«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1032
  • Муаллиф: Admin

"Стив Жобс" Walter Isaacson асари. БОЛАЛИК. Силикон водийси. (1-бўлим)

Бўлим: Машхурлар хаёти

Пол ва Клара Жобс Стивга 50-йилларнинг иккинчи ярмидаги болаларнинг доимий ҳаётидан фарқ қилмайдиган шароит яратиб беришганди. Стив икки ёшга тўлганда улар Патти исмли қизни асраб олишди, бундан уч йил ўтиб шаҳар ташқарисидаги оддий уйга кўчиб ўтишди. Пол ишлайдиган CIT  молия компанияси уни Пало Алтодаги офисга ўтказишга қарор қилди. Аммо, Пало Алтодаги ҳаётни Полнинг чўнтаги кўтармасди. Шунда Пол Моунтин Вюдаги кичик бўлимга ўтди ва оиласи билан ҳаёт анча арзон бўлган ушбу шаҳарга кўчиб келди.
Пол Жобс Стивда автомобилларга нисбатан, умуман техникага нисбатан ўзидаги каби иштиёқ уйғотишга ҳаракат қиларди. "Стив, мана, бу энди сенинг янги иш жойинг" - шу сўзлар билан у гараждан Стивга жой ажратиб беради бир кун.
Стив отаси бирор бир нарсани тузатганда қандай ҳаяжон билан кузатганлигини яхши эслайди: "Инженерлик унинг қонида бор эди, унинг қўли олтиндан эди. У хохлаган нарсани ясай оларди. Агар бизга жавон керак бўлса, у жавон ясарди. Яхши эслайман, отам ёғочдан тўсиқ ясаётганди, у ёрдам беришим учун қўлимга болға берди".
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 952
  • Муаллиф: Admin

"Стив Жобс" Walter Isaacson асари. БОЛАЛИК. Ташландиқ ва асранди. Болаликка олиш. (1-бўлим)

Бўлим: Машхурлар хаёти

Пол Жобс иккинчи жаҳон уруши вақтида денгиз қўшинлари сафида хизмат қиларди. Иккинчи жаҳон уруши якунида уларнинг кемасидаги жамоа Сан Франсиско қирғоқларида тўхтади, ва у ҳарбий хизматдан бўшатилди. Шунда Пол ўз хизматдошлари билан икки ҳафта ичида шу ерда рафиқа топишга гаров ўйнайди. Баланд бўйли, танаси татуировкаларга бурканган, касби механик бўлган Пол Жобс ҳайратланарли даражада актёр Жеймс Динга ўхшаб кетарди. Аммо, арман иммигрантлари оиласидан бўлган хушчақчақ ва самимий Клара Агопянни Пол Жобснинг ташқи кўриниши мафтун қилмаган эди аслида. Ўша куни тунда Клара бир гуруҳ дўстлари билан айлангани чиқмоқчи эди, уларнинг гуруҳидан фарқли равишда Пол ва унинг дўстлари машина топишга муваффақ бўлишганди... 10 кун ўтиб, 1946-йилнинг март ойида улар унаштирилдилар ва Пол гаровда ютиб чиқди. Улар бахтли турмуш кечиришди; Пол Жобс ва Клара Агопян 40 йилдан ортиқроқ вақт давомида умргузаронлик қилишди, уларни фақат ўлимгина ажрата олди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 15773
  • Муаллиф: Admin

"Стив Жобс" Walter Isaacson асари. Китоб ҳақида(Муқаддима)

