«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1388
  • Муаллиф: Admin

Гагарин: ҳалокат маш-машалари

Бўлим: Машхурлар хаёти

Сайёранинг биринчи рақамли космонавти қай тарзда ҳалокатга учради? Бу ҳодисанинг жумбоққа айланишига сабаб нимада? Бу саволларга жавоб топиш мумкинми?
Жумбоқ ҳақида қарашлар...
Расмий маълумотларга кўра, Гагарин ва Серёгиннинг УТИ МиГ-15 самолёти 1968 йилнинг 27 марти, кундузги соат 10:31да Владимирск вилоятининг Киржач шаҳридан 18 км узоқликдаги Новоселово раёнида қулаб тушди. Бу даҳшатли хабар бир зумда ер юзига тарқалди. Ердан 3000 метр баландликда самолёт булутлардан пастлай бошлади. Юқорига кўтарилган бир неча ёрдам самолёти учувчилар ҳаётини қутқаришига сонияларгина камлик қилди. Бутун воқеанинг гувоҳи бўлган Валентин Сурков шундай дейди: 1968 йилда мен Подолск электромеханика заводида ишлардим.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1337
  • Муаллиф: Admin

Илм билан дунё топган миллиардер

Бўлим: Машхурлар хаёти

Америкалик тадбиркор ва жамоат арбоби Билл Гейтс номи бутун дунёга машҳур. Унинг асл исми Уилям Генри Гейтс III. 1955 йилнинг 28 октябрида йирик адвокат Уилям Генри Гейтс II оиласида дунёга келди. Сиэтлдаги энг яхши мактаблардан бирида ўқиди. У ерда дастурлаш тилини пухта ўрганди, тажрибасини ошириб борди. Мактабда ўзи кераксиз деб ҳисоблайдиган грамматика, жамият бошқаруви ва бошқа айрим фанларни яхши ўзлаштира олмади, лекин математикадан "аъло” баҳоларга ўқиди. Биллдаги ғалати феъл-атвор ота-онаси ва ўқитувчиларини ташвишга соларди. Шу сабаб бошланғич мактабни тугатаётганида уни руҳшуносга кўрсатишди. "Мен компютер жиннисига айлангандим. Жисмоний тарбия билан умуман шуғулланмасдим. Ярим кечагача компютер синфида ўтирар, дам олиш кунлари ҳам дастурлаш билан овора бўлардим. Ҳафтанинг йигирма-ўттиз соатини ўша ерда ўтказардим. Дўстим Полл Аллен билан бирга паролни ўғирлаб, тизимни бузганимиз учун компютерни ишлатишдан мосуво этилганмиз. Бутун ёз компютерсиз қолганман. Ўшанда ўн беш-ўн олти ёшларда эдим”, деб эслайди Гейтс.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1498
  • Муаллиф: Admin

Жобснинг ютуқлари

Бўлим: Машхурлар хаёти

Стив Жобс — дунёнинг энг машҳур кишиларидан бири эди. Афсус энди у орамизда йўқ. Стив Жобс — америкалик талабалар тақлидига муносиб намунали инсон.  Буни талабаларнинг ўзлари сўровлар жараёнида эътироф этадилар. Каттароқ ёшли америкаликлар эса Стивни америка орзусини ушалиш тимсоли деб ҳисоблайдилар.
У дунёдаги энг машҳур бренд тимсоли эди. Бутун танасини оғриқлар исканжасига олиб,  секин- аста емираётган касаллик ҳам уни руҳини синдирмаган, тушкунликка туширмаган эди.
Бинобарин, Стив Жобс инсонлар учун орзулар ушалишининг ёрқин мисолига айланди. Бунинг учун ота-онаси бадавлат бўлиши ёки қудратли ҳомийга ёхуд ғайриоддий истеъдодга эга бўлиш асло шарт эмас экан. Лекин бунинг учун нимадур керак-ку? Жобсни бошқалардан фарқи нимада эди? Унинг муваффақиятлари сири нима? Бу каби саволларга унинг таржимаи ҳолидан жавоб топиш мумкин.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1738
  • Муаллиф: Admin

