёти суратларини томоша қилишингиз мумкин

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1381
  • Муаллиф: Admin

Пули кўп эмас, балки пули етарли бўлган одам бахтлидир.

Бўлим: Бош сахифа

Пули кўп эмас, балки пули етарли бўлган одам бахтлидир. Кимга пул етади? Умуман, нимадир етадиган кимдир бормикан?
Фақат пул эмас. Америкалик психолог Абрахам Маслоу қачонлардир инсонни «доимо янада кўпроқни истайдиган ҳайвон» деб атаган. Бу иборада фақат биттасига – «ҳайвон» деганига қўшилмайман. Ҳа, албатта, бизда ҳайвоний сифатлар кўп. Лекин, инсоний сифатларимиз ҳам кам эмас. Шунинг учун, келинг инсонийлари тўғрисида гаплашамиз…
Барча инсонлар бой бўлишни истайдилар ва бунинг ҳеч ёмон ери йўқ. Гарчан кўп йиллар бизни тескарисига ўргатишган бўлса ҳам: «Пул – ёмонлик, барча бойлар эса – ўғри ва фирибгарлар». Худди барча камбағаллар фаришталардек.
Нотўғри жойи бошқа ерда, яъни кўпчилик бойлик нима эканлигини тушунишмайди. Социологияда бой деб, манбаъси жамиятнинг бошқа аъзоларига нисбатан кўпроқ бўлган одамларни аташади. Яъни, бошқалардан бойроқ бўлган одам, бойдир. Шундай экан, бойликни кўрсатиш керак, аксинча, бошқалар сиз бой ёки бой эмас эканлигингизни қаердан билишади?
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1157
  • Муаллиф: Admin

Ҳаётимизни 3 қисмга бўлсак...

Бўлим: Бош сахифа

Ҳаётимизни уч қисмга бўлсак ҳам бўлади. Бу, қачон Сизнинг Қорбобога ишонганингиз, кейин Қорбобога ишонмай қолган пайтингиз ва охирида ўзингиз Қорбобо бўладиган даврингиз. Албатта, бу бир қочирим гап. Аммо унда чуқур бир маъно ҳам ётибди, яъни ҳақиқатдан ҳаётимиз уч қисмга бўлинади. Болалик, ўсмирлик ва… Учинчисида эса, энди биз ўз болаларимизга хам мустакиллик беришимиз лозим. Бунинг ҳаммаси равшан ва назарий жиҳатдан тушунарли.

Аммо бир нарсага кўникиш қийинроқ бўларкан. Олдинига ўз қўлларингиз билан ахлат тувакка ўтқазиб юрган одамчангиз, энди ўзининг шахсий болаларини тарбиялаяпти. Ва уларнинг келажагига ўзи жавобгар. Ва ўзининг ҳаракатларига ҳам. Биз ота-она бўлишга айнан ўзимизни бола деб тан олганимиздагидек кўникамиз. Одат эса боғлиқликни чақиради. Вақт ўтиши билан эса кузатамизки, ана шу одат вақти вақти билан халақит бера бошлайди. Демак, бу бир нарсани англатади – одатингиздан халос бўлиш вақти келди.

Ҳар қандай муаммони ҳал қилса бўлади, аммо муаммони ҳал қилиш- уни тан олишдан бошланади. Шунинг учун ўзингизга айтингки: Ҳа, мен мустақил бўлмоқчиман ва ҳеч нимада ҳеч кимга боғлиқ бўлишни истамайман.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1737
  • Муаллиф: Admin

Дангасалик фойдали(ми)?

Бўлим: Бош сахифа

Бизнинг маданиятимизда одатда, дангасаликни ўта бир салбий сифат деб қабул қилинган. Ва уни ёмонлашади. Сизни дангаса деганларида ёқмайди. Аммо… аммо баъзи-баъзида дангасалик истаги жуда тутиб кетади. Ҳеч нима қилишни истамайсиз, вассалом! Нима қилиш керак?
Менга айнан мана шу саволни жуда тез-тез бериб туришади. Дангасаликни нима қилиш ва уни қандай енгиш мумкин?
Ўзи уни нега енгиш керак? Дангасалик билан курашиш шартмас. Нимага? Ана шу тўғрисида гаплашиб оламиз. Ва яна ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ҳам гаплашамиз. Аммо бошланишига дангасалик айнан нима эканлиги ҳақида бир неча сўз.
Инсон ҳар қандай жонзот каби ўзининг ички маромига(ритмига) эга. Бизнинг вужудимиздаги содир бўлаётган жараёнларнинг активлиги тезлашиб кетиши ёки секинлашиши мумкин. Бу тасодиф эмас. Айнан аксинча, буларнинг ҳаммаси тирик қолишнинг энг бош ва ягона вазифаси бўлган энергияни тежашга бўйсунади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1834
  • Муаллиф: Admin

