«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Машхурлар хаёти » САХОВАТ БОБИДА ТЕНГСИЗЛАР
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 1233
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 21-01-2014, 11:05
21-01-2014, 11:05

САХОВАТ БОБИДА ТЕНГСИЗЛАР

Йўналиши: Машхурлар хаёти

2012 йилнинг 30 октябрида Walt Disney компанияси миллиардер ва режиссёр Жорж Лукаснинг Lucasfilms компаниясини сотиб олганини эъ­лон қилди. Лукасга ушбу харид учун 4 миллиард доллар пул ва Disney компанияси акциялари берилди.

Лукас ушбу пулнинг катта қисмини хайрия ишлари учун сарфлашга қарор қилди. Шуни ҳам айтиш жоизки, Жорж Лукас хайрия ишларида илк бор қатнашаётгани йўқ. У 2010 йилда Билл Гейтс ва Уоррен Баф­феттнинг Giving Pledge ташкилоти билан шартнома тузган. Шартнома­га кўра, Лукаснинг вафотидан сўнг унга тегишли бойликнинг тенг ярми мазкур хайрия ташкилоти ҳисобига ўтади.

 

 

Агар Жорж Лукас хайрия ишларида фаол қатнашадиган бўлса, Forbes журналининг янги – хайр-саховат учун энг кўп пул сарфлаганлар рўй­хатига кириши мумкин. Ҳозирча эса рўйхатнинг энг юқори ўринларини қуйидаги инсонлар банд этишган.

 


 

• Билл Гейтс, АҚШ. Сарфлаган пули: 28 млрд. доллар

Илгарилари Гейтс компьютер технологиялари соҳасидаги тадқиқотлар, кутубхоналар ва учувчилик мактаби учун пул ажратарди.

1999 йили у оилавий хайрия жамғармасини ташкил этди ва Microsoft компаниясининг 16 миллиард долларлик акцияларини жамғарма ҳисобига ўтказди. Тез орада Билл Гейтс ва Уоррен Баффеттнинг доимий қўллаб-қувватлашлари натижасида унинг хайрия ташкилоти дунёдаги энг йирик хайрия жамғармасига айланди. Жамғарманинг кейинги 10 йилга тузган режаси қуйидагича: қизамиқ ва менингитга қарши эмлаш, ўқитувчилар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлари.


• Уоррен Баффетт, АҚШ. Сарфлаган пули: 17,25 млрд. доллар

Узоқ йиллар давомида Баффетт барча пулларини фақат вафот этгани­дан сўнггина хайрия қилишини таъкидлаб келганди.

Аммо Гейтс билан дўстлашув унинг бу фикрини йўққа чиқарди: Баф­фетт 20 йил давомида Гейтснинг жамғармасига 40 миллиард долларга яқин пулни ўтказишга ваъда берди. Бундан ташқари, 2010 йили у Гейтс билан биргаликда АҚШнинг бой кишиларини ўз пулларининг катта қисмини хайр-саховатга сарфлашга ундовчи Giving Pledge компанияси­ни ташкил қилди.


• Гордон Мур, АҚШ. Сарфлаган пули: 5 млрд. доллар

Intel компанияси асосчиларидан бўлган бу инсон 2000 йили оила­вий хайрия жамғармаси ҳисобига 5 миллиард долларлик акцияларини ўтказган. Жамғарма фанни ривожлантириш, атроф-муҳит ҳимояси ва ҳамширалар малакасини ошириш ишлари билан шуғулланади. Охирги ғоя Мурнинг рафиқаси Беттига тегишли бўлиб, унга ҳамшира бошқа дорини эмлаганидан сўнг азият чеккач пайдо бўлган. Мур шунингдек, Гавайида жойлашган дунёдаги энг йирик телескоп қурилишига ҳам пул ажратган.


• Карлос Слим Элу, Мексика. Сарфлаган пули: 4 млрд. доллар

Дунёнинг энг бой кишиси бўлган Слим хайрия билан шуғулланишдан кўра янги иш ўринларини ташкил қилиш фойдалироқ эканлигини таъкид­лаганди. Аммо шунга қарамай, у 2006 йили 2 миллиард, 2010 йили яна 2 миллиард долларни хайр-саховат учун сарфлаган.

Бу пулларнинг катта қисми таълим ва соғлиқни сақлашга йўналтирилган. Гейтснинг хайрия жамғармаси ва Испания ҳукумати билан биргалик­да у Марказий Америка мамлакатларини озиқ-овқат билан таъминлаш ва касалликларга қарши курашиш учун 150 миллион доллар сарфлади.


• Эли Брод, АҚШ. Сарфлаган пули: 3,5 млрд. доллар

Қурилиш соҳасида фаолият юритиб катта бойликка эришган Брод кейин­ги пайтда хайрия ишларига эътибор қаратмоқда. У энг яхши ўқитувчиларга мукофот таъсис этиб, таълим тизимини ислоҳ қилишга уринган.

2007 йили Брод Мичиган университетидаги бадиий музейга 26 миллион доллар ажратган. 2012 йилнинг октябрида эса ўз коллекциясидаги 19та су­ратни ушбу музейга ҳадя қилган.

2010 йили у Лос-Анжелесда замонавий санъат музейи қуриш учун рухсат олди. Режага кўра, музей келаси йили қуриб битказилади.

У ташкил қилган хайрия жамғармаси тиббиёт соҳасидаги тадқиқотлар учун пул ажратади. Эли Брод Гарвард ва Массачусетс университетларидаги тиббий тадқиқотлар учун ярим миллиард доллардан ортиқ пул ажратган.


• Жорж Кайзер, АҚШ. Сарфлаган пули: 3,3 млрд. доллар

Жорж Кайзер 1969 йили отасидан Kaiser-Francis Oil Company нефтни қайта ишлаш компаниясини мерос қилиб олган. 1990 йили у Bank of Oklahoma банкини сотиб олиши натижасида дунёнинг энг бой инсонлари қаторига қўшилган.

У ташкил қилган жамғарма мактабгача тарбия ва тиббиёт йўналишла­рида (қашшоқлар учун мактаблар қуриш, таълим ва даволаниш учун грантлар) фаолият олиб боради. Ҳар йили унинг жамғармаси камбағалларга озиқ-овқат, кийим-кечаклар сотиб олиш ва гиёҳвандликни даволаш учун 7,5 миллион доллар ажратади.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.