Энг омадли кашфиётчи-ТОМАС ЭДИСОН

Бўлим: Машхурлар хаёти

Ҳузур билан тинглаётган мусиқангиз сизгача қандай етиб келиши ҳақида ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Аниқроғи, мусиқани ёзиб олувчи асбобнинг асосчиси ким эканини биласизми? Унда билиб олинг: бу — америкалик ихтирочи Томас Эдисон бўлиб, 1877 йилда у фонограф (яъни овоз ёзиб олувчи асбоб)ни яратди.
Мутахассисларнинг фикрича, бугун АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 16 фоизи айнан Эдисон кашфиётлари туфайли ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардир. Бунга ёрқин мисол тариқасида дунёдаги энг катта электротехника компанияси Генерал Электриcни эслаш кифоя.
Қуш нега учади?
Томас Алва Эдисон 1847 йилнинг 11 февралида Американинг Огаё штатидаги Милан номли кичик шаҳарчада дунёга келди. Томас бошқаларга ўхшамасди. Ўта қизиқувчанлиги боис у барча эҳтиёткорликларни бир четга суриб қўяр ва оқибатда болакай жуда кўп панд ерди. Бир куни одатдагидек, ўз тажрибалари устида бош қотираётган Томас ишга берилиб кетганидан даладаги қутурган ҳайвон ҳужум қилгандагина хаёли бўлинди. Унинг қушлар ҳақидаги хулосаси эса жуда қизиқ. Жажжи кашфиётчи қушлар тупроққа аралашган чувалчанг билан озиқлангани учун ҳам парвоз қилади деган фикрга келди. Миясига ўрнашиб олган бу тўхтамга ойдинлик киритиш мақсадида Томас овқат, чувалчанг ва сувдан аралашма тайёрлаб, уни қўшнисининг қизига едириб кўради. Бўтқани тановул қилган қизалоқ касалланиб қолгач, Эдисон жазоланади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1842
  • Муаллиф: Admin

Джон Вон Эйкеннинг сизга саволи бор.

Бўлим: Машхурлар хаёти

Джон Вон Эйкеннинг сизга саволи бор.

Сиз ўз ҳаётингиз билан нима қилмоқчисиз? Сизда 2-вариант бор…

Сиз "ўлмаслик” учун умргузаронлик қилишингиз ёки омадга эришмоғингиз мумкин!

Бироқ сиз қуйидагиларни эслаб қолинг! Агарда сиз омад ва осойишталикни танласангиз, мақсадларингизга содиқ қолсангиз, барча нарсанинг имкони бўлиши мумкин!

Чунки сиз – омад учун дунёга келгансиз! Сизнинг ғалабаларингиз ҳали олдинда. Сизнинг келажагингиз – ўз қўлларингизда! Сизда –улкан имкониятлар жой этилган. Сиз — бебаҳосиз! Сизнинг орзуларингиз албатта ушалади! Сиз — ягонасиз! Сиз истаган нарсангизга эришишингиз мумкин” Шунинг учун ҳам бугун танланг!

Катта нарсани орзу қилинг! Миянгизни қайта ўргатинг! Ўзингизга қатъийроқ ишонинг! Эзгуликни ўзингизга тортинг! Йўлингиздаги имкониятлардан фойдаланинг! Ҳар куни олдинга қадам қўйинг! Муносабатларни мустаҳкамланг! Осойишталикка максимал интилинг!

Ва унутманг! Нима исташингизни ҳал қилинг! Келажакдаги омадга тайёр бўлинг! Ўзингизга ишонинг! Жасур бўлинг! Саволлар беринг! Негативдан қочинг! Қулайлик ҳудудини тарк этинг! Ўтмишни қўйиб юборинг! Ва унутманг… ҳеч қачон таслим бўлманг!

