«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Машхурлар хаёти » Генри Форд ҳаётидан
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 2188
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 8-08-2014, 00:03
8-08-2014, 00:03

Генри Форд ҳаётидан

Йўналиши: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

Детройтликлар у ерда қачонлардир Генри Форд яшаганлиги билан фахрланади. Бир пайтлар газолинли кажава сотиш билан шуғулланган бу инсоннинг муваффақият йўли ўз имкониятларининг тўлақонли намоён этишни истаган ҳар қандай инсонни руҳлантиради.
Форд Аудиториум, Эдсел Форд шоссеси, Форд шифохонаси-буларнинг ҳаммаси детройликларга ўша ажойиб инсондан қолган. Аммо унинг ҳаётидаги асосий иши — автомобилсозликдир.

Америка автосаноати асосчиси Генри Форд 1893 йили Мичиган штатидан Детройтга кўчиб ўтади. Асли Ирландиялик деҳқонлар авлодидан бўлган ота-онаси Диборн шаҳарчасида ўз фермасига эга бўлиб, табиийки ўғли уларнинг ишини давом эттиришига шубҳа қилмас эдилар.
Лекин Генри Форднинг тақдири тамомила бошқача йўлдан кетди. У ўспиринлик вақтидаёқ (маҳаллий) механикка шогирд тушиб,  кечқурунлари эса заргарлик устахонасида соатсоз бўлиб ишлайди. Буғда ишлайдиган омоч конструкцияси,  иккита циферблатли соат ихтироси — буларнинг ҳаммаси унинг ҳаётдаги   асосий ишини топиш  йўлидаги уринишлар самараси эди холос. Унинг орзуси автомобил йиғиш эди.

 1885 йилда автомобил ҳали ҳашамат ҳисобланар эди. Биринчи автомобиллар немис Карл Бенц ва Готлиб Даймлер томонидан ихтиро қилинган бўлиб, нархи жуда ҳам баланд эди. Генри Форднинг муваффақият тарихи — бир ёш муҳандиснинг ҳар қандай устахонада тузатиш мумкин бўлган арзон автомобил ясаш орзуси рўёбини амалга ошириш йўлидаги тинимсиз меҳнат ва изланишлар туфайли амалга ошди. Бундай автомобилнинг биринчи нусхасини Форд  «Квадроцикл» деб атаб, уни маҳалиий шифокорга 200 долларга сотади.


 

 

 

 

Кейинги автомобил 26 от кучига эга бўлиб биринчи марта Гросс-Пойнтда ўтказилган пойгада ғолиб бўлади ва Генри 10 000 долларлик совринга эришади.

Айнан шу маблағлар эвазига кейинги икки автомобил пайдо бўлиб, ўша пайт учун мисли кўрилмаган 70 от кучига тенг қувватга эга эди. Бу машиналар ҳам пойгада ғолиб чиқиб, Генри талайгина маблағга эга бўлди. Шу тариқа унинг ўз автокомпаниясига эга бўлиш орзуси ушала бошлади. 1903 йил ёзида 12 та инвестор 28 000 доллар бошланғич маблағ билан «Форд Мотор Компани» компаниясига асос солишди. Бу даврга келиб Детройт саноати автомобил ишлаб чиқариш учун  етарли салоҳиятга эга эди. Бу ерда темир йўл, нефтни қайти ишлаш ва пўлат қуйиш саноати ривожланган эди. Биринчи автомобил сотилгандан кейин Генри Форд компанияси бор йўғи 223 доллар пули билан қолади. Кейинга 1 йилу 3 ой ичила эса 1700 автомобил йиғиб сотилгандан сўнг фирма капитали 100 000 долларга ошади. Форд кенг оммага мўлжалланган арзон автомобиллар ишлаб чиқаришга урғу бериб, нақадар тўғри қарор қабул қилганлигига амин бўлади. Ҳаттоки қишлоқ аҳли ҳам от аравалардан автомобилга ўтиши, транспорт соҳасидаги инқилобий ўзгаришлардан дарак берар эди.
Буюртмалар шунақа кўпайиб кетдики, Форднинг заводлари уларни вақтида уддалашдан ожиз қолди. Нима қилиб бўлса ҳам, автомобил йиғилиш  жараёнини тезлаштириш зарур эди. Шунда Фордга бир фикр келади: агар ишчилар ўз жойида фақат битта операцияни бажарса, автомобиллар анча тез йиғилади. Шундай қилиб конвейер ғояси ишлаб чиқариш саноатининг навбатдаги бурилишини амалга оширди.

Оммавий ишлаб чиқаришни вужудга келиши эса, Форд автомобилларининг нархига ҳам жиддий таъсир ўтказди. 1908 йилда 850 доллардан, 1927 йилда 290 долларгача тушади. Бу вақт оралиғида 15 007 033 дона автомобил ишлаб чиқарилади. Бундай муваффақият ҳеч кимнинг тушига ҳам кирмаган эди. 1914 йилга келиб  Генри Форд ўз корхонаси ишчиларининг минимал кунлик иш ҳақини 5 доллар қилиб белгилайди. Даромади икки баробар ошган ишчилар энди ўзлари ҳам унча қиммат бўлмаган «FORD» сотиб олишга қурби етадиган бўлди. Форднинг бу қарори ҳам ўзини оқлади: ҳам ишчилар даромади ортди, ҳам улар сотиб олган автомобиллар эвазига ишлаб чиқариш кенгайди, ҳам компания даромадлари кўпайди.
Бу ажойиб инсоннинг ўзгача қарор ва ғоялари бутун дунёдаги ишлаб чиқариш ривожига ўз салмоғини қўшди. Генри Форднинг муваффақият тарихи бу кичик омбордаги устахонадан гигант корпорациягача босиб ўтилган йўлдир.
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.