«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Машхурлар хаёти » Онасининг ҳар кунги саволи туфайли даромадли бизнес очган ака-укалар
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 2411
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 15-09-2016, 21:30
15-09-2016, 21:30

Онасининг ҳар кунги саволи туфайли даромадли бизнес очган ака-укалар

Йўналиши: Машхурлар хаёти

 

1994 йили ака-ука Берт ва Жон Жейкобс (Bert and John Jackobs) «Life is Good» («Ҳаёт ажойиб») номи остида ўз дизайни билан футболкалар сотувчи компанияга асос солади.

У вақтлари Жейкобсларнинг юк машинасидан боқа ҳеч нимаси йўқ эди, энди эса улар асос солган нархи 100 миллион доллар туради. Бунда шубҳасиз уларнинг онаси Жоаннинг ўрни катта: у ўғилларига нима бўлишидан қатъи назар ҳаётда фақат яхши нарсаларни кўришга ўргатади.

Бер ва Жонинг болалиги қувноқ кечмаган. Улар оилади олти фарзанднинг энг кенжаси эди. Улар бошланғич мактабда ўқиган кезлари ота-онаси автоҳалокатга учрайди. Онаси енгил жароҳат олади, бироқ отаси оғир ҳасталикка чалинади: унинг ўнг қўли ишламай қолади. Бу ҳодиса эса болаларнинг феъл-атворига ўз таъсирини ўтказади: улар ғазабдор бўлиб қолди ва атрофдагилардан бор аламини олишга одатланишди.

Кўнгилсизликларга қарамай, она ҳаёт барибир ҳам яхши эканлигига ишонишда давом этди. Ҳар куни кечки овқат вақтида у фарзандларига бир хил савол берар эди: «Бугун қандай яхши ҳодиса бўлди?»

«Онамнинг сўзлари оддий бўлишига қарамай, улар хонадаги муҳитни тезда ўзгартириб юборар эди. Биз саволни тинглашимиз биланоқ кунимизнинг энг яхши, кулгили ва ғаройиб воқеалари ҳақида сўзлаб берардик. Бизнинг оила доим ўзининг хушчақчақлиги билан ажралиб турган».

Жоан хоним "оптимизм — биз ҳар куни қилишимиз керак бўлган қарор" дея таъкидлаган . Берт ва Жон бутун умр мазкур қоидага амал қилиб яшашди ва айнан шу сабаб улар бўш келмай, Бостон кўчаларида футболкалар сотишда давом этишди.Уларнинг ҳисобида бор-йўғи 78 доллар бор эди. Чинакам омад улар футболкага табассум қилаётган инсонни сурати ва «Life is Good» шиорини туширгандан сўнг кулиб боқди.

Оддий, бироқ қувноқ дизайн ҳаридорларни ўзига жалб этди ва йил сўнгига келиб, компания 87.000 доллар ҳисобида футболкалар сотди. Эндиликда ака-ука Жейкобсларнинг футболкалари дунё бўйлаб мингдан ортиқ дўконларда сотилади. Уларнинг компанияси эса соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади. Кўплаб футболкаларда 22 йил аввалгидек «Life is Good» шиорини учратиш мумкин. Бу шиор эса айни ҳақиқат: ахир ҳаёт чиндан ҳам ажойиб!

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.