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1500
  • Муаллиф: Admin

Темир иродали Тайсон

Бўлим: Машхурлар хаёти

Майк Тайсон номини боксга қизиқмаганлар ҳам яхши билади. Унинг ҳаётидан жуда кўп ибратли мисолларни топиш мумкин. Тайсоннинг оддий кўча безорисидан дунё танийдиган ва тан оладиган спортчи даражасига етишига кимлар ва нималар сабаб бўлган? Боксчининг таржимаи ҳоли билан танишар экансиз, тарбияда муҳит ва шахслар катта аҳамиятга эгалигини, инсон иродаси эса ҳаммасидан ҳам муҳимроқ эканини англайсиз. Тўғри, Тайсон фаришта эмас, у ҳам бошқаларга ўхшаган одам, хато ва камчиликлари бор. Лекин ҳаётда бировнинг нуқсонини топиб юрадиганлар эмас, ўз айбларини билиб тузатадиганлар ютади. Шу маънода биз ҳам бу машҳур спорт устасининг ҳаётидан ўрнак эмас, ибрат ола билишимиз зарур.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2867
  • Муаллиф: Admin

Samsung компанияси тарихи

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

Samsung Group (Samsung Гуруҳи) — носаноат консерни (компаниялар гуруҳи), 1938-йилда Кореяда ташкил этилган, Жанубий Кореяда энг катта компаниялардан бири. Жаҳон бозорида юқори технологик компонентлар, телекоммуникация ускуналари, маиший техника, аудио ва видео қурилмалари ишлаб чиқарувчи сифатида машҳур.

«Samsung» сўзи (кор. Samsung , амалий транскрипсия қоидалари бўйича янада тўғрироқ тушунчаси — «самсон») корейс тилида «учта юлдуз» деган маънони англатади. Балки бундай ном берилиши Samsung  компанияси асосчиси Ли Бён Чхолнинг (сон) учта ўғли билан боғлиқ бўлиши мумкин, унинг кичик ўғли Ли Гон Хи (самсон) оилавий мулкнинг катта қисмига ворислик қилиши керак бўлган барча шарқ анъаналарига зид тарзда компанияга 2008-йилнинг апрелигача раҳбарлик қилган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1859
  • Муаллиф: Admin

ЛЕОНАРДО ДА ВИНЧИНИНГ 10 САБОҒИ.

Бўлим: Машхурлар хаёти

Леонардо ди сер Пьеро да Винчи (итал. Leonardo di ser Piero da Vinci; 1452 йил 15 апрел куни Флоренция яқинидаги Винчи шаҳарчаси ёнидаги Анкиано қишлоғида туғилган – 1519 йил, 2 май куни Франция, Турень, Амбуаз яқинидаги Кло-Люсе қалъасиди вафот этган) – италиялик рассом (мусаввир, ҳайкалтарош, меъмор) ва олим (анатом, табиатшунос), ихтирочи, ёзувчи, Юқори Уйғониш даври санъатининг буюк вакили, "универсал инсон”нинг ёрқин намунаси (лот. homo universalis).
Бутун умр бир хил бўлиш ярамайди. Инсон ўзига бутун умр, ўзини излашга имкон бериши ва ўзини янги-янги ролларда синаб кўриши лозим. Агар, Леонардо ўз ғояларини таклиф қилгач, уларнинг рад қилинишидан сўнг тушкунликка тушганида, балким биз буюк мусаввир ҳақида билмаган бўлар эдик.
Ҳар қандай тўсиқ – бу боши берк кўча эмас, бу ўзини бошқа соҳада синаб кўриш имконидир. Аслида Леонардо ўз ҳаётида айнан шу билан шуғулланган.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1098
  • Муаллиф: Admin

Энрико Карузо муваффақияти

Бўлим: Машхурлар хаёти

Ярим аср муқаддам Неаполдаги фабрикада ўн яшар бир бола ишлар эди. У қўшиқчи бўлишни шунчалик хоҳлардики, асти қўяверасиз. Аммо болани биринчи ўқитувчиси совитиб қўйди: "Сен қўшиқ айта олмайсан, — деди у. Ахир, сенда умуман товуш йўқ. Сенинг овозинг худди дераза тирқишларига урилаётган шамол товушига ўхшайди". Аммо боланинг онаси, оддийгина деҳқон аёл ўғлини қучоқлади ва мақтаб қўйди. "Биламан, сен қўшиқ айта оласан, — деди у. Мен омадга эришишингни ҳозирдан ҳис қиляпман". Хуллас, бола мусиқа мактабига қатнай бошлади, аммо машғулотларга тўланадиган пулни тежаш мақсадида яланг оёқюрарди. Оддий деҳқон аёли бўлмиш онасининг мақтови ва қўллаб-қувватлаши унинг ҳаётини ўзгартириб юборди. Балки буинсон ҳақида сизҳам эшитгандирсиз ? Уни Энрико Карузо дейишар эди.