Бўлим: Машхурлар хаёти

Бугундан бошлаб сайтимда америкалик журналист Walter Isaacson томонидан ёзилган "Стив Жобс" биографик китобини ўзбек тилидаги таржимасини бериб бораман. "Apple" компаниясининг яратувчиси, 20-асрнинг энг буюк инсонларидан бири Стив Жобс ўзи айтганидек дунёни ўзгартира олди. Бугун деярли ҳаммамиз ушбу буюк талант эгаси туфайли дунё юзини кўрган смартфон, планшет ва компютерлардан фойдаланамиз. Унинг ҳаёти давомида замонавий технологиялар соҳасида қилган "революциялари" инсоният ҳаётини бутунлай ўзгартирди, уни осонлаштирди.
Рак касаллиги туфайли дастлабки операциясидан чиққан Стив Жобс "Time" журнали редактори Wалтер Исааcсондан унинг ҳаётлиги вақтида унинг биографиясини ёзишни илтимос қилади. Ушбу ғайриоддий талант эгасининг ҳаётини 100дан ортиқ одамлар билан қилинган интервюлар, тарихий малумотлар, Стеве Жобс билан суҳбатлар асосида Walter Isaacson китоб сифатида чоп этди. Ушбу китоб сотувга чиққандан сўнг биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ amazon.com сайтида сотилаётган китоблар рейтингида биринчи ўринга чиқиб олди ва бутун дунё китобхонлари орасида қўлма-қўл бўлиб кетди.
Китобни ўқиб чиқиб жуда таъсирланганлигим туфайли атрофимдагиларга ушбу китобни ўқиб чиқишни тавсия қила бошладим. Лекин, афсуски ҳамма ҳам инглиз ёки рус тилларини яхши билмайди, ушбу тилларда китоб ўқий олмайди. Шундан сўнг менда китобни ўзбек тилига таржима қилиш фикри пайдо бўлди. Таржимада китобнинг маъносини имкон бор даражада ўзбек тилига яхшироқ етказиш учун китобнинг инглиз, франсуз ва рус тилларидаги версиясидан фойдаланилди. Умид қиламанки, таржима сизга маъқул бўлади. Таржимада йўл қўйилган ўзбек тили имло ва лексик хатолари учун олдиндан узр сўрайман!  
СТИВ ЖОБС
"Дунёни ўзгартира оламан деб ўйлайдиган даражадаги тентак шахслар, ҳақиқатдан ҳам уни ўзгартира оладилар."
Apple компаниясининг "Ўзгача ўйла" номли рекламасидан (1997-йил)
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2188
  • Муаллиф: Admin

Генри Форд ҳаётидан

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

Детройтликлар у ерда қачонлардир Генри Форд яшаганлиги билан фахрланади. Бир пайтлар газолинли кажава сотиш билан шуғулланган бу инсоннинг муваффақият йўли ўз имкониятларининг тўлақонли намоён этишни истаган ҳар қандай инсонни руҳлантиради.
Форд Аудиториум, Эдсел Форд шоссеси, Форд шифохонаси-буларнинг ҳаммаси детройликларга ўша ажойиб инсондан қолган. Аммо унинг ҳаётидаги асосий иши — автомобилсозликдир.
Америка автосаноати асосчиси Генри Форд 1893 йили Мичиган штатидан Детройтга кўчиб ўтади. Асли Ирландиялик деҳқонлар авлодидан бўлган ота-онаси Диборн шаҳарчасида ўз фермасига эга бўлиб, табиийки ўғли уларнинг ишини давом эттиришига шубҳа қилмас эдилар.
Лекин Генри Форднинг тақдири тамомила бошқача йўлдан кетди. У ўспиринлик вақтидаёқ (маҳаллий) механикка шогирд тушиб,  кечқурунлари эса заргарлик устахонасида соатсоз бўлиб ишлайди. Буғда ишлайдиган омоч конструкцияси,  иккита циферблатли соат ихтироси — буларнинг ҳаммаси унинг ҳаётдаги   асосий ишини топиш  йўлидаги уринишлар самараси эди холос. Унинг орзуси автомобил йиғиш эди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1268
  • Муаллиф: Admin

Форднинг ёритилмайдиган тарихи

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

1920 йил, Қўшма штатларнинг иқтисодида касодга учрашдан «қўрқиш» касаллиги кучайган пайт эди. Кўпчилик фермерлар, кичик ва ўрта бизнес вакиллари касодга учраётган бир пайтда, Ҳенри Форд олдида ҳам, ўз сармояси ва автомобиль саноатини сақлаб қолиш муаммоси кўндаланг бўлиб турар эди. Инфляцияга қарамасдан Ҳенри Форд ўз автомобилларининг нархини туширди. Аммо барибир талаб етарли даражада эмас эди. Шундан келиб чиқиб, баъзи бир заводларини тўхтатишга мажбур бўлган эди. У билан, унинг ўзи юргизаётган саноатни, кредит олиб, сақлаб қолиш ҳақида музокаралар олиб борилаётган бўлсада, у жуда эҳтиёткорлик билан иш юритишга ҳаракат қилаётган эди. Чунки кредит олиш, унга Нью-йорклик банкирларга ўзини топшириш билан баробар эди! Бунинг билан унинг «мустақиллиги»га барҳам бериларди, Ҳенри Форд, иқтисодий касоддан қўрқишлик даври бир ўйин эканлигини яхши англаб етиб, унга чап беришга уринаётганди. Шундай бўлсада катта-катта банкирлар унга кредит хизматини таклиф қилиб, навбатга турарди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3022
  • Муаллиф: Admin

