«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Машхурлар хаёти » Саймон Кузнец. "Иқтисодиёт одамлари" рукнидан
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 1874
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 17-03-2014, 11:53
17-03-2014, 11:53

Саймон Кузнец. "Иқтисодиёт одамлари" рукнидан

Йўналиши: Машхурлар хаёти, Тадбиркорлик фаолияти

1971 йили Нобель мукофоти Саймон Кузнецга насиб этди. Асли белорус, Украина, Россия, кейинчалик АҚШда яшаб, ижод этган

(Гарвард университети, Кембридж) бу олимга мукофот "иқтисодий ва социал структура ва ривожланиш жараёнига янгича ва янада чуқурроқ қарашга олиб келган, иқтисодий ўсишни талқин қилиш (интерпретация)нинг эмпирик тадқиқ қилувчи иши учун” берилган.

Саймон Кузнецнинг илмий тадқиқотлари АҚШнинг иқтисодий тадқиқотлар бюроси (1920 йили ташкил этилган) фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Унинг асосий асари 1961 йили чоп этилди ва "Америка иқтисодиётидаги капитал. Унинг шаклланиши ва молиялаштирилиши” деб номланади.

Кузнец цикли кўп ҳолларда "қурилиш цикли” деб ҳам номланиб, 20 йилгача бўлган иқтисодий тебранишлар билан аниқланади. У "Миллий даромад” (1946) асарида миллий даромад, истеъмолчилик сарфлари, ишлаб чиқариш мақсадидаги ускуналар, ҳамда бино ва иншоотларга ялпи инвестициялар кўрсаткичларида 20 йиллик ўзаро боғлиқ тебранишлар мавжуд бўлишини аниқлади. 1955 йилда америкалик бу иқтисодчининг хизматларини тан олиш рамзи сифатида саноат циклини "Кузнец цикли” деб номлашга қарор қилинди.

Бу ҳозирги даврда мустақил ривожланиш йўлига ўтган мамлакатлар учун аҳамияти катта. Ҳақиқатан эркин бозор муносабатларига кириб келаётган давлатларда давлат мулкини бошқа мулк шаклига ўзгартириш кетяпти, приватизация (хусусийлаштириш) оқибатида кўп ҳолларда янги бойлар (масалан, Россияда "янги руслар”) пайдо бўляпти, қутбий бўлиниш кучаймоқда, бу эса ҳар доим ҳам тинчлик билан ўтавермайди.

Бу олим иқтисодий ўсишнинг қиёсий таҳлилига катта ҳисса қўшди, ҳозирги замон иқтисодиётини белгиловчи мезонларни аниқлади.

Манба: e-bozor.uz

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.