«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2055
  • Муаллиф: Admin

Хасис бойлар ҳақида

Бўлим: Машхурлар хаёти

Оёққа тежалган пул
Дунёдаги  энг  зиқна  аёл  —  XX  асрнинг  даҳо  молиячиларидан  бири Генриетта  Хоуленд  Грин  эди.  1916  йилда  ўзидан  100  миллион  доллар (бугунги  ҳисобда  20  миллиард  доллар)  қолдирган  бу  хоним  сули  ёрмасини иситишда  плитадан  фойдаланиш  зарар  келтиради,  деб  ҳисоблаб,  бу  борада оддий уй батареясидан фойдаланар эди. У  Чикагодаги  бутун  бошли  кварталга  эгалик  қилса-да,  ўзи  умри мобайнида энг арзон уйда истиқомат қилган. Бир сафар эса 2 центлик почта маркасини  излаш  учун  кечаси  билан  изғиб  чиққан.  Ваҳоланки,  хонимнинг уйида миллион-миллион пул бор эди. "Тежамкорлик" борасидаги энг кўп тарқалган гап-сўзларга эса бир воқеа сабаб  бўлган:  Генриетта  нақ  уч  кун  бепул  шифохона  излаб  вақт  ўтказгани  учун шифокорлар унинг ўғлининг оёғини кесиб ташлашган. 82 ёшида эса Грин хоним уйидаги  ошпаз аёл бир шиша сутга ортиқча пул тўлагани учун ҳушидан кетиб қолган.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1905
  • Муаллиф: Admin

Дунёнинг қудратли 10 та аёли

Бўлим: Машхурлар хаёти

Тарихдан маълумки, куч-қудрат ва ҳокимият кўп ҳолларда эркакларга тегишли бўлган. Аёллар эса барча даврларда эркакларнинг соясида бўлиб келишган. Лекин ҳокимиятни ўз қўлига ола билган аёллар бўлгани ҳам ҳақиқат. Доро I ни тор-мор этган малика Тўмарис, Хитой қироличаси Ву Зицян, Миср маликаси Клеопатра, қиролича Екатерина, қиролича Виктория каби аёллар жаҳон тарихида ўчмас из қолдиришган. Ушбу мақолада сизга ҳозирги даврнинг қудратли аёллари, ҳокимият ва таъсир доираси энг қудратли эркаклар билан бир қаторда турадиган хонимлар ҳақида ҳикоя қиламиз.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1774
  • Муаллиф: Admin

Бизнес фалсафаси

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

Бу инсонни кўпчилик билади – чунки у қандай ишга қўл урмасин, албатта муваффақиятга эришган. Айни пайтда у яна бир оламшумул тадбирни нишонлаш арафасида. Унинг самовий саёҳатлар билан шуғулланувчи фирмаси Virgin America деб номланувчи хусусий фазо кемасини учиришга тайёрланмоқда. Брэнсон кўплаб китоблар муаллифи, телевидение ва радиода тез-тез чиқишлар қилади. Бугун эса ўз тажрибасидан келиб чиқиб, қандай қилиб бизнес юритиш борасида маслаҳат беради.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1256
  • Муаллиф: Admin

Жорж Сорос 2013 йилда кунига 15 миллион доллордан кўпроқ пул топган

Бўлим: Машхурлар хаёти

Жорж Сороснинг бойлиги 2013 йил якунларига кўра 5,5 миллиард долларга кўпайди. Бунга Соросга тегишли бўлган Quantum Endowment инвестицион фондининг муваффақиятли фаолияти сабаб бўлди. Бу ҳақда, LCH Investments’нинг тадқиқотларига асосланиб, The Financial Times хабар бермоқда. Шундай қилиб, инвестор 2013 йил давомида ҳар куни 15 миллион доллардан кўпроқ пул топган.