Wal Mart тарихи, Сэм Уолтон бизнес йўли

Бўлим: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

Сэм Уолтон (Сэмуэль Уолтон, 1918 — 1992) — америкалик машҳур тадбиркор, «Уол-Март» номли супермаркетлар тармоғи эгаси. 1985 йилда «Форбс» журнали томонидан Американинг энг бой одами сифатида эътироф этилган. Унинг корпорацияси бугунги кунда дунё бўйлаб 10 942 та магазинга эга, савдо ҳажми 476 млрд. АҚШ доллари (январь 2014),. Ходимлар сони 2.2 млн. «Форбс» рейтингида унинг ворислари бир неча йиллардан бери етакчи ўринларда келмоқда, уларнинг умумий мол-мулки  $100 млрд.дан ошиб кетган.
Сэм Уолтон 1918 йилда Оклахома штатидаги Кингфишер шаҳарчасида дунёга келган. Болалик йиллари тўғрисида жуда кам маълумот қолган.
1940 йилда Миссури штати университетини тамомлаб (бизнес бакалаври даражасини олади) J. C. Penney савдо компаниясида меҳнат фаолиятини бошлайди. Бу ерда уни на маош, на жамоа қаноатлантирарди, шу сабаб тез орада  Claremore савдо компаниясига ишга ўтади. Бу ерда жамоа анча яхши эди, аммо маоши унча ўзгармаган бўлсада, бўлажак қаллиғи Хелен Робсонни учратади. 1943 йилда унга уйланади.  Қайнотаси ҳаётда ўрнини топган одам  бўлса-да, Сэмни у даражага етишига ҳали бор эди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 5641
  • Муаллиф: Admin

Адолф Гитлер

Бўлим: Машхурлар хаёти

Адолф Гитлер (20 апрел 1889, Иннадаги Браунау, Австро-Венгрия — 30 апрел 1945, Берлин, учинчи рейх) — 29-июл 1921-йилдан Миллий-социалистик немис ишчилар партиясининг етакчиси (фюрер), 31-январ 1933-йилдан миллий-социалистик Олмониянинг рейхсканслери, Иккинчи жаҳон уруши даврида Олмония қуролли кучларининг бош қўмондони.

ГИТЛЭР (Гитлер) (ҳақиқий фамилияси Шиклирубер) Адолф (1889—1945) — Олмония фашистик давлати бошлиғи (1933 й.да рейхсканслер бўлган, 1934 й.дан бу мансабни президент лавозими билан бирлаштирган), фашистлар национал-социалистик партиясининг фюрери (доҳийси; 1921 й.дан). Олмония оммавий террорчи фашист режимини ўрнатган. 2-жаҳон урушини бошлаш, СССРга ҳужум қилиш (1941 й. июн) ташаббускори. Совет қўшинлари Берлинга киргач, ўзини-ўзи ўлдирган. Нюрнберг суд жараёнида асосий нацист ҳарбий жиноятчи деб топилган.

Болалиги ва ёшлиги

Адолф Гитлер 1889-йили 20-апрелда Иннадаги Браунау (Австрия) шаҳрида туғилган. Бўлажак фюрернинг отаси Алоис Гитлер (1837—1907) олдин этикдўз бўлган, кейин эса божхона ходими бўлиб ишлаган; ноқонуний туғилганлиги сабабли у 1876-йилгача онасининг фамилияси Счиcклгруберни олган (Адолф кенг тарқалган фикрга қарамай, бу фамилияни ҳеч қачон олмаган). Алоис юқори бўлмаган обер-официал мансабига эга эди. Онаси Клара Пюлзл, қизлик фамилияси Пелсл, ишчилар оиласидан келиб чиққан.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 794
  • Муаллиф: Admin

Дмитрий Каменщик

Бўлим: Машхурлар хаёти

- Нега биз охирги бўғиндаги мулкдорлар ҳақидаги маълумотни ошкор қилмаслик лозим, деб ҳисоблаймиз? Аввало, бундай мулкдорлар ошкор этилмаган ҳолатда корпорация ҳаёти анча барқарор бўлади. Акс ҳолда жисмоний шахс ёки шахслар ҳужум объекти, айтайлик, рейдерлик ҳужумлари объектига айланиб қолишлари мумкин, демоқчиман.

