Бош сахифа > Машхурлар хаёти > Андрей Игоревич Мельниченко

Андрей Игоревич Мельниченко


17-07-2017, 19:50. Жойлаштириш: Admin

Бугунги кунда Андрей Игоревич Мельниченко Россиянинг энг машхур ва бой одамларидан ҳисобланади ва Forbes журналининг миллиардерлар рўйхатида 8,2 млрд. АҚШ доллар бойлиги билан 139 ўринда туради.

Биография

Бўлғуси олигарх 1972 йил 8 мартда Гомель шаҳридаги зиёлилар оиласида туғилди. Физика бўйича олимпиадада қатнашган, уни Москва давлат университетининг физика-математика мактаб интернатига қабул қилинди. Бу мактабни тугатгач, университетнинг физика факултетига ўқишга кирди, кейинчалик соҳасини танлади ва ўқишни иқтисод академиясига кўчириб ўтди.

Бизнес

Талабалик йиллари Мельниченко ўзининг бизнесини бошлади ва Е.Ишенко ва М.Кузнецовлар билан ўзларининг туристик компаниясини очади. Тушган даромадни у ўзининг янги бизнесига – валюта айрбошлаш шахобчаларига тикади. Рублни долларга айирбошлаш фойдали иш бўлди, аммо 1992 йил бу фаолият билан оддий одамлар шуғулланишини тақиқловчи янги қонун қабул қилинди.

Ўз бизнесини давом эттириш учун ёш тадбиркор 1993 йил МДМ-Банкини очишга қарор қилишади, Андрей Мельниченко таъсисчилардан бири ва директорлар кенгаши раиси бўлади. 1997 йил эса ҳамкорларининг барча акцияларини сотиб олиб, банкнинг ягона эгасига айланди. Шу йили у академияни тугатади.

Унинг ишлари ривожлана бошлаган, у МДМ гуруҳининг таъсисчилардан бири ва президенти бўлади, бундан ташқари у бошқа қатнашчилар билан металл трубалар компаниясини (МТК) ташкил этади.

2004 йил у ўзининг МТКдаги улушини ва банкдаги акцияларини сотишни бошлайди ва бошқа бизнес билан шуғуллана бошлайди. Ҳозирги кунда у "Еврохим” ва "СУЭК” очиқ акционерлик жамиятларининг акцияларини сотиб олди.

Андрей Игоревич Мельниченко
Андрей Игоревич Мельниченко
Андрей Игоревич Мельниченко


Орага айтиш