«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Машхурлар хаёти » Шишадан 7,7 миллиардлик даромад
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 2398
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 18-08-2015, 18:05
18-08-2015, 18:05

Шишадан 7,7 миллиардлик даромад

Йўналиши: Машхурлар хаёти

 

Хитойлик Чжоу Цюньфэй оиласига ёрдам бериш мақсадида 15 ёшида ишлашни бошлаган, 45 ёшида эса мамлакатнинг энг бой аёлига айланди. Бугунги кунда у қиймати 9,7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган Lens Technology компанияси раҳбари ҳамда 7,7 миллиард АҚШ долларига эга бўлган бадавлат аёлдир.

Машаққатли болалик дамлари

Хитойлик Чжоу Цюньфэй self-made миллиардерларнинг классик йўлини босиб ўтган: 15 ёшида вилоят шиша фабрикаси конвейерида ишлашни бошлаган, ҳозир у 45 ёшда ва унинг маҳсулотига Apple ҳамда Samsung компаниялари томонидан талаб катта, у 7,7 миллиард долларлик даромади билан жаноб Ричард Брэнсон ҳамда Uber асосчиси Трэвис Каланикникидан ўзиб кетган.

Чжоунинг бойлиги Forbes рўйхатига киритилган бошқа хитойлик миллиардерларники каби компаниясига тегишли бўлган акциялар қийматига боғлиқ. Хитой фонд бозорининг июнь ойи ўрталарида кутилмаганда 30 фоизга пасайиши Lens Technology котировкаларини ҳам ўзи билан пастга тортди, натижада акциялар 21 фоизга тушиб кетди (Bloomberg терминалининг 9 июлдаги маълумотларига кўра). Шу туфайли Чжоу Цюньфэй бу ҳафталар мобайнида Bloomberg Billionaires индексида 4,8 миллиард АҚШ долларини йўқотди. Шунга қарамай, Lens акцияларининг нархи тўрт ой олдин ўтказилган IPO нархига қараганда 383 фоизга баланд кўрсаткичда қолмоқда, кичик ёшидан муваффақиятсизликларга кўниккан компания эгаси эса бир йил аввалгига қараганда 5,5 миллиард долларга бойроқ (Bloomberg маълумотларига кўра).

Чжоу Цюньфэй 1970 йил Хитой жануби-шарқидаги Хунань провинцияси, Сянсян шаҳар уездида туғилди. Цюньфэйнинг оиласи камбағалликда кун кечирар эди. 1960 йилда унинг отаси билан бахтсиз ҳодиса юз берди ва натижада унинг кўзлари кўрмай қолди. Қизнинг онаси у беш ёш бўлганида вафот этган. 15 ёшида Чжоу мактабни ташлаб, ўша вақтда алоҳида иқтисодий ҳудуд мавқеини олган Шэньчжэнь (Гуандун провинцияси)га йўл олади. 1980 йилда хитой ёшлари иш қидириб қишлоқ районларидан саноат марказларига оммавий тарзда йўл олишган.

Чжоу иш ва ўқишни бир пайтда олиб бориш мақсадида атайлаб Шэньчжэн университети ёнида жойлашган заводга ишга жойлашади. У бир пайтнинг ўзида бир неча курслар: бухгалтерия, дастурлаш, божхона ишига қатнайди, ҳатто юк машиналарини бошқариш учун имтиҳон топширади. Ўша пайтда амалга оширмаган ягона иши – инглиз тилини ўрганмаганлигидан афсусланади.

Машаққатлар оша юлдузларга

Цюньфэй ишчиларига маош тўлаш учун икки марта ўз уйини сотган.

Фабрикада ишлаган вақтларида ойига 150 АҚШ долларидан кам маош олган.

Муваффақиятли бизнесни ташкил этишга 12-уринишда муваффақ бўлди: Lens Technology ташкил этилгунига қадар унинг 11 та стартапи амалга ошмаган.

Шахсий иши

1993 йилда у ишлайдиган соатлар учун шиша ишлаб чиқарадиган завод ёпилди, Чжоу 20 минг гонконг доллари миқдоридаги жамғрмасига шахсий бизнес яратишга қарор қилди. Ўз ишини очишга унинг амакиваччаси ундади ва бошқа қариндошлари билан Чжоуга бизнесини ривожлантиришда кўмаклашди.

2001 йилда унинг компанияси Хитой электроника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи TCL Corporation га мобиль телефонлар учун шиша етказиб бериш бўйича шартнома тузади. Компаниянинг бошқа муҳим ютуқларидан бири 2004 йилда чиққан Motorola RAZR V3 флагман моделидаги мобиль телефон учун шиша етказиб бериш бўйича тузилган битим бўлди.

