«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Машхурлар хаёти » Обрўли бўлишнинг 20 қоидаси
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 7777
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 12-02-2016, 18:46
12-02-2016, 18:46

Обрўли бўлишнинг 20 қоидаси

Йўналиши: Машхурлар хаёти

1-Одамларни қилган ишига шахсий фикрингизни билдиринг, масалан: «Бу иш мақул, ёки бу жуда хунук иш бўлибди…» ва ҳкз каби фикр билдиринг
2-Шошилмай Секин гапиринг, аммо тез фикрланг
3-Ҳеч кимдан нарса сўраманг, айниқса сиздан кучли одамлардан…
4-Одамларни исмига этиборли бўлинг, кўришганда исми билан мурожаат қилинг.
5-Гапираётганингда суҳбатдошингни кўзига қараб гапиринг. Чунки кўзни қочириш қўрқоқликни маълум қилади…
6-Унутманг! Буюк одам ғоялар ҳақида гапиради, Оддий одам воқеалар ҳақида гапиради, Нодон одам одамлар ҳақида гапиради…. Дастурхон атрофида ёки бошқа даврада ҳеч қачон бировни ҳаётини муҳокама қилманг.
7-Ҳеч қачон ўзингиз ҳақингизда гапирманг, Фақат сўрагандагина гапиринг.
8-Ҳеч қачон бировни орзулари ёки режалари устидан кулманг,
9-«Йўқ» сўзини ишлатишдан қўқманг. Бировни илтимосини бажаргингиз келмаса очиқчасига ЙЎҚ деяверинг, гарчи у энг яқин дўстинг бўлса ҳам. Баҳона қидириш обрўни тўкади.
10-Ҳеч қачон кўп савдолашманг. Сахий бўлинг.
11-Сизга савол беришса жавоб беришдан олдин озгина вақт ўказинг, гарчи жавоб тайёр бўса ҳам. Сизни озгина кутишларига мажбур қилинг.
12-Биринчи бўлиб салом беринг, аммо қўл беришда шошилманг, Сизга қўл узатилгандагина сиз ҳам узатинг.
13-Ҳеч қачон овоз чиқариб кулманг, Ҳамма гапга кулаверманг.
14-Бирор хонадонга меҳмон бўлганингизда, хонадаги нарсаларга диққат билан қаранг ва хонадаги бирор жиҳозни мақтаб қўйинг. Масалан: чиройли пардани, хонанинг шинамлигини, китобларни ва ҳкз
15-Музокара, суҳбат ёки учрашувга чиқсангиз, ҳеч қачон нима ҳақида гапиришни олдиндан ўйламанг. Доим ўша вазиятдан ва суҳбатдошнингиз фикридан келиб чиқиб гапиринг.
16-Хонада Шовқин бўлаётган пайт гапирманг. Ҳамма тинчигандан кейингина гап бошланг.
17-Сиз билан умумий қизиқишлари бўмаган (яни тил топишолмайдиган) одамлар билан бирга юрманг. Ўзингизга ёқадиган кишилар даврасида юринг. 18-«Эртага қиламан»- деган иборани унутинг. Бу сизни дангаса қилади. Эртанги кун ўз режалари билан келади. Сиз учун энг қимматли фурсат бу — БУГУН.
19-Агар сизга ноўрин савол беришса ёки саволга жавоб беришни ҳоҳламасанг: Бундай денг: Нега бу ҳақда сўраяпсиз?
20-Баҳона ёки сабаб қидирманг, имконият қидиринг
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.