«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 954
  • Муаллиф: Admin

"OSCAR GROUP" масъулияти чекланган жамияти

Бўлим: Бош сахифа

 

 

«OSCAR GROUP» масъулияти чекланган жамияти

  • Веб сайтлар яратиш, уларга сервис хизматлар кўрсатиш
  • Корхона ва ташкилотларга сервер тизими ташкил этиш, сервис хизмат кўрсатиш
  • Windows XP, Linux, uBuntu Windows Chip, Windows Zver, Windows SP 1/2/3, Windows Server, Windows radmin системаларини ўрнатиш
  • Компьютер ва компьютер қурилмаларини таъмирлаш, сервис хизмат кўрсатиш
  • Дастурий таъминот маҳсулотларини яратиш, сервис хизмат кўрсатиш
  • Ишчи-ходимлар, ўқувчилар давоматини назорат қилувчи турникет тизими ўрнатиш, сервис хизмат кўрсатиш
  • Видео кузатув камераларини ўрнатиш, сервис хизмат кўрсатиш
  • Компьютер тармоғи тизимини улаб бериш, сервис хизмат кўрсатиш
  • Ахборот хавфсизлиги тизимини ўрнатиш, сервис хизмат кўрсатиш
  • Дастурлар (3D Max, Photoshop, Corel DRAW) орқали ланшафд, дизайнлар яратиш
  • Корхона ва ташкилотлар рекламаларини Республикамиз сайтлари ва Odnoklassniki.ru, Mail.ru, Google.ru/com, Yandex.ru сайтларига рекламага бериш
  • Аусорсинг хизматлари
  • 1С буҳгалтерия тизимини ўрнатиш

Тел.: 0-593-5225525, 0-593-5222272, 0-590-7318423

 

E-mail: asqar92@inbox.ru,asqar92@inbox.uz

Веб сайт: http://OSCAR.UZ

Манзил: Навоий вилояти, Навоий шаҳар Маърифат кўчаси 32-уй

Туловлар: Нақд пул ва пул кўчириш йўли билан амалга оширилади.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1121
  • Муаллиф: Admin

“Google” ишга даъвогарлар оқимини қандай эплайди?

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Нима учун "Google”га ишга кирмоқчи бўлганларнинг ишга кириш имкони 0,2%? Компания янги ходимларни ишга олиш жараёнини қандай ташкиллаштирган? Агар бу сизга қизиқ бўлса, мақолани эътибор билан ўқинг.

"Google”нинг HR-бўлим бошлиғи Лазло Бокнинг айтишича, ҳар йили компанияга ишга кириш истагида бўлган одамлардан уч миллионга яқин талабнома тушади. Улардан фақат етти минги маъқулланади. Шундай қилиб, бир жой учун даъвогарлар сони 428,5 нафарни ташкил қилади. Бу Гарвард, Йель ёки Стэнфорддагидан кўпроқ.
2006 йилда Бок компанияга келганда, айтишича, "Google”да ишга олиш жараёни жуда ёмон бўлган. Биринчидан, компанияни қандай келажак кутаётгани номаълум бўлган, иккинчидан, 15-25 та суҳбатдан ўтиш керак эди.

 

"Google”да ишга олиш ўртача олти-тўққиз ой вақтни олган. Унинг айтишича, ўшанда суҳбатда ишга кирмоқчи бўлганларни қандайдир фойдасиз масалаларни ечишга мажбур қилишган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 918
  • Муаллиф: Admin

Дубайга учинг, Роллс-Ройсни қучинг

Бўлим: Бош сахифа

Emirates 24/7 нашри тарқатган хабарга кўра, Дубай шаҳрида 21 ноябрдан 6 декабргача бўлган даврда дам олиш кунлари бепул суперкар-таксилар хизмати жорий қилинади. Хабарда қайд этилишича, бу жараён муҳлати янада чўзилиши мумкин.