 
 
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1468
  • Муаллиф: Admin

Стив Жобс ва унинг 3 ҳикояси

Бўлим: Машхурлар хаёти

Стив Жобснинг Стенфорд университети битирувчилари олдидаги нутқидан.
"Бугун дунёнинг энг яхши университетларидан бирининг диплом топшириш маросимида сизлар билан бирга бўлиш мен учун катта шараф. Мен институтни тугатмаганман. Бугун сизларга ҳаётимнинг уч ҳикоясини айтиб бермоқчиман. Шу холос. Ортиқча ҳашаматсиз. Оддийгина учта ҳикоя.
Биринчи ҳикоя – нуқталарнинг бирлашуви ҳақида.
Мен Рид Университетидаги (Reed College) ўқишимни биринчи ярим йилдан кейин ташаганман, лекин у ерда "меҳмон” сифатида 1,5 йилча яшаганман. Нима учун мен ўқишни тарк этдим?
Ҳаммаси туғилишимдан олдин бошланган. Менинг биологик онам ёш, турмушга чиқмаган аспирант бўлган ва мени асраб олишларига бериб юборишга қарор қилади. У мени олий маълумотли кишилар асраб олишлари учун ҳаракат қилади, шунинг учун менинг тақдиримга ҳуқуқшунос ва унинг хотини томонидан асраб олишлари битилган эди. Тўғриси, бу ёруғ дунёга келишимдан бир неча дақида олдин, улар қиз бола хоҳлашаётганини айтишган. Шунинг учун уларга тунда қўнғироқ қилишиб, "Кутилмаганда ўғил бола туғилди. Шундай бўлса ҳам, уни асраб оласизларми?” деб сўрашади ва "Албатта” дея жавоб олишади. Кейинчалик биологик онам мени асраб олган онам университетни, отам эса мактабни битирмаганлигини билиб қолади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1703
  • Муаллиф: Admin

Билл Гейтснинг "БИЗНЕС ФАЛСАФАСИ"

Бўлим: Машхурлар хаёти

Уильям Генри Гейтс III бугунги кунда инсониятнинг энг бой кишиси сифатида танилган. У ўз ақли ва ҳаракати билан шу даражага етишган. Эътиборингизга Билл Гейтснинг бизнес фалсафасини ҳавола этамиз.
Рақобатчиларингизни ўрганинг. Мен ҳар куни эрталаб биринчи навбатда рақобатчиларимнинг ишлари билан танишаман.
***
Қатъиятли бўлинг. Раҳбарнинг энг асосий хусусияти ёмон хабарни ҳам мардона қарши олишдир. Совуққон бўлинг ва шунда ҳар қандай муаммо тезроқ ечимини топади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2804
  • Муаллиф: Admin

Томми Хилфигер: "Мен 25 ёшга кирганимда…"

Бўлим: Машхурлар хаёти

Мактабда ўқиб юрган давридаёқ Томми Хилфигер илк бизнесини йўлга қўйган, 25 ёшида эса бизнеси инқирозга учраганди. Бу инқироз унга улкан сабоқ бўлди – ҳар бир тадбиркор ўз бизнесини ипидан-игнасигача пухта билиши даркор экан.
Қуйида Хилфигер қандай қилиб ўз бизнесини яна ривожлантира олгани ҳақида ўқийсиз.
Мен Нью-Йорк штатининг Элмир шаҳрида туғилганман. Дадам заргар эди, оилада тўққиз нафар фарзанд эдик. Болалигим ҳамма бир-бирини танийдиган кичкинагина шаҳарчада ўтган. Ёшлигимизданоқ биздан ишлаш талаб қилинарди: газета сотардик, ўтлоқларни қиртишлардик, қор тозалардик. Бу эса пул топиш дегани эди. Ва мен қўлимдан келганича пул топардим. Менга ишлаш ёқарди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3272
  • Муаллиф: Admin

