Бош сахифа > Машхурлар хаёти > “Duty free” асосчисининг ҳаётий тамойиллари

“Duty free” асосчисининг ҳаётий тамойиллари


29-02-2016, 10:21. Жойлаштириш: Admin

Чак Фини — унчалик ҳам таниқли бўлмаган инсон. Унинг бойлиги 7,5 миллиард доллар деб баҳоланса-да, унинг шахсий автомобили йўқ ва ижарага олинган уйда истиқомат қилади. Финини кўрган одам уни оддий сайёҳ деб ўйлайди, чунки у оддий кийинади. Лекин буларнинг барчасининг ортида унинг ўзига хос тарихи мужассам: у бутун ҳаётини хайрия ишларига бағишлаган.

Биз Чак Финининг ҳаёт ва пул ҳақидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

  • Мен сарфлаган пулинг одамларга ёрдам берса, масалан, бирор касалхона қурилса, буни кўриб беҳад завқланиш мумкинлигига ами бўлдим. Мантиқан ҳам пулни банкка қўйгандан кўра яхши ишларга сарфлаш тўғрироқ бўлади.
  • Мен пулни ёқтирмайман демайман, фақат менда сарфлашим учун етарли пул бўлса бўлди.
  • Пулни хайрия йўлида ишлатиш учун кексайишни кутиш шарт эмас. Дунёни яхши томонга ўзгартириш учун куч-қувват борлигида тезроқ ҳаракат қилиш даркор.
  • Бойларнинг ўзига хос мажбуриятлари бор. Мен улар учун жавоб беролмайман, лекин маслаҳат бераман: пулни ақл билан сарфланг.
  • Нега менинг яхтам йўқ? Чунки яхта тезда чайқалиб кетади.
  • Барибир манзилга тезроқ учиб бормаганингдан кейин бизнес-классда учишдан нима наф?
  • Агар вақтни 15 долларлик оддий соат ёрдамида ҳам билишим мумкин бўлса, "Ролекс” тақиб нима қиламан? 
  • Пулинг кўп бўлса, йирик миқёсдаги масалалар билан шуғулланишинг керак. Ҳаттоки муваффақиятсизликка учраш эҳтимоли юқори бўлса ҳам барибир шундай қилиш лозим.
  • Аслида муваффақиятсизлик деган нарса бўлмайди. Биргина муаммони ҳал қилиш миллионлаб кишиларнинг ҳаётини енгиллаштириши мумкин.
  • Мен бажараётган ишимдан одамларга наф тегса ўзимни бахтиёр ҳис этаман ва акси бўлса бахтсиздек ҳисоблайман.

Орага айтиш