Бу лойиҳага Rolls-Royce, Bentley, Ferrari, Lamborghini ва AMG G Class Limo автомобиллари жалб этилади. Акция Яқин Шарқдаги етакчи автомобиль кўргазмаси − Dubai Motor Show дастури доирасида бўлиб ўтади. Ушбу машиналарнинг энг арзони 1 миллион дирҳам, яъни, 270 минг долларга баҳоланади. Бундай таксилар шаҳарнинг савдо марказлари, шунингдек, туристик обидаларда тўхтаб ўтиши кўзда тутилган. Айтиш мумкинки, бу лойиҳа янада кўпроқ сайёҳларни мамлакатга ташриф буюришини таъминлайди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1784
  • Муаллиф: Admin

Америкалик энг сахий 5 та миллиардер

Бўлим: Машхурлар хаёти

Билл Гейтс номи бутун дунёнинг энг бой кишилари рўйхатининг энг юқорисида зикр этилган. Бу шахснинг бойлиги айни кундаги ҳисоб-китобларга кўра, 81,2 млрд долларни ташкил этади ва у 21 йилдан буён Forbes журнали тузадиган рўйхатда етакчиликни бошқа ҳеч кимга бермай келади.

Шунингдек, Билл Гейтс дунёнинг энг сахий кишилари рўйхатини ҳам бошқариб турибди. Ўтган йилнинг ўзида у ва рафиқаси ташкил этган хайрия фонди томонидан муҳтожларга ёрдам бериш мақсадида 2,65 млрд доллар миқдорида маблағ ажратилган. Бу маблағнинг асосий қисми безгак ва бошқа юқумли касалликка қарши кураш ишларига йўналтирилган бўлса, 50 млн долларлик қисми СПИД хасталигига чалинган беморларни тузатиш учун сарфланган.

Сахий миллиардерлар рўйхатида иккинчи поғонани яна бир америкалик ишбилармон Уоррен Баффет банд этган. У 2013 йилда хайрия ишлари учун Билл Гейтсдан озгина камроқ пул – 2,63 млрд доллар ажратган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2699
  • Муаллиф: Admin

Дунёдаги энг қиммат 10 та самолёт

Бўлим: Бош сахифа

Ака-ука Райтларнинг ихтироси бўлмаганда, нима қилардик? Саёҳат қимматроқ, ноқулайроқ ва секинроқ бўларди. Бугунги кунда самолётдаги парвоз одатий ва оддий бир ишдек қабул қилинади. Бироқ одамларнинг 1 фоизи парвозни бошқачароқ тасаввур қилади. Миллиардерлар ўзларининг миллион долларлик, махсус буюртма билан қилинган ҳашаматли самолётларида маза қилиб учишади.

Ҳарбийлар ҳам буюртма билан ишланган самолётларда учишади, лекин миллион долларни ҳашаматга эмас, технологиялар, хавфсизликка сарфлашади. Самолёт қай мақсадда ишлатишининг аҳамияти йўқ, уларни бир нарса бирлаштиради — қиммат нарх. Қуйида дунёнинг энг қиммат самолётлари (хусусий ва ҳарбий ҳаво кемалари ҳам бор) билан танишинг.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1699
  • Муаллиф: Admin

Фарзандларимиз миллионер бўлиши учун уларни нимага ўргатишимиз лозим?

Бўлим: Бош сахифа

Бахт пулда дейишса, асло шошилманг. Ундай эмас, аммо пул кўп ҳоллларда керак бўлади. Чарлз Типс, сармоядор, ёзувчи ва блоггер миллионер бўлишлари учун фарзандларимизда қайси сифатларни тарбиялашимиз кераклиги тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашади. Чарлз жуда яхши таъминланган кишилар билан мулоқотда бўлганини сўзлайди. Унинг ўзи уч фарзандни катта қилган, шундай экан бу борада тажрибага эга.

Уларга имкониятлар ҳақида сўзлаб беринг!
Балки, улар миллионер бўлишни истамаслар? Ахир бой бўлиш – бу ҳаётимиздаги асосий мақсад эмас. Қачон бу ҳақда гапирганимда, мусиқа асбобларини ясашни жудаям севадиган ва шу орқали кейинроқ ўз ишини кўпмиллионли бизнесга айлантирган бир болакай ёдимга келади. Фарзандларингизга муҳаббат ҳақида гапириб беринг, уларга нима ёқишини, нима хоҳлашини билиб олинг. Дунё бизга ўзимиз хоҳлаган ҳаётда яшаш имкониятини беради.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2472
  • Муаллиф: Admin

Уддабурон фирибгарлар

Бўлим: Бош сахифа

Дунёда шундай одамлар борки, улар ўз уддабуронликлари билан бировнинг хаёлига келмаган нарсаларни ўйлаб топишади.

Хитойлик Квонг Иф Йи По бир йил давомида аэропортнинг VIP-ҳудуди мижози бўлган, аслида бирор марта ҳам ҳеч қаерга учмаган бўлса-да. Аэропорт бизнес-класс мижозлари учун қатор хизматларни таклиф этган, бу хизматлар билет нархи ичига киритилганди. Бу хизматлар ичида бепул овқатланиш, бар, дам олиш ҳудуди бўлиб, буларнинг бари текин эди. Квонг Иф "China Eastern Airlines” самолётига ҳар куни билет сотиб олар, аммо ҳар сафар парвозни бекор қилиб билетни қайтариб берарди. Юшу Ксиань аэропортида билет сотиб олгани учун у VIP-клуб аъзоси сифатида ҳар куни қайддан ўтиб бепул тушлик қилар, кейин эса парвозни бекор қилиб уйига қайтарди. Унинг бу товламачилиги бир йилдан сўнг, билетни 300-марта қайтариб берганида фош бўлган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1463
  • Муаллиф: Admin

Тим Кук “Apple”да қандай ўзгаришлар қилди?

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

Яқинда янги "iPhone”нинг савдоси бошланди. Компания тепасига Тим Кук келгандан сўнг "Apple” корпорацияси ва унинг маҳсулотлари қай даражада ўзгарганини билишни истайсизми? Унда мақоланинг давомини ўқинг.

2011 йилда Стив Жобс вафот этгандан бери унинг Калифорнияда жойлашган компания кампусидаги кабинетига ҳеч ким тегмади. "Бу менга нотўғридек туюларди, — дейди "Apple”нинг ҳозирги директори Тим Кук, — ахир бу Стивнинг офиси”. Бироқ бошқа нарсаларда компанияда анча ўзгаришлар бўлди. Яқинда у "iPhone”нинг янги моделларини тақдим этди ва у илк кунлардаёқ савдода рекорд натижаларни кўрсатди. Хўш, дунёга энг машҳур гаджетларни тақдим этган компанияда ҳозир нималар юз бермоқда?

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1095
  • Муаллиф: Admin

Forbes рейтинги: 2014 йилнинг энг бой америкаликлари

Бўлим: Машхурлар хаёти

Forbes 29 сентябряда АҚШнинг энг бой 400 тадбиркори рейтингини янгилади (Forbes 400). Бу рўйхатга 21-маротаба Microsoft компаниясининг асосчиси ва эгаларидан бири бўлган Билл Гейтс бошчилик қилмоқда. Унинг мол-мулки 81,2 млрд доллар атрофида баҳоланмоқда.

Шунингдек, биринчи учталикда ҳам ўзгаришлар бўлгани йўқ: 2-ўринни афсонага айланиб улгурган сармоячи Уоррен Баффетт ($68 млрд), 3-ўринни эса Oracle компаниясининг асосчиси Ларри Эллисон ($48,6 млрд) эгаллаб келмоқдалар. Рейтингнинг топ бешталигига ака-ука ишлаб чиқарувчилар Чарльз ва Дэвид Кохлар (ҳар бири 42,9 млрд долларлик мол-мулкка эга) ҳам кирганлар.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2830
  • Муаллиф: Admin