Ёлғиз. Иқбол Мирзо (+ "Сени кўйлайман" шеърий китобини кўчириб олинг)

Бўлим: Шеърлар

Миллион йилда мени яратди ҳаёт,
Мени сўраб, тоғлар қатор чўкди тиз.
Наҳот англамайсан, билмайсан наҳот,
Ахир мен биттаман, ягона, ёлғиз.
Буғланиб, қайтадан тўкилади сув,
Қуёшдан ишорат – кўз ёрар илдиз.
Мен, ахир уларга ўхшамайман-ку,
Ахир мен биттаман, ягона, ёлғиз.
Ҳар элат ўзича атар шамолни,
Мингта исм билан яшайди юлдуз.
Сен қайдан топасан бошқа Иқболни,
Ахир мен биттаман, ягона, ёлғиз.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 856
  • Муаллиф: Admin

Қонун барибир қонунда!

Бўлим: Бош сахифа

Сиз лотинчадаги «Қонун қаттиқ, лекин у – Қонун!» деган иборани эшитганмисиз? Қонунлар давлат тизимининг муҳим таркибий қисми бўлиб, турли ҳаётий масалалар улар орқали тартибга солинади. Албатта, бугунги қонунчилик узоқ асрлардан бери шаклланиб келган анъаналар асосига қурилган ва одил бўлиб, барча фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилади. Бироқ қадимда шундай қонунлар ҳам бўлганки, бугунги кун нуқтаи назаридан уларни жуда яхши баҳолаб бўлмайди. Бу эса турмушда турлича қийинчиликлар келтириб чиқарган, ахир, жиноятчилар қонун номи билан жазоланади, суд ажримлари қонунларга асосан белгиланади, мерос белгилашда ва бошқа ҳуқуқий ишларда албатта қонунларга таянилади… Дарвоқе, ҳуқуқ тарихидаги қонун номи билан судда кўрилган энг қадимий масала мерос муаммоси бўлиб, у энг узоқ давом этган ишлардан ҳисобланади.
Эрамиздан олдинги ХИВ асрда қадим Мисрда Неши исмли кемасоз оламдан ўтган. У ўзининг ер мулкини муайян тарзда мерос сифатида аниқ белгилаб бермаган эканми, ёки васиятнома ёзишга улгурмаганми… Хулласи калом, унинг меросхўрлари отасидан қолган далани бўлиша олмай, роса судлашган эканлар.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2442
  • Муаллиф: Admin

Пул қонуни. Еттинчи усул: пул топиш қобилиятингизни оширинг

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Яқинда ёнимга бир йигит келиб, қарзга пул беришимни илтимос қилди. Қарз олишдан мақсади нималигини сўраганимда, маоши сарф-ҳаражатларига етмаётганини айтди. Мен бунинг сабабини бошқа нарса -қарзини ёпишга қўшимча даромад оладиган жойи йўқлигида, унинг ўзи эса қарз олган одамнинг ёмон мижози эканлигида эканлиги билан изохладим.
-Сиз купроқ пул ишлаб топишингиз керак,- дедим унга.- Пул топиш қобилиятингизни ошириш учун нималар қиляпсиз?
-Қўлимдан келган барча чорани қўлладим,- жавоб берди у.- Ҳўжайинимдан иш хақимни оширишини қайта-қайта талаб қилдим, лекин фойдаси бўлмади.
Бу йигитчанинг соддалигидан кулишимиз мумкин. Лекин унда ютуққа эришиш учун энг асосий жихат бор: ишлаб топишга кучли истак.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1280
  • Муаллиф: Admin

Пул қонуни. Олтинчи усул: Ўзингизни келажакдаги маблағ билан таъминланг

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Ҳар бир инсоннинг хаёти ёшликдан кексаликга қадар ўз ўзанида оқиб ўтади. Хеч ким, ортга бурилиб кетолмайди. Шунинг учун ёши ўтиб қолганида ёки бу дунёни тарк этганида, оиласига ёрдам берадиган хеч ким қолмаслиги ҳақида олдиндан ўйлаб қўйиши керак. Бу эслатма, сиз улғайиб, ўқиш қобилиятингиз паст бўлиб қолганида ўзингизни пул тўла хамён билан таъминланган бўлишингизни ўргатиши керак.
Бойлик ортириш қонунларини биладиган ҳар қандай одам ҳам келажакдаги кунлари ҳақида ғам еб қўйиши лозим. Ўз сармояларини шундай режалаштириши керакки, улар узоқ йиллар давомида даромад олиб келиши, қариганда ҳам мевасидан фойдаланиш мумкин бўлсин.
Келажакда даромад келишига ишониб, уй ва ерлар сотиб олиш мумкин. Уларнинг келтирган қиммати эътиборга олиниб ҳарид қилинса, ҳақиқатдан ҳам фойдага айланади.