Машҳур брендларнинг машҳур бўлмаган соҳиблари

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

Биз "Microsoft” деганда Билл Гейтсни, "Apple” деганда Стив Жобсни, бокс деганда Майк Тайсонни, "Формула 1” деганда Шумахерни кўз олдимизга келтирамиз. Лекин дунёда шундай машҳур брендлар борки, уларнинг асосчилари ёки раҳбарларини деярли ҳеч ким билмайди. Бугунги рейтингимиз ана шундай машҳур брендларнинг машҳур бўлмаган соҳибларидан тузилган.
Марсель Херрманн Телеш, Жорже Пауло Леманн ва Карлос Альберто Сикупира
 
Бойлиги миқдори: 9,1 млрд. доллар., 17,8 млрд. доллар. ва 7,9 млрд. доллар. доллар
Брендлар: Budweiser, Stella Artois, Hoegaarden, Burger King, Heinz ва бошқалар
Бразилиялик уч бизнесмен 1970-йилларда бирга ишлашни бошлашган. Улар 1998 йилда ўзларининг Banco Garantia деб номланувчи банкини 675 миллион долларга Credit Suisse First Boston банкига сотишган. 2001 йили Бразилиянинг Brahma ваAntarctica пиво ишлаб чиқарувчи компаниялари AmBev номи билан ягона холдингга бирлашганида бу холдингни айнан юқорида айтиб ўтилган бизнесменлар бошқаришган. Орадан уч йил ўтгач, Бельгиянинг Interbrew компанияси билан бирлашди ва InBev номини олди. Ҳозирда компания дунёдаги энг йирик пиво ишлаб чиқарувчи ҳисобланади (200га яқин номда пиво чиқаради, булар орасида "Сибирская корона” ва "Толстяк” пиволари ҳам бор).
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1874
  • Муаллиф: Admin

Саймон Кузнец. "Иқтисодиёт одамлари" рукнидан

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

1971 йили Нобель мукофоти Саймон Кузнецга насиб этди. Асли белорус, Украина, Россия, кейинчалик АҚШда яшаб, ижод этган

(Гарвард университети, Кембридж) бу олимга мукофот "иқтисодий ва социал структура ва ривожланиш жараёнига янгича ва янада чуқурроқ қарашга олиб келган, иқтисодий ўсишни талқин қилиш (интерпретация)нинг эмпирик тадқиқ қилувчи иши учун” берилган.

Саймон Кузнецнинг илмий тадқиқотлари АҚШнинг иқтисодий тадқиқотлар бюроси (1920 йили ташкил этилган) фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Унинг асосий асари 1961 йили чоп этилди ва "Америка иқтисодиётидаги капитал. Унинг шаклланиши ва молиялаштирилиши” деб номланади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1472
  • Муаллиф: Admin

Брайан Трейсининг онлайн треннинглари ва китоблари

Бўлим: Машхурлар хаёти, Ёш тадбиркорлар

Энди Сизлар Брайан Трейси нинг китобларини кўчириб олишингиз ва видео дарсларини онлайн тарзда кўришингиз мумкин.

100 Законов успеха в бизнесе.doc [ b] (cкачиваний: 449)

12 шагов к цели.doc [ b] (cкачиваний: 182) 

Станьте торговым суперагентом.doc [ b] (cкачиваний: 98) 

Измени Свое Сознание.doc [ b] (cкачиваний: 128)

Личность Лидера.doc [ b] (cкачиваний: 97)

Победа!.doc [ b] (cкачиваний: 105)

Полное руководство менеджера по продажам.doc [ b] (cкачиваний: 93)

Постройте свое будущее.doc [ b] (cкачиваний: 100)

21 секрет успеха миллионеров.pdf [288 Kb] (cкачиваний: 280)

Достижение Максимума.pdf [1,35 Mb] (cкачиваний: 144)

Оставьте брезгливость, съешьте лягушку.pdf [349,31 Kb] (cкачиваний: 103)