Ўзбек ва рус миллиардерлар флоти

Бўлим: Машхурлар хаёти

Forbes журналининг маълумотларига кўра, Роман Абрамовичга тегишли Eclipse яхтаси дунёдаги нафақат энг катта (узунлиги 162,5 м, 9 палубали, сув сиғими 13000 тонна, экипажи 70 кишидан иборат), балки энг серҳашам ва энг ҳимояланган яхталардан биридир. Бу кема иккита вертолет учиб-қўниш майдончасига, 4 та сайр учун мўлжалланган катер, 20 та скутер ва 12 кишилик мини-сув ости кемасига эга. Бош каюта 500 кв.м майдонга, яхта эгасининг шахсий палубаси эса 56 м. узунликка эга.

Шунингдек, бу яхтада кинозал ва винолар учун мўлжалланган ертўла ҳам мавжуд. Яхта ўқ ўтмайдиган ойналар, ракета ҳужумидан огоҳлантирувчи тизим, бегона шахслар томонидан рақамли фотокамерлар билан суратга олишни илғаб олиб, улар олган суратларни бузиб кўрсатувчи махсус фотосенсорлар (асосан папараццидан ҳимояланиш учун) билан жиҳозланган. 2013 йил февраль ойи ўрталарида Eclipse Манхэттендаги пирсга келиб тўхтади, бунга сабаб – Абрамович ўз машъуқаси Дарья Жуковани унга еттинчи фарзандини Америкада туғиб беришини истаб Нью-Йоркка олиб келган эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2339
  • Муаллиф: Admin

Ўз ғояларингиз учун курашинг!

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Агарда ғояларингизга ишонсангиз, шу йўлда мустаҳкам туринг, олдиндан кўра билинг ва келажакка назар солинг. Агарда сизнинг ғояларингиз муҳокамаси вақтида уларни "бажариб бўлмас”, "ҳақиқатдан узоқ”, "амалга ошириш қийин”, "ақл бовар қилмайди” каби фикрлар билан тақиқ қўйилса, таслим бўлишга шошилманг. Бу ҳолда сиз ҳам худди Лорд Кельвин ёки IBMнинг ижрочи директори сингари хатога йўл қўйишингиз мумкин. Агарда ҳаракатингиз ва харажатингиз нархи унча катта маблағни ташкил этмаса, таваккал қилиб кўринг. Инсон тақдири ўз қўлида! Кўплаб ихтиролар таваккалчилик ортидан эканлигини унутманг!

AdMe.ru компаниялар билан боғлиқ энг қизиқ маълумотларни, улар билан боғлиқ фикрларни жамлади.

* "100 миллион доллар! Йўқ, Microsoft бунчага арзимайди”. IBM, 1982 йил.
* "Бизга уларнинг мусиқалари, умуман гитарадаги ижролари ёқмайди – бу кечаги кун”, – 1962 йилда Decca Recording овоз ёзиш компаниясининг The Beatles гуруҳи альбомига билдирган фикри.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1232
  • Муаллиф: Admin

Бойликни ёқтирамиз бойларничи?

Бўлим: Бош сахифа

Бир тарафдан қарасангиз, камбағал яшаш ҳеч кимга ёқмайди. Аммо, иккинчи томондан, бизда азалдан бадавлат кимсаларга аллақандай шубҳа билан қараш одат тусига кирган. Келинг, ана шу қизиқ ҳолатни бир ўрганиб кўрамиз.

Касбим тақозоси турли одамлар билан мулоқот қилиш, ҳокимятлардан юборилган, касбимга тўғри келадиган ёшлар (коллеж битирувчилари) ишга жойлаштиришга ёрдамлашиш тўғри келади. Қашшоқлик, ишсизлик муаммоларини ўрганиш жараёнида кўпгина юртдошларимизнинг бадавлат, мулкдор кимсаларга нисбатан салбий муносабатда эканликларига гувоҳ бўлганман. Чунки одамлар уларни муттаҳам, ёлғончи, кўпчиликнинг ҳақини еган одам деб ўйлайди. Майли, ҳар кимнинг гуноҳ-савоби ўзига. Биз ҳозир бойларга нисбатан салбий муносабатнинг сабабларини қидириб кўрамиз.