Агар улар номаълум бўлса, ёки чала маълум бўлса, пировардида ҳужум объекти ўз-ўзидан бекор бўлади. Рейдерлик ҳужумларидан ҳимояланиш мумкинми? Йўқлиги эҳтимолга кўпроқ яқин. Шунинг учун мазкур эҳтимолий муаммони назардан соқит қилмаймиз. Аммо уни тақdдир ёзуғи, деб ҳисоблаш керакми?  Йўқ. Бу шунчаки пулни тежашга оид масала. Биз бирор одамнинг ҳимояси учун ёки ресурс сарфлаймиз, ёки сарфламаймиз. Нима бўлганда ҳам, буни бизнес дейдилар. Иккинчи сабаб шундан иборатки, бизнинг  акциядорларимиз – шуҳратпараст эмас.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1093
  • Муаллиф: Admin

Марк Цукерберг

Бўлим: Машхурлар хаёти

 

АҚШлик энг ёш миллиардер Марк Цукербергнинг Facebookнинг бўлажак акциядорларига хатидан

Facebook компания бўлиш учун яралмаган. Facebook ижтимоий вазифани – дунёни янада очиқроқ ва уюшқоқроқ этиш вазифасини адо қилиш учун яратилган. Назаримизда, Facebook ка инвестиция киритаётган ҳар бир киши бир нарсани тушуниши керак: бу вазифа биз қандай қарор қабул қилишимиз ва нима учун шундай қилишимизни изоҳлайди. Мен ушбу мактубда ўз нуқтаи назаримни ифода этмоқчиман.
Биз одамлар томонидан ахборот тарқатиш ва фойдаланиш жараёнини ўзгартириб юборадиган технологиялардан илҳомланамиз. Биз босмахона ускунаси ёки телевидение каби ихтиролар ҳақида тез-тез гапирамиз: улар шунчаки коммуникацияни осонлаштириб, жамиятнинг муҳим қисмларининг тўла эврилишига олиб келди. Улар кўпчилик одамларга овоз ҳадя этишди. Улар тараққиёт сари руҳлантиришди. Улар инсоний ҳамжамият ташкил этилиш тамойилларини ўзгартириб юборишди. Улар бизни бир-биримизга яқинроқ қилишди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1411
  • Муаллиф: Admin

Олег Бойко

Бўлим: Машхурлар хаёти

Бизнес осон соҳа эмас. Фойда ва омад ўз-ўзидан келмайди. Бунинг учун омадли ва таниқли ишбилармонларнинг маслаҳатлари ва ҳаётий тажрибаси ҳам асқотади.
Ана шу мақсадда қуйида Сизга россиялик бир гуруҳ йирик сармоядор ва таниқли тадбиркорларнинг бизнесга оид айрим фикрларини тақдим этмоқдамиз.

- Мен бироз қаттиққўлроқ, ўз табиатимга кўра тажовузкор эдим. Мени алдамоқчи бўлган, ортда қолдирмоқчи бўлган, мендан фойдаланмоқчи бўлганлар, мендан узоқлашган заҳоти шартнома ва келишувларни бузадиганлар, ортимдан фитна-фасод қилиб, олдимда дўстимдек кўзимга бемалол қараб, ҳатто қучоқлашиб кўришадиган одамлар қаттиқ жиғимга тегишарди. Бундай ҳолларда мен бирпасда жанжал бошлардим. Кейин эса бунга чек қўйдим, чунки: сабр-тоқат, дипломатлик, келиша олиш ва муомала санъати, кўп қиррали ўйин олиб бориш маҳорати бизнесда салкам асосий талаблардан эканини  англаб етдим. 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2304
  • Муаллиф: Admin