Ўтган йили назоратида 28,6 миллиард доллар маблағи бўлган Quantum Endowment сердаромадлиги бўйича жаҳон инвестфондлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Ўтган йилги натижаси Quantum учун 2009 йилдан бери энг яхшиси бўлди. Умуман, фондга 1972 йилда асос солинган бўлиб, ўтган давр мобайнида у ўз эгасига 39,6 миллиард доллар келтирган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2281
  • Муаллиф: Admin

Қашшоқлик нималигини яхши биладиган 15та миллиардерлар

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

Халқимиз орасида "пул-пулни чақиради” деган нақл бор, лекин бу қанчалик тўғри? Каматарона оддий ҳунардан иш бошлаган қуйидаги 15 нафар инсон нафақат ўз соҳаларининг чўққисига чиқишди, балки дунёнинг энг бой кишилари орасидан ўрин ҳам эгаллашга муваффақ бўлишди. Бу инсонлар бизга меҳнат, уддабуронлик ва бироз омад билан ҳар бир одам ажойиб муваффақиятларга эриша олиши мумкинлигини исботлаб беришди.
1. Кеннй Троутт ($1.7 млрд, сентабр 2013)
Оддийгина оиладан чиққан Кеннй Иллиноис универститетини суғурталар сотиш билан пул топиб, базўр битирган. 1988-йили Эхcел Cоммуниcатион номли телефон компаниясига асос солган ва 1996 –йили 3,5 миллиард фойдани қўлга киритган.
2. Говард Шултз ($2 млрд, сентабр 2013)
Ёшлигида камбағаллар учун махсус қурилган уй комплексида яшаган. Мичиган универститетини футбол учун берилган грант асосида тугатгач Херох фирмасида маълум вақт ишлаган. Оз муддатдан сўнг кичгинагина Старбуcкс номли кофе шаҳобчасини сотиб олади. 1987-йили у шу компаниянинг бош раҳбари лавозимини эгаллаган ва тайёр кофе савдосини ривожлантиришга киришган. Ўша пайтда компаниянинг савдо бўлимлари 60 тагина бўлган бўлса ҳозирда бу рақам 16.000 тага етган.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1328
  • Муаллиф: Admin

Ларри Пейджнинг муваффақият тўғрисидаги 7 цитатаси

Бўлим: Машхурлар хаёти

39-ёшли Ларри Пейдж 19,8 миллиард сармояси билан сайёрамизнинг энг бой инсонлари рўйхатидан 24-ўринда туради. У Сергей Брин билан биргаликда 1998 йилда ҳозирги кундаги нарҳи 190 миллиард долларга тенг бўлган интернет-компанияга асос солишди.
    Ларри Пейдж маслахат беради:
1. Омадсизликдан қўркишни бас қилинг. Биз  GOOGLE компаниясини яратаётганимизда омадсизликка учраймиз деб ўйлардик. Янги ишни бошлашдан қўркар эдик. Лекин бирор мухим ишни бошлашдан олдин бу қурқувларни енга билиш керак. Инсонлар таваккал қилишдан қўркишади, хатто таваккал қилиш керак булмасада.
2. Доимо кутилаётгандан ҳам кўпрок беришга харакат қилинг.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1273
  • Муаллиф: Admin

Шотландиядан келган туҳфа “Форбс” журналининг тарихи

Бўлим: Машхурлар хаёти

"Forbes” журнали ҳақида эшитмаган инсон кам бўлса керак. Айниқса, журналнинг турли воқеа-ҳодисалар ва компаниялар, дунёнинг энг бой инсонларига оид рейтинглари деярли ҳар бир оммавий ахборот воситасида тилга олинади. Бугунги кунда "Форбс” дунёда энг оммабоп журналлардан бири. Аммо бу журнални ташкил қилган инсон ҳақида ҳамма ҳам билавермаса керак. Мазкур журналнинг асосчиси Берти Чарльз Форбсдир.

Берти Форбс 1880 йилнинг 14 майида Шотландиянинг кичкинагина Нью-Дир шаҳарчасида дунёга келган. Оилада у ўн фарзанднинг олтинчиси эди. Отаси чевар бўлиб, топган даромади рўзғорни тебратишга аранг етарди. Берти бировларнинг молини боқиб ёки далада ишлаб отасига ёрдам берарди. Аммо у тинмай машҳур журналист бўлишни, ўз журналини ташкил этишни орзу қиларди.