 

Икки йил ўтгач Чжоу сенсор экранлар жаҳон бозоридаги муҳим ўйинчига айланган Lens Technology компаниясига асос солади. Компаниянинг номи (lens инглизча — "линза" сўзи) интернет-қидурув манбаларида бу сўз изланганида биринчилардан пайдо бўлиши учун атайлаб танланган.

Мобиль телефон, планшет компьютер, лэптоп ва бошқа истеъмол электроникалар учун шиша пластиналарни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган компаниясининг ишга туширилишидан сўнг бироз вақт ўтиб, Чжоу заводни ўзининг она шаҳри Сянсянга кўчирди.

Ҳозирда Lens Technology — смартфон, компьютер, шунингдек, фото ва видеотехника ишлаб чиқарувчилари, мисол учун электроника флагманлари ҳисобланган Apple, Samsung, LG ва Huaweiлар учун шиша етказиб берувчи жаҳондаги илғор компания ҳисобланади. Хитой компанияси асосий маҳсулотининг улуши глобал смартфон ва компьютерлар бозорида мувофиқ равишда 20,07 ва 23,37 фоизни ташкил қилади. Lens Technology холдинг компанияси назорати остида Гонконг, Шэньчжэнь, Куньшань, шунингдек, Хунань провинциясида жойлашган ўнта шўъба корхоналар мавжуд.

Чжоунинг муваффақият ҳақида фикри қандай?

Чжоу ўзининг камдан-кам амалга ошириладиган интервьюларида у эришган кутилмаган машҳурлик ва журналистларнинг унга тегишли бойликни санашга бўлган ҳаракати ноқулайлик туғдиришини айтиб ўтган.

"Муҳим шахс образи менга тўғри келмайди”, – дея тан олади Чжоу ўзининг март ойида Hunan Daily га берган интервьюсида. – Фикримча, муваффақият келганида ўзини йўқотмаслик, омадинг келмаганида эса ташвишланмаслик керак”.

"Мен ўз рақибларимга нафақат Lens Technology ни ташкил этиш, балки характеримни шакллантиришда кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдираман”, – дейди у ўша нашриётга берган интервьюсида.

Чжоу ўз муваффақияти билан миллионлаб хитойлик тадбиркорларни руҳлантиради. У яратилган холдинг фаолиятини бошқарибгина қолмай, мамлакатнинг етук бизнес-ассоциацияларда ҳам раҳбарлик қилишга ҳам улгуради. У Хитой миллий саноатчилари федерацияси ва Аёллар савдо палатасининг бошқарув кенгаши таркибига кирган.

Чжоу Lens Technology директорлар кенгаши раисининг ўринбосари лавозимидаги Чжэн Дзюнлун билан оила қурган бўлиб, бу унинг иккинчи турмуши. Биринчи турмуш ўртоғи Чжоу ишлаган компаниялардан бирининг эгаси эди. Уларнинг турмуши олти йил давом этди, жуфтлик 2000 йилда ажрашиб кетди.

Юлдузли IPO

2015 йилнинг март ойининг ўрталарида Lens Technology Шэнчжэн фонд биржасида истиқболли технологик компаниялар ҳисобланган Growth Enterprise Market майдончасида IPO ўтказди. iPhone ва бошқа смартфон ҳамда планшет қурилмаларининг экрани учун шиша қобиқ етказиб берувчи компания кенгайган акциядорлик капиталининг 10 фоизини қўйди ва 230 миллион АҚШ долларига эга бўлди. Lensнинг биржадаги дебюти омадли бўлди: жойлаштириш нархи 22,99 юандан бошланиб, компания акциялари 13 савдо куни мобайнида 10 фоиздан ортиқ кўрсаткич билан якунлади. Март ойи охирида эса акцияларнинг бир донаси 71 юан қийматига эга бўлди (икки ҳафта мобайнидаги ўсиш 208 фоиз). Айнан ўшанда Чжоу Цюньфэй компанияси элита учун турар-жой қуриш билан шуғулланадиган 33 ёшли Ян Хуэйяндан ўзиб кетиб, Хитойдаги энг бадавлат аёлга айланди.

IPO да жалб этилган пулларни Lens сенсор экран ва сунъий сапфирдан шиша қопламалар ишлаб чиқариш қувватини янгилаш ва кенгайтиришга йўналтиришга ваъда берди.