Горбачёв Михаил Сергеевич - «Қайта қуриш» меъмори

Бўлим: Машхурлар хаёти

«Қайта қуриш» меъмори

Горбачёв Михаил Сергеевич

(02.03.1931 йилда туғилган)

1952 йилдан КПСС, 1971 йилдан КПСС МК аъзоси, 1980 йил 21 октябрдан Сиёсий бюро аъзоси (27.11.79 йилдан номзод), 27.11.78 йилдан КПСС МК котиби, 11.03.85 дан КПСС МКнинг Бош котиби, 09.12.89 йилдан 23.06.90 йилгача КПСС МК Россия бюросининг раиси. Ставрополь ўлкаси Красногвардейск районидаги Привольний қишлоғида туғилган. 1955 йили М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетини, 1967 йилии Ставрополь қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. 1946 йилдан машина – трактор станциясининг механизатори. 1955 йилдан Ставрополь ўлкасида комсомол ишларида: шаҳар комитетининг биринчи котиби, ўлка комитетида бўлим бошлиғи, ўлка комитетининг иккинчи ва биринчи котиби. 1962 йили Ставрополь ҳудудий ишлаб чиқариш колхоз – совхоз бирлашмаси КПСС ўлка комитетининг партия ташкилотчиси. 1962 йилнинг декабридан КПСС Ставрополь шаҳар комитетининг биринчи котиби, 1968 йилдан КПСС Ставрополь ўлка комитетининг иккинчи, 1970 йилдан биринчи котиби. 1978 – 1985 йиллари КПСС МК котиби. 1985 йилдан КПСС МК Бош котиби ва бир вақтнинг ўзида 1988 – 1989 йиллари СССР Олий Совети Президиумининг раиси, 1989 – 1990 йиллари эса СССР Олий Совети Раиси, 1990 йилдан СССР Президенти. 1989 – 1990 йиллари СССР халқ депутати. М.С.Норбачёвнинг мислсиз ислоҳотчи, дунё миқёсидаги сиёсатчи сифатида улкан хазматларининг, халқаро муносабатлар ва тараққиётнинг характерини яхши томонга ўзгартирганлигининг тан олиниши белгиси сифатида у Нобель мукофотига сазовор бўлган (15.10.1990).

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 911
  • Муаллиф: Admin

Радионинг ҳақиқий асосчиси ким?

Бўлим: Машхурлар хаёти

XIX аср охири инсоният тарихида алоқа воситаларининг тараққиётида сезиларли силжишлар бўлгани билан шарафланади. Анъанавий почта алоқалари темирйўл ва автомобил транспортининг татбиқ этилиши билан анча жадаллашди. XIX аср биринчи чораги ютуғи бўлган электромагнит телеграф электр алоқаси тарихида муҳим кашфиёт бўлди. У 80-йилларда акустик алоқа - телефоннинг вужудга келишига олиб келди.
Биз бугунги мақоламизда электромагнит тўлқинлари кашфиёти ва бу борада олиб борилган илмий изланишлар ҳақида фикр юритиб,  соҳанинг машҳур олимлари ҳаёти ва илмий фаолиятига алоҳида тўхталамиз.
Немис олими Генрих Герц айни соҳанинг пешқадам олимларидан бири бўлган. У электромагнит тўлқинлари мавжуд эканини тасдиқлайдиган тажрибаларини 30 ёш атрофида 1886-89 йиллари амалга оширади ҳамда тажрибалар давомида организмининг ўта зўриқиши оқибатида кўп ўтмай кўриш хусусиятини, сўнгра эшитиш қобилиятини йўқотади ва ниҳоят қон заҳарланиши оқибатида 37 ёшида вафот этади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2656
  • Муаллиф: Admin

Мирзакарим Норбеков: Инсон ўз кучига ишонмоғи керак

Бўлим: Машхурлар хаёти

Собиқ ҳамкурслар вақти-вақти билан учрашиб турамиз. Бу галги сафарим чоғида нашриётларнинг бирида йиғилишдик. Суҳбатимиз авжига чиққан, ҳаяжонларимиз ўзанидан ошиб турган бир паллада тўсатдан эшик очилиб, бўйчан, кўк кўзли, тепакал, юзлари фариштали бир киши кириб келди. Москвалик дўстларим ҳизрни кўргандек ўринларидан туриб, унинг истиқболига чиқишди. Бу манзара менга ўз ташрифлари билан барчани ҳайратга солгувчи "Граф Монте-Кристо” асарининг сирли қаҳрамонини эслатди. Аввалига "Балки, бирон-бир юқори лавозимда ишлайдиган кишидир» деган хаёлга бордим.
Сўнг ёнимда турган дугонамдан аста сўрадим:
–Ким у? Қисқагина саволимга ундан ҳам қисқа жавоб олдим:
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1212
  • Муаллиф: Admin

