«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Машхурлар хаёти » Амансио Ортега Гаона
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 1418
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 17-07-2017, 17:41
17-07-2017, 17:41

Амансио Ортега Гаона

Йўналиши: Машхурлар хаёти

 

Амансио Ортега Гаона (исп. Amancio Ortega Gaona; 1936 йил 28 март, Бусдонго, Леон, Испания) – тадбиркор, 77 мамлакатда 5000 дўконига эга Inditex компаниясининг асосчиси (собиқ хотини Росалия Мера билан биргаликда) ва собиқ президенти. Бундан ташқари, Ортега Флорида, Мадрид, Лондон ва Лиссабондаги кўчмас мулкларга , газ саноати, туризм ва банкларга инвестиция қилган. Футбол лигаларида ва конкур майдонларидан улушига эга. 2009 йил охирида Испания ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик минстрлиги Амансио Ортегани "Фуқаролик хизматлари учун” ордени билан тақдирлаган.

2012 йил июнда Bloomberg агентлиги унинг бойлигини 39,5 млрд. АҚШ долларига тенг деб баҳолаб, Европадаги энг бой инсон деб тан олди. Forbes журнали 2013 йил март ойи рейтингига кўра уни дунёнинг энг бой одамлари қаторида учинчи ўринга қўйди ва 57 млрд. АҚШ долларга тенг деб баҳоланди ва бу 2012 йилдагидан икки позиция баланд бўлди ҳамда биринчи учликдан инвестор Уоррен Баффетни чиқариб юборди. 2014 йил Амансио Ортега яна 3 ўринни эгаллади ва бу сафар унинг бойлиги ўтган сафаргидан 7 млрд. АҚШ долларига кўп яъни 64 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

2015 йил октябрда Forbes маълумотларига кўра сайёрамизнинг энг бой одами деб топилди. Унинг мулки 79,7 млрд. АҚШ долларини ташкил этади.

Амансио Ортега Гаона
Амансио Ортега Гаона
Амансио Ортега Гаона
Амансио Ортега Гаона

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.