Ўн тўрт ёшида у маҳаллий газеталардан бирига ҳарф терувчи бўлиб ишга кирди. Ойлик маоши эса ҳафтасига 75 фунт эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1436
  • Муаллиф: Admin

БИЗНЕСМЕН СПОРТЧИЛАР ёхуд “ЎЙИНДАН ТАШҚАРИДА”

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

Аксарият профессионал спортчилар бутун умр футбол, хоккей, бокс ёки спортнинг бошқа тури билан пул топиш мумкин эмас деб ҳисоблашади. Шунинг учун йирик миқдорда маош олишса-да, спортдаги фаолияти ниҳоясига етмасданоқ ўз бизнесларини бошлаб юборишади. Кўп ҳолларда улар бизнесда ҳам худди спортдаги каби муваффақиятга эришишлари мумкин.

• Масалан, Англия футбол терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм дунёдаги энг кўп маош олувчи спортчилардан бири саналади. У айни пайтда «Пари Сен-Жермен» клубида тўп сурмоқда. Катта пул топишига қарамасдан, у тур­ли компанияларнинг рекламаларида фаол суратга тушади (Burger Kingдан тортиб Samsungгача).

Бундан ташқари, у 2012 йилдан бошлаб H&M магазин­лар тармоғи билан ҳамкорликда ички кийимлар, атир­лар савдоси билан шуғулланади, 2013 йил февралида эса ресторан ҳам очди.

Футболчининг рафиқаси, Spice Girls гуруҳининг собиқ хонанда­си Виктория ҳам бизнес билан шуғулланади: у ўз кийимлар ва сумкалар коллекциясини ишлаб чиқаради. Дэвид 2011 йилда бизнес орқасидан 20 миллион долларга яқин пул ишлаган.

• МХЛ тарихида­ги энг яхши бомбар­дир ва снайпер Уэйн Гретцки ҳам вино­чиликка қизиқади. Гретцкининг компанияси ишлаб чиқарган виноларни унинг Торонтодаги ресторанида татиб кўриш мумкин. Компания сай­ти орқали Wayne Gretzky Estate виносининг бир шишасини 14-99 долларга сотиб олиш мумкин.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1234
  • Муаллиф: Admin

САХОВАТ БОБИДА ТЕНГСИЗЛАР

Бўлим: Машхурлар хаёти

 

2012 йилнинг 30 октябрида Walt Disney компанияси миллиардер ва режиссёр Жорж Лукаснинг Lucasfilms компаниясини сотиб олганини эъ­лон қилди. Лукасга ушбу харид учун 4 миллиард доллар пул ва Disney компанияси акциялари берилди.

Лукас ушбу пулнинг катта қисмини хайрия ишлари учун сарфлашга қарор қилди. Шуни ҳам айтиш жоизки, Жорж Лукас хайрия ишларида илк бор қатнашаётгани йўқ. У 2010 йилда Билл Гейтс ва Уоррен Баф­феттнинг Giving Pledge ташкилоти билан шартнома тузган. Шартнома­га кўра, Лукаснинг вафотидан сўнг унга тегишли бойликнинг тенг ярми мазкур хайрия ташкилоти ҳисобига ўтади.

Агар Жорж Лукас хайрия ишларида фаол қатнашадиган бўлса, Forbes журналининг янги – хайр-саховат учун энг кўп пул сарфлаганлар рўй­хатига кириши мумкин. Ҳозирча эса рўйхатнинг энг юқори ўринларини қуйидаги инсонлар банд этишган.


• Билл Гейтс, АҚШ. Сарфлаган пули: 28 млрд. доллар

Илгарилари Гейтс компьютер технологиялари соҳасидаги тадқиқотлар, кутубхоналар ва учувчилик мактаби учун пул ажратарди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1476
  • Муаллиф: Admin

Осиёлик «супермен»

Бўлим: Машхурлар хаёти

Гонконглик тадбиркор Ли Кашин 2012 йилда "Осиёнинг энг бой кишиси” деб эътироф этилган ҳамда дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида тўққизинчи ўринни эгаллаган (25 миллиард доллар). Гонконгдаги ҳар еттинчи квартира­ни унга қарашли қурилиш компаниялари қурган, Гонконг порти орқали ўтадиган юкларнинг 70 фоизи унинг назо­ратида. Ли Кашинга қарашли компанияларда дунёнинг 53 мамлакатидаги 270 минг нафардан ортиқ киши меҳнат қилади. У бу мавқега қандай эришган?