Lens Technology директорлар кенгаши раиси Чжоу ва унинг турмуш ўртоғи Чжэн Дзюнлун IPOдан сўнг компаниянинг 90 фоизини ўзларида сақлаб қолдилар. Чжоунинг улуши (592 миллион дона акция) 9 июль ҳолатига кўра 52 миллиард юань (8,5 миллиард АҚШ доллари) га баҳоланмоқда.

Lens Technology қандай ишлайди?

Lens Technology лэппинг, термоқайта ишлаш, вакуум чанглатиш, ипактрафаретли муҳрни ягона ишлаб чиқариш жараёнига айлантирган дастлабки Хитой компанияларидан. Компания инновациялари шишани электроникада қўллашни кенгайтириб, унинг қирилиш, дарз кетиш ва деформацияга мойиллигини камайтирди ва ёруғлик ўтказишини оширди. Ҳозирда Lens Technology даги ишлаб чиқариш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: асбоб-анжомлар билан жиҳозланишни ишлаб чиқиш, хомашёни қайта ишлаш (асосан, Германия, Швейцария ва Япониядан импорт қилинади) – рақамли дастурий бошқарув билан қурилмалар ёрдамида якуний фрезерлаш, чекка қисмларни силлиқлаш, ялтиратиш, мустаҳкамлаш, тозалаш, қоплама юргизиш, трафарет муҳрлаш, ёндириш, синиқларга қарши қайта ишлаш, жамлаш ва қадоқлаш.

"Олма”ли тобелик

iPhoneнинг исталган эгаси ҳар куни сояда бўлишни истайдиган хитойлик бизнес хонимнинг меҳнати сингган маҳсулот билан юзма-юз келади. Айнан Lens компаниясининг шишалари машҳур смартфонинг сўнгги талқинларида қўлланилмоқда.

Apple корпорацияси Lens Technologyнинг катта ҳажмли йирик мижози саналади: Iphoneнинг калифорниялик ишлаб чиқарувчиси 2014 йилда Хитой компаниясига фойданинг 14,49 миллиард юань (2,3 миллиарда АҚШ доллари)га яқини, деярли яримини олиб келди.

Appleга тегишли бўлган ҳар қандай янгилик хитойлик ишлаб чиқарувчилар бозорига муҳим таъсир кўрсатади – "олма” компанияси 350 та жамловчи етказиб берувчи компанияга эга эканлигини айтган. Улардан ўнтаси, шу жумладан Lens Technology ҳам биржага қўйилган.

Истиқболда Apple билан ҳамкорлик Цюньфэйнинг кўп миллиардли бойлигини янада ошириши мумкин. Апрель ойида узоқ кутилган Apple Watch ақлли-соатларининг биринчи партияси сотувга қўйилди. Lens Technology ва унинг хитойлик рақиби Biel Crystal қимматбаҳо (соатлар нархи Watch стандарт модели учун 549 АҚШ доллардан корпуси олтиндан ишланган Watch Edition учун 10 АҚШ долларини ташкил қилади, 349 АҚШ долларлик Watch Sport спорт соатларида Ion-X кучайтирилган шишадан фойдаланилади) хай-тек аксессуар учун мазкур ўта мустаҳкам материални етказиб берувчига айланишга муваффақ бўлишди.

LEDinside нашриётининг маълумотларига қараганда Apple Watch етказиб бериш ҳажми 2015 йилда 20 миллион донага етиши мумкин. Агар прогноз тўғри бўлса, бу Lens Technology бизнесининг тараққиёти учун кучли рағбат бўлади. Қаттиқлиги бўйича олмосдан кейинги иккинчи ўринда турадиган энг мустаҳкам материал – сапфир шишасининг нархи шишадан тўрт маротаба қиммат, у замонавий смартфонлар экранини ишлаб чиқаришда қўлланилади.

2014 йилнинг сентябрь ойида чиққан iPhone 6 ва iPhone 6 Plusда сапфир қопламасининг мавжуд эмаслиги Apple мухлисларининг хафсаласини пир қилди. Компания янги моделда қимматбаҳо материални қўллашни режалаштирмаганлигини маълум қилди, бироқ Wall Street Forensics нашриёти фойдаланувчиларни хафа қилишда айнан Biel Crystal ва Lens Technology нинг айбдорлиги, улар шишанинг чегараларини Apple стандартларига мос равишда текислай олмагани сабабли сапфир қопламали гаджетлар ишлаб чиқаришдаги қийинчиликлар ҳал этилгунига қадар ортга сурилганлигин баён этди.

Технологик гигантларга қарамлилик жамловчи қисмларни ишлаб чиқарувчиларга панд бериб қўйиши мумкин. 2014 йилда техника воситалари учун сапфир шишасини ишлаб чиқарувчи йирик GT Advanