«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2506
  • Муаллиф: Admin

Ҳаётимизни бекорга сарфлаётганимиз ҳақида 12 та белги

Бўлим: Бош сахифа

Болалигингизда фазогир ёки машҳур юлдуз бўлишни истаганмисиз? Ва бугун орзуларингиздаги ҳаётда яшаяпсизми? Унда сиз – бахтлисиз  wink

Агар, қуйидаги 12 та белгидан бирортаси сизда мавжуд бўлса, уни ўзгартиришга ҳаракат қилишингиз керак, дейди Lifehack сайти.

1. Жуда кўп вақтни ўзимизга керак бўлмаган нарсалар учун сарфлаш.

Масалан видео-ўйинлар, телевизор қаршисида, интернетда ва ҳакозолар. Тўғи булардан фойдаланиш керак, лекин ҳаддан зиёд эмас. Балки жуда кўп вақтингиз овқатланишга кетар ёки ичкилик таъсирида кўп вақт йўқотарсиз. Агар сизда буларнинг бари меёрда бўлса, у ҳолда ўйлаб кўринг, сизга зарур бўлмаган, лекин сиз унинг устида кўп вақт сарфлаётган нарса нима? Суни аниқласагиз ва бартараф эта олсангиз, умрингиз бекорга сарфланмаётган бўлади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1314
  • Муаллиф: Admin

Кўп ҳаракатда бўлган кўп хато қилади

Бўлим: Бош сахифа

 Ҳаётимда кўп хато қилганман, кейин афсусланганман ва ҳаракат қилганман, ҳаммаси яхши бўлган. Ҳаммаси яхши бўлса, яна муаммо чиқади.
 Мен учун ҳаёт шундай, аввал хато, кейин ҳаракат ва ҳаммаси яхшиликка. Ҳаёт шундай давом этади…
 …Ва бир кун фарзанд ёки невараларим чой дамлаб келиб, мендан маслаҳат сўрайди. Хатоларимдан кўрган яхшиликларимни айтиб бераман…
 …Ўшанда мен даҳо бўлган бўламан
 Кўп ҳаракатда бўлган, кўп хато қилади. Эртами кеч, бир кун қарийди – даҳо бўлади. Фақат хато қилмаслик ва қайта хато қилмасликка интилиш керак!
 Хато қилинадиган жойда кам хато қилган одам кўпроқ омадга эришади. Хатосидан хулоса чиқаргани эса ҳеч бўлмаганда қариганда даҳо бўлади…

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1983
  • Муаллиф: Admin

Мақсадга эришиш йўлида қилиш керак бўлган 5 қоида

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Докторлар Эдвин Локе ва Гери Латам томонидан тавсия қилинадиган қуйидаги беш қоида олдига улкан мақсадлар қўйган шахслар учун ўз фойдасини беради.

Аниқлик. Мақсадингиз шунчалик аниқ бўлиши керакки, унга ўзингиз ҳам тушунинг ва нимага интилаётганингизни доим ёдда тутинг. Шунда қилаётган ишларингизда ўсиш бор ёки йўқлигини билиб турасиз.

Қийинчилик. Мақсадингизга эришиш йўлидаги қийинчилик воз кечишга эмас, янада қизиқишингизни оширишга хизмат қилишига ишонинг.

Ишонч. Кўзлаган натижангизга эришса бўладиган деб ҳисобланг ва ундан воз кечманг. Олға интилиш учун нега қаттиқ меҳнат қилишингзи кераклиги ҳақида сизни ишонтирувчи сабаблар топинг ва ёдда сақланг.

Фикрлар. Қилган ишларингизга фикр билдиришлари йўлини изланг. Ўсиш ва тажрибангизни назорат қилинг, шунга қараб зарур бўлса, қийинчилик даражасини ўзгартириш мумкин.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1635
  • Муаллиф: Admin

Қизиқарли маълумотлар

Бўлим: Бош сахифа

 - Нью Мехико штатида яшовчи Тсуни қабиласи япон тилига жуда яқин тилда гаплашишади. Бундан ташқари, уларда ҳам японлардаги каби 3-гуруҳ қони етакчилик қилади. Улар ҳам камёб буйрак касаллиги билан оғришади. Шунингдек, халқ оғзаки ижодида ҳам муштараклик мавжуд;
 - Ҳар ярим соатда инглиз тилида янги сўз пайдо бўлади;
 - Duracell – батарейка ишлаб чиқарувчи компания ўзининг бош офисини ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан қурган;
 - Ҳозирда ер юзида 6 мингга яқин тирик тил мавжуд бўлиб, асримиз охриги борганда уларнинг 90 фоизи йўқ бўлиб кетади;
 - Ҳафтанинг энг самарадор куни бу сешанба;
 - Испан тили АҚШда иккинчи давлат тили эканини кўпчилик билмаса керак. Ушбу тилда мулоқот қилувчилар сони бўйича АҚШ 5-ўринда туради;

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2197
  • Муаллиф: Admin

Blue Marlin - дунёнинг энг катта кемаси (ФОТО)

Бўлим: Бош сахифа

Blue Marlin — дунёдаги энг катта ярим чўккан ҳолатдаги кема. Биламизки, денгизда ҳаракатланувчи кемаларнинг имкониятлари қуруқликда ҳаракат қилувчи транспортларга қараганда чекланган. Blue Marlin нинг денгиздаги асосий вазифаси денгиз ва нефть платформалари, таъмир талаб ҳолатдаги сув ости кемалари, улкан кранлар, ҳатто катта ўлчамдаги кемаларни олиб юриш учун мўлжалланган.

Кеманинг оғирлиги 76 000 тонна, умумий майдони 11 000 кв. метрни ташкил этади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1059
  • Муаллиф: Admin

Бойлар учун поездлар

Бўлим: Бош сахифа

Инглиз матбуоти: "Темир йўллар сигирлар ўтлашига ҳалал беради, товуқлар тухум бермай қўяди”, — деб башорат қилган эди. Германияда эса тиббий комиссия тез ҳаракат натижасида йўловчиларда мия касаллиги келиб чиқиш хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Бироқ бундай огоҳлантиришларга қарамасдан, темир йўл ўз даври учун тараққиётнинг кучли двигателига айланди. Бугунги кунда ҳаётимизни темир йўл қатновисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Қуйида келтирилган фотогалереяда дунёнинг турли мамлакатларида ҳаракатланувчи поездларнинг энг сараларини кўришингиз мумкин.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1186
  • Муаллиф: Admin

Билл Гейтс яна АҚШнинг энг бадавлат кишиси бўлди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

29 сентябрь куни Forbes журнали АҚШнинг 400 нафар энг бадавлат тадбиркорлари рейтингини чоп этди. Рейтингнинг энг юқори поғонасида Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс қайд этилди. Унинг бойлиги 81,2 млрд АҚШ долларига баҳоланди.

Иккинчи, учинчи ўринларни машҳур инвестор Уоррен Баффет (68 млрд АҚШ доллари) ва Oracle асосчиси Ларри Эллисон (48,6 млрд АҚШ доллари) эгаллади.

ТОП бешталикка  ака-ука Чарльз ва Дэвид Кохи (ҳар бирининг бойлиги 42,9 млрд АҚШ доллар) кирди. Facebook  асосчиси 30 ёшли Марк Цукерберг эса кучли ўнталикни якунлаб берди.  Унинг бойлиги 34,5 млрд АҚШ долларига тенг.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 929
  • Муаллиф: Admin

Mercedes-Benz Future Truck 2025

Бўлим: Бош сахифа

Konseptual Future Truck 2025 автомобили тақдимоти Gannoverdagi IAA кўргазмаси давомида бўлиб ўтади. Mercedes-Benz Future Truck 2025 нинг асосий компонентаси бу унинг автоном бошқарув тизимидир. Бу тизим ёз фаслида Magdeburgdagi A14 шоссесида синовдан муваффақиятли ўтди. Нарҳи қанча бўлиши ва қачон сотувга чиқарилиши номалум. Фақат шуниси маълумки, Konseptual Future Truck 2025 бетакрор, ажойиб функцияларга эга, салобатли куриниш, барча томонлама қулай салонга эга бўлган ягона юк машинаси.

Шаҳсан ўзимга салони жудаям ёқди. Ҳудди ўзимнинг Кобалтимга ўҳшаркан  wink

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1943
  • Муаллиф: Admin

БОЙЛИК ТОМОН ТУРТИНЧИ ҚАДАМ: МАХСУС БИЛИМЛАР

Бўлим: Бош сахифа

 

Маълумот, бу - сиз томонингиздан яратилган тимсолингиз. Инсоннинг ўзи зарурий билимларни ахтариб топади. Оддий режага амал қилинг, ўшанда сиз нолдан бошламайсиз.

Икки хил билим тури мавжуд - фундаментал билимлар ва алоҳида махсус билимлар. Фундаментал, яъни умумий билимлар қанчалик чуқур ва ранг-баранг бўлмасин, пул жамғариш учун сизга асло керак эмас. Йирик университетлар амалий жиҳатдаи барча фундаментал билимлар­ни қамраб олади, улар тараққиёт учун жуда кулай. Шу билан бирга кўпчилик профессорлар ер юзида энг бой кишилар жумласига кирмайди. Улар билимлардан фойдаланиш муаммолари бўйича мутахассисларга ажратилганини айтиб бера олмайдилар.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3360
  • Муаллиф: Admin

“Камолот” уйлари кимларга берилади?

Бўлим: Бош сахифа

Ёдингизда бўлса, 2014 йил 6 февраль куни "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Қарори имзоланган эди. Мазкур Қарор асосида махсус Давлат дастури тасдиқланиб, тегишли тартибла ҳаракат режаси ишлаб чиқилганлиги ҳақида маълумот берилган эди.

Ҳаракат режасига асосан, ҳар бир ҳудудда 2 тадан 4 қаватли "Камолот” уйларини барпо этилиши назарда тутилиб, қурилиши режалаштирилаётган уйлар 48-64 та 2 хонали квартирага мўлжалланган бўлиши белгиланганлиги тўғрисида хабар берилган эди. Ҳаракат режасида таъкидланишича, қурилиши режалаштирилган уйлар "Камолот” ЁИҲ тизимидаги ходимлар ва фаол ёшлар оилаларига "Камолот” тавсиясига асосан йилига 6 % миқдорида имтиёзли кредит эвазига берилиши назарда тутилган эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 978
  • Муаллиф: Admin

12 миллион долларга уй сотиб олармидингиз???

Бўлим: Бош сахифа

Foothill House АҚШнинг Аризона штатидаги ушбу уй лойиҳасиPeredayz Velli га тегишли. Уй ҳудудининг умумий майдони тўрт ярим гектарни ташкил этади. Ушбу икки қаватли қароргоҳ саккиз ётоқхона, ўн иккита ювуниш хонаси, иккита катта меҳмонхона, кутубхона, думалоқ сунъий ҳовуз ҳамда кичик голф майдонига эга. Ҳўш, агар Сизда 12 миллион доллар пулиз бўлганида нима қилган бўлардингиз? Шу уйни олармидингиз ёки...

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3343
  • Муаллиф: Admin

Қасос. (Тоҳир Малик)

Бўлим: Хикоялар

Дугонаси хушхабар айтиб, суюнчи сўради. Латифа буни эшитиб, қувониши лозим эди. Чунки, шу ҳол юз беришини истаб, Худога неча бор муножот этди. Аллоҳга илтижоларим етиб борармикин, ниятимга етмай ўлиб кетмасмикинман, деб қўрқиб юрган кезлари ҳам бўлди. Ниҳоят... оҳлари Яратганга етиб борибди. Шу ҳол юз берса армоним қолмайди, қувончларим дунёга сиғмай кетади, деб ўйларди.

Хушхабарни эшитиб нимага қувонмади? Вужудига нима учун афсус тўр ёя бошлади? Кўнгилга шодлик бахш этиши лозим бўлган янгиликни етказган дугонасига нима учун жавоб қайтармай, жимиб қолди? Бу ҳолати суюнчилаб телефон қилган дугонасигагина эмас, ҳатто ўзига ҳам номаълум эди.
-Латиф, эшитяпсанми?-дугонаси гўшакнинг гаранг қулоғини очмоқчи бўлгандек, бир-икки қаттиқ пуфлади.
-Эшитяпман,-деди Латифа синиқ овозда.
-Эринг қўл-оёқсиз, шол бўлиб қолибди. Тили ҳам айланмасмиш. Хотини уйига олиб келмай, касалхонадан тўппа-тўғри қариялар уйига олиб бориб ташлабди. Вой тавба-я! Ўттиз беш ёшли йигитни ҳам қариялар уйига олаверишар эканда-а? Эшитяпсанми?

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 995
  • Муаллиф: Admin

5 миллион 500 минг сўмлик iPhone 6 нинг таннархи аслида 200 АҚШ доллари

Бўлим: Бош сахифа

IHC тадқиқотчилари iPhone 6 смартфонида ишлатилган қисмлар нархини ҳисоблаб чиқди. БуLookAtMe маълумотига асосланиб "Пароль” нашри хабар берди.

Унгакўра, iPhone 6 смартфонининг таннархи 200–247 доллар бўлса, iPhone 6 Plus нинг таннархи эса 216–263 долларни ташкил этади. Бу нархлар гаджетнинг турли хил ички хотира турларига қараб ўзгаради. IHC тадқиқотчиларининг фикрича, iPhone 6 нинг таннархи iPhone 5C дан кўра 5 доллар қиммат.

Қуйида iPhone 6смартфонлари учун ишлатилган қисмларнинг нархлари билан танишишингиз мумкин:

iPhone 6 дисплейи – 45 доллар;
iPhone 6 Plus дисплейи – 52 доллар;
Apple Pay тўлов тизимининг ишлашига хизмат қиладиган NFS чип – 22 доллар;

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 982
  • Муаллиф: Admin

“Gibraltar” дунёдаги энг хавфли аеропорт

Бўлим: Бош сахифа

Дунёдаги энг хавфли аэропорт бу "Gibraltar” аэропортидир. Бунинг сабаби унда бор-йўғи битта учиш йўлаги мавжуд. Унинг узунлиги эса 1829 метр. Бу ҳали ҳаммаси эмас, тор ва қисқа масофадан ташқари аэропорт шаҳар марказидан бор-йўғи 500 метр узоқликда жойлашган. Ягона учиш йўлаги эса марказий автомобиль йўли билан ҳам кесишиб ўтган.

Самалёт қўнаётган вақт енгил автомобиллар йўлнинг икки томонида кутиб туришади. 


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1763
  • Муаллиф: Admin

БОЙЛИК ТОМОН УЧИНЧИ ҚАДАМ: ЎЗ-ЎЗИНИ ИШОНТИРИШ

Бўлим: Машхурлар хаёти

Онгингизни бугун теранлиги билан ўзингизучун ишлашга мажбур этинг, ана шунда сиз ажойиб натижаларни қўлга киритасиз. Бу таркибийқисмлар лол қолдиради!

«Ўз-ўзини ишонтириш» атамаси барча турдаги ишонтиришга ва ҳис-туйғулар воситасида онгнинг қўзғатиб,ўз-ўзини бошқаришига тааллуқлидир. Бу ўзига ҳос онг ва ботиний онг ўртасидаги алоқанинг бошқарув маркази ҳисобланади.

Ўз-ўзини ишонтириш орқалиустун турган фикрлар ботиний онг асаб тизимига суқилиб киради ва унга таъсир қилади. Табиат инсонни ана шундай яратган, у бсезги туфайли ботиний онгга эга бўлиб, бутунлай назоратда туради. Бу одам ҳамиша ана шундай назоратни амалга оширади, дегани эмас, албатта. Аниқроқ, айтадиган бўлсак, аксарият ҳолларда бу амалга ошмайди, кўпчилик одамлариинг ночорлиги изоҳланмайди ҳам.