БОЛАЛИК

Ли Кашин 1928 йили Хитойнинг Чаочжоу шаҳрида камбағал қишлоқ ўқитувчиси оиласи­да дунёга келган. 1940 йилда японлар истило­сидан жон сақлаш учун уларнинг оиласи Гон­конгга қочиб келади. Орадан икки йил ўтгач, унинг отаси даволанишга пул тополмай сил ка­саллигидан вафот этади. Ҳали мактабнинг бе­шинчи синфини ҳам битирмаган ўсмир соатлар тасмасини сотиш билан кун кўради. Кейинроқ у пластмасса гуллар ишлаб чиқарувчи завод­га ишга киради. Ли кунига 16 соатлаб ишлар, ишдан сўнг кечки мактабга борарди.

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БОШЛАНИШИ

Ли Кашин озгина пул тўплаб олгач, ишдан кетди ва сунъий гуллар сотиш билан шуғуллана бошлади. 1950 йили эса 9000 долларга яқин пули билан пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компанияга асос солди. Маҳсулотларини АҚШга экспорт қилишни бошлагач, Кашиннинг бизнеси гуллаб-яшнай бошлади. Унинг компанияси сунъий гуллар­дан ташқари, пластмасса ўйинчоқлар, совун идишлари ва тароқлар ҳам ишлаб чиқарарди. Олинган фойдага эса у ўша даврда анча ар­зонлаб кетган кўчмас мулк сотиб ола бошлади. 1970-йилларнинг охирига келиб, Ли йирик тад­биркорга айланиб улгурганди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1429
  • Муаллиф: Admin

Аристотель Онассиснинг бизнес фалсафаси

Бўлим: Машхурлар хаёти

Грециялик машҳур миллиардер, Аристотель Онассис тадбиркорлик борасида шундай фикрларни баён этган.

Маълум бир нуқтадан кейин пул умуман аҳамиятсиз нарсага айланиб қолади. Сизни пул эмас, тадбиркорликнинг ўзи жалб эта бошлайди.

***
Менинг дўстларим ҳам, душманларим ҳам йўқ – фақат рақобатчиларим бор.
***
Агар аёллар бўлмаганида дунёдаги жамики бойликларнинг ҳеч қандай қиймати бўлмасди.
***
Энг оғир дамларда ҳам ёруғликни кўриш учун интилиш даркор.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1325
  • Муаллиф: Admin

Компьютер олами инкқилобчиси

Бўлим: Машхурлар хаёти

Microsoft компаниясининг шахсий компьютерлар учун дастурий таъминот ишлаб чиқариш борасида етакчига айланишида унинг асосчи­ларидан бири бўлмиш Билл Гейтснинг хизмати беқиёс. Ай­нан унинг дастурлаштиришга бўлган қизиқиши, таваккалчи­лиги ва келажакни кўра оли­ши туфайли бугунги кунда Microsoft Windows деярли ҳар бир уйга кириб борган.

Уильям Генри Гейтс III 1955 йилда Сиэтл (Ва­шингтон штати) шаҳрида ўзига тўқ оилада дунё­га келган. Унинг отаси адвокат, онаси эса мактаб ўқитувчиси эди. Оилада қатъий тартиб-интизом ўрнатилганди: белгиланган вақтда овқатланилар, ухлашга ётилар, болалар доимо озода кийинишар ва кат­таларнинг чизган чизиғидан чиқишмасди. Кичик Гейтс кўп ўқир, болалигидан иқтисодий ўйинларни яхши кўрарди. Ҳатто бир куни у опаси Кристи билан ёзма шартнома тузганди. Шартномага кўра, опаси 5 доллар эвазига унинг бейсбол қўлқопидан истаган вақтида фойдаланиши мумкин эди. Бизнесга иштиёқ унинг қонида болалигидаёқ бор эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3026
  • Муаллиф: Admin

