«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Машхурлар хаёти » 97 ёш тилсими
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 2074
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 14-02-2017, 11:11
14-02-2017, 11:11

97 ёш тилсими

Йўналиши: Машхурлар хаёти

 

Жон Рокфеллер эришган ютуқларининг битта сири унинг одамларни сидқидилдан қадрлашидан иборат бўлган. Масалан, Рокфеллер шерикларидан бири бўлган Эдвард Т.Бедфорд фирмага бир миллион зарар келтирадиган савдога йўл қўйганида, Рокфеллер уни танқид қилиши мумкин эди, аммо у бундай қилмади, чунки Бедфорд бундан яхшироқ ишлашга интилишини у жуда яхши биларди. Шу билан можаро ўз поёнига етди. Боз устига Рокфеллер мақтов учун баҳона ҳам топа олди. У Бедфордни ажратилган сармоя, харажатнинг олтмиш фоизини қутқариб қолгани билан қутлади. "Бу ажойиб, — деди Рокфеллер, — биз, юқори қаватда турганлар бундай яхши ишлай олмаймиз”.

Жон Рокфеллер фаол бизнесни тарк этганидан кейин асосий мақсади соғлом тана ва руҳ, узоқ умр ва атрофдагиларнинг ҳурмат-иззатига сазовор бўлишдан иборат бўлган. Аммо буларнинг барчасини пул ҳал қилармиди? Мана, Рокфеллер нималар қилганди (ўйлаб кўринг, балки буларнинг сизга ҳам аҳамияти бордир):

 

Шундай қилиб, Рокфеллер

 

– ҳар якшанба куни ибодатни адо этар, кундалик ҳаётга татбиқ этиш мумкин бўлган тамойилларни чуқур ўзлаштириш мақсадини белгилаб қўярди;

- тунда саккиз соат ухлар ва ҳар куни кундузи "қуш уйқуси”ни канда қилмасди. У дам олиш ёрдамида соғлиқ учун ҳалокатли ҳисобланмиш чарчоқдан халос бўларди;

– Рокфеллер ҳар куни ванна ва душ қабул қиларди. Тозалик ва ташқи кўринишнинг шинамлигига эътибор берарди;

– Флоридага кўчиб ўтди, у ернинг иқлими соғлиқни мустаҳкамлаш ва умрни узайтиришга катта имкон берарди;

– Рокфеллер уйғун, яхши мутаносиб ҳаёт кечирди. Унинг ҳар кунлик севимли ўйини гольф бўлиб, тоза ҳаво ва қуёш нуридан баҳра олишни таъминлаган. Рокфеллер ўйинлар, ўқиш ва хайру саховатга доир бошқа машғулотлардан бебаҳра қолмасди;

– Рокфеллер секин овқатланар, шошмасдан, қунт билан ҳар бир тишламни чайнаб ютарди;

– бу пайтда сўлаклар, асосан, майдаланган таом билан оғизда аралашиб кетарди. Мазкур аралашма яхши ҳазм бўларди. Боз устига таом уй ҳароратида истеъмол қилинарди.

– ақл ва руҳ учун керакли витаминлар асло эсдан чиқмасди. Ҳар бир таомни истеъмол қилишдан олдин, албатта, ибодат қилинарди. Тушлик пайтида Рокфеллернинг яна бир одати намоён бўларди: у котиби ёки меҳмонлар, ёки оила аъзоларидан бирига Муқаддас китобдан оятлар, газета, журнал, китоблардан илҳом бахш этувчи, руҳлантирувчи шеър ёки мақола ўкиб беришни илтимос қиларди.

– Рокфеллер шифокор Хэмильтон Фиск Бигтарнинг бутун иш кунини тўлиқ банд этарди. Бигтарга, Жон Рокфеллер ўзини соғлом, бахтли ва фаол ҳис этса, шуни ҳисобга олиб, ҳақ тўлардилар. Бунга шифокор уни мотивация йўли билан тетик ва умидвор тарзда дунёни идрок этиш, қувватлаш туфайли эришган эди. Натижада Рокфеллер 97 ёшгача умр кечирди;

– Рокфеллер мероси борасида атрофдагилар билан оила аъзолари ўртасида совуқчилик тушмаслиги учун ақл билан иш тутди. У бойлигини қисмларга бўлиб, уларнинг заруриятига қараб тақсимлади.

– Дастлаб Рокфеллернинг келтирган сабаблари худбинликдай кўринган. У яхши обрў-эътибор, нуфуз қозонишга интилди. Аммо кейинчалик барчаси ўзгариб кетди. Саховатни намоён этиб, Рокфеллернинг ўзи хам саховатли инсонга айланди. Хайр-саховати, муруввати ҳам ҳамда филантроплик (муҳтожларга шафқатли, хайр-саховатлилик) фаолияти оқибатида у жуда кўплаб кишиларга соғлиқ ва бахт-саодат улашди, ўзи ҳам саломатлик ва бахт-иқболга муяссар бўлди.

– Рокфеллер томонидан таъсис этилган фондлар янги ва янги авлод одамларига фаровонлик келтирмоқда. Ўз ҳаёти ва пулларини Рокфеллер хайр-саховат, яхшилик воситасига айлантирган эди. Мустаҳкам соғлиққа эга бўлиш учун бойлик тўплашнинг асло ҳожати йўқ. Аммо муваффақиятли натижаларни қўлга киритишда бошқа ингредиентлар, яъни ажралмас таркибий қисмлар керакки, улар орасида муайян билимлар мавжудлиги тиббий соҳада мақсадга мувофиқдир. Саломатликка нисбатан бепарволикка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.