А. Антонов-Овсеенко. Золим. Лаврентий Берия: қамалиши, суд қилиниши, қатл этилиши (1991)

Бўлим: Машхурлар хаёти

Берия ҳақидаги китобимга мен дастлабки кунданоқ, 1980 йилда Нью-Йоркда «Мустабиднинг қиёфаси» номи билан чиққан Сталин тўғрисидаги китобимнинг давоми сифатида қараганман. Дарҳақиқат, мен Берияни мисоли бир Сталиннннг кўзгудаги аксидек тасаввур қиламан. Улар оммани бошқариш методлари ва усулларида устаси фаранг эдилар — бунда одамларга шубҳа билан, шафқатсизларча муносабатда бўлиш энг асосий восита саналарди.
Г. Ягодани олайлик, унгача ишлаган Менжинский ва Дзержинский, кейин Ежов — Лубянкада фаолият кўрсатган бу кишиларнинг ҳаммаси, аслида ҳаваскор эдилар, деса бўлади. Лекин 1938 йилда Лубянкага Бериянинг келиши — бу НКВДга пихини ёрган кишининг келиши бўлди. Сталиннинг атрофидаги, унинг қўл остидаги кишилар, юмшоқ қилиб айтганда, на ақлан, на мардоналиклари билан, на ўз касбини пухта эгаллаганликлари жиҳатидан ярқ этиб ажралиб турган кишилар эмасдилар. Булар орасида фақат Берия бошқача эди. У ҳатто — ақлга зид равишда! — узоқни кўрадиган одам бўлиб чиқди: жаҳолатпарастнинг жаҳолатпарасти, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, жаллодликни касб қилиб олган бу одам шундай ислоҳотлар қилишни таклиф этдики (масалан, колхозларга нисбатан) ва ташқи сиёсатни шундай ўзгартириб юбормоқчи бўлдики (икки герман давлатини қўшиб юбориш мумкин деди), сафдошлари уни Совет давлатининг душмани ва Коммунистик партиянинг душмани, деб бемалол айтишлари мумкин эди.
Сталин ва Берия тўғрисидаги китобларим устидаги ишим узоқ вақт тўхтаб қолди, чунки менга анча вақт отамни оқлаш билан шуғулланишга тўғри келди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 926
  • Муаллиф: Admin

Ажал савдогари

Бўлим: Машхурлар хаёти

Дунёда оламшумул кашфиёт қилиб, сўнг бу ишидан минг афсус чеккан инсон ҳақида биласизми? У - ҳам кимёгар, ҳам муҳандис, ҳам новатор, шоир ва драматург, қурол ишлаб чиқарувчи тадбиркор ҳамда портловчи модда - динамитнинг ихтирочиси, Бофорс оролларининг эгаси. Унинг сўнгги тилаги бойлигининг барча қисмини Нобел мукофоти совриндорларига қолдириш бўлди. Дарвоқе, нобелиум номли сунъий элемент ҳам бор. Бу шахс - ўша машҳур Алфред Нобелдир.
Динамит ғавғолари
Алфред Бернард Нобел 1833 йилнинг 21 октябр куни Шветсия пойтахти Стокголм шаҳрида Иммануэл Нобел (1801-1872) ва Андритте Алзел Нобел (1805-1889) оиласида дунёга келади. У 9 ёшида оиласи билан отаси (замонавий фанер ихтирочиси) «торпедо» ишларини бошлаб юборган Санкт-Петербургга кўчиб келади. У ерда Алфред машҳур профессор Николай Зининдан кимё сирларини ўрганади. 18 ёшга киргач, Америкага бориб, ўша ерда ҳам тўрт йиллик курс­да кимёдан билимларини мустаҳкамлайди ва қисқа вақт Жон Эрикс­сон қўли остида ҳам ишлайди.