Стив Жобс муваффақиятининг 12 сирли қоидаси

Бўлим: Машхурлар хаёти, Ёш тадбиркорлар

Стив Жобс — Ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли ишлаб чиқарувчи компанияларидан бирининг асосчиси. Унинг муваффақиятлари афсонага айланди. У асраб олинган бола, ўсмирлигида коллежда 6 ой ўқигандан сўнг, уни ташлаб кетган, шундай бўлсада дўстларининг ётоқхонасида полда ётиб юрган, қорнини тўйдириш учун «Cоcа cола»дан бўшаган идишларни 5 сент эвазига йиғиб сотган инсондир. Бу инсон — «Apple» ва «Pixar» анимация студиясини тузган. Қуйида унинг 12 муваффақиятга эришиш қоидаси келтирилган:
1) Севимли ишинг билан шуғуллан. Ҳаққоний Ҳаракат қил. Ҳақиқий буюк ишлар қилишнинг ягона йўли, бу — севимли иш билан шуғулланиш.
2) Бошқача бўл. Бошқача ўйла. Ҳарбий матрос бўлгандан кўра, қароқчи бўлган афзал.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1391
  • Муаллиф: Admin

Бойлар қайси китобларни ўқишади?

Бўлим: Бош сахифа, Машхурлар хаёти

luxlux.net сайти миллиардерларнинг столларида қайси китоблар кўпроқ туриши ҳақида маълумот берди. Демак, энг бой инсонларнинг севимли китоблари билан танишинг.

Билл Гейтс

Жером Д. Сэлинжернинг "Жар ёқасида” романи­ни қўлдан қўймайди. Бу асар америкалик 16 ёшли Холден исмли ўсмир ҳақида бўлиб, у ўзи яшаётган жамиятдаги қонун-қоидаларга қарши чиқади.

Опра Уинфри

Харпер Лининг "Масхарабозни ўлдириш” асарини севади. Романда Алабама штатидаги шаҳарчалардан биридаги ҳаёт ҳақида ҳикоя қилинади. Асарнинг бош қаҳрамони эса олти ёшли қизчадир.

Марк Цукерберг

Орсон Скотт Карднинг "Эндернинг ўйини” рома­нини қайта-қайта ўқишдан чарчамайди. Бу илмий-фантастик роман ерликларнинг ўзга сайёралик исти­лочиларга қарши кураши ҳақида.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2191
  • Муаллиф: Admin

ЮКСАК ДИД ВА НАФОСАТ ТИМСОЛИ

Бўлим: Машхурлар хаёти

Аёл кишига маълум бир соҳада, жумладан, модалар оламида ўзини намоён этиш осон эмас. Айниқса, ХIХ асрнинг бошларигача аёлларнинг бизнес билан шуғулланиши ақлга сиғмас юмушлардан бири эди. Токи... Оддий бир француз аёлининг аёллар либоси яратиш бўйича улкан бир модалар империясини барпо этгуни­ча... Бу аёлнинг номи дунёнинг энг машҳур модельери сифатида эъти­роф этилади. У Коко Шанель - Габри­эл Бонёр Шанель эди.

Бугун эса Шанель бу - кийим- кечаклар, атир-упа, бижутерия... Шанель бу - бутун дунёда ш у маҳсулотлар сотиладиган дўконлар тармоғи. Шанель бу - фабрикалар, офислар… Шанель бу - саноат.

Габриэлнинг ҳаёти ширин кечмади. 1883 йилнинг 19 августида Франциянинг Сомур шаҳрида дунёга келган қизалоқ 12 ёшга кир­ганида онасидан айрилади. Унинг пешона­сига отасидан ҳам айро яшаш битилган экан. Уни аввал меҳрибонлик уйига, кейин аёллар монастирига топширишади. Мактаб таъли­мини эса интернатда олади. Айни 18 ёшлик балоғат даврида Габриэл меҳнат фаолиятини кийим-кечак дўконида сотувчиликдан бош­лади. Кечқурунлари эса кафеда қўшиқчи бў­либ ишлади. Габриэлнинг француз санъатига меҳри бўлакча эди. Айниқса, "Ко ко ри ко” ва "Кви ква ю Коко” номли миллий қўшиқларни маҳорат билан ижро этарди. Шу боисми, кўп ўтмай мухлислари Габриэлни қўшиғига мослаб Коко дея чақиришадиган бўлди. Шу-шу унинг бу тахаллуси умрбод қолиб кетди.