Бош сахифа > Машхурлар хаёти > Барбара Коркоран

Барбара Коркоран


20-07-2017, 15:45. Жойлаштириш: Admin

Барбара Коркоран – америкалик бизнес-леди, консултант, инвестор, нотиқ ва телевидениянинг машхурларидан бири. У қиймати 5 млрд. АҚШ долларига тенг "The Corcoran Group” компаниясининг эгаси ва бу компания қарзга олинган 1000 доллар эвазига ташкил топган эди.

Коркоран 1949 йил 10 мартда Эжоутер шаҳрида (Нью Жерси штати) туғилган. У католиклар коллежи Авлиё Фома Аквинский коллежида ўқиди ва 1971 йил ўқитувчилик мутахассислиги бўйича диплом олди. Ўқишни тугатгач у деярли бир йил ўқитувчи бўлиб ишлади. Шундан сўнг у 20 марта касбини ўзгартирди, шу жумладан официантка бўлиб хам ишлади ва ниҳоят ўз ишини бошлашга қарор қилди.

Барбара Коркоран
Барбара Коркоран
Барбара Коркоран

У йигитидан 1000 доллар қарз олади ва иккаласи биргаликда "The Corcoran Group” номи билан риэлторлик компаниясини ташкил этишади. 70-йиллар ўрталарида Барбара Коркоран кўчмас мулк бозорида таклифлар чоп этилган "The Corcoran Report” бюлетенини нашр қила бошлади. Кейинчалик унинг йигити Барбаранинг котибаси билан қочиб кетади, лекин у бундан қайғурмайди, чунки гуллаб бораётган компания бир ўзига қолган эди.

2001 йили риэлторлик бизнесининг бир магнати унга "NRT LLC компаниясини 20 млн. долларга сотади. Коркоран мактабда ҳам коллежда ҳам аълочи бўлмаган эди. У фақатгина тадбиркорлик қобиляти туфайлигина эришганини бир неча марта таъкидлаган.

Ўз компаниясини сотгандан кейин унинг эксперт-реэлтор сифатида обрўси янада ошиб кетди ва Нью Йоркнинг ишбилармонлик доираларида ҳамма уни хурмат қила бошлади.

Коркоран телевидениядаги машхур шахс – у NBC каналининг "NBC TODAY” шоусида мутахассис сифатида иштирок этади. Унинг "Барбара Коркоран билан биргаликда брокер миллионер” шоуси бор. У "The Daily Review”, "More Magazine”, "Red Book” ва "New York Daily News” каби нашрларда ўз саҳифасига эга. Уни тез тез кўчмас мулк бозори ҳақида маърузалар ўқишга таклиф этишади. Барбара "Shark Tank” реалити шоусида "акула”дир: у стартаплар ва янги иш бошлаган компанияларга инвестиция киргизади ва эвазига даромадига шерик бўлади. Бу шоунинг биринчи сезонида Коркоран маблағ киритган 8 фирма фойда билан чиқди.

Коркоран кўплаб китоблар ёзган ва уларнинг орасида "Агар мақтанишга арзигулик ҳеч нарсанг бўлмаса, сочингни лента қўшиб ўриб ол”, "Мен қариликни кутиб олишни хоҳлайдиган ажойиб жойлар” ва "Некствилл” китоблари бестселлер бўлди.

Барбара Коркоран
Барбара Коркоран


Орага айтиш