• Ўзбеклар – бағри кенг, меҳрибон халқ. Ҳасад, ичқоралик динимизда ҳам, урф-одатларимизда ҳам салбий баҳоланади. Лекин, бойларга нисбатан салбий муносабат барибир мавжуд. Бунинг биринчи сабаби узоқ муддат давомида олтиндан тоғ ваъда қилиб, охир-оқибат ваъдага вафо қилмай аллақоёққа ғойиб бўлган СОЦИАЛИЗМ ғоясидир.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1418
  • Муаллиф: Admin

Кўчирмакаш миллиардерлар

Бўлим: Машхурлар хаёти

Ёшликдан, мактабда ўқитувчилардан ва кўча-кўйда катталардан кўчимракашликнинг ёмонлиги ва унинг ҳеч ҳам яхшиликка етакламаслигини кўп марта эшитганингиз аниқ. Лекин, Германиялик ака-ука Самверлар кўчирмакашликнинг ҳам фойдали томонлари борлиги, унинг кетидан анчагина ютуқ ва маблағга ҳам эришиш мумкинлигини бир неча маротаба ҳам таъкидлаб ва ҳам исботлаб беришган.Самверлар томонидан қурилган бизнесларни eBay, Groupon, News Corporation каби йирик фирмалар қизиқиш билан сотиб олишган. Ака-укалар кўрилган фойдаларни Facebook, LinkedIn ва Zynga каби лойиҳаларга сармоя сифатида киритганлар. Groupon нинг бирламчи қимматли қоғозлари савдога чиқарилганида, Самверарнинг Grouponдаги сармояси миқдори $1 миллиард атрофида эди. Марк, Александер ва Оливер: бу уч одатда уятчан, оммавий ахборот воситалари назаридан йироқда туришни истайдиган ва камтар ака-укалаэр Германиянинг Колон (Cologne) шаҳрида туғилиб, вояга етишган. Ота-оналарининг ҳуқуқшунослиги уларга жудаям қўл келган. Оливер: "Биз ота-онамизнинг касби-ҳунари туфайли, ёшлигимиздан меҳнат ва унинг кучи, бизнес ташкилотчилиги, мижозларга хизмат кўрсатиш каби кўплаб фойдали билимларни ўрганганмиз…. Уйимиз, худди мини бизнес мактаби каби эди.” - дейди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2070
  • Муаллиф: Admin

Ноёб тарихий фотосуратлар

Бўлим: Бош сахифа

Сайтга жойлаштириш учун янгилик излаааааааб, turfaolam.com сайтида берилган шу мақолага кўзим тушиб қолди. Шаҳсан ман учун жудаям қизиқ расмларга гувоҳ бўлдим. 

Шунинг учун, бу расмларни Сизлар билан баҳам кўргим келди. Кўринг, ўзингиз баҳо беринг.

 

 


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 43306
  • Муаллиф: Admin

Яна бир янги сайт тақдимоти - "YOSHTADBIRKOR.UZ"

Бўлим: Бош сахифа

Бемаза қовуннинг уруғи кўп деганларидек интернет оламида ҳам сайтлар жуда кўпайиб кетибди. Бугунги (06.10.2014 й.) статистика маълумотларига қараганда Республикамизда .UZ домени билан рўйхатга олинган 18 452 та веб сайт мавжуд экан. Шууууунча сайт турганда яна битта сайт улар орасига қушилса нима қилибди деган фикрда, "Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда, "Ёш тадбиркорлар" консултатив маркази веб сайтини яратишга аҳд қилдим ва бўш вақтларимда шу иш устида ишлаб, аҳдимни бажариб ҳам қуйдим. Марҳамат, кўриб ўзингиз баҳо беринг. (Сайтнинг ҳар бир бўлимига тўлиқ маълумотлар жойлаштирилмаган, лекин албатта тез орада сайтни ҳар бир бўлимига маълумотлар билан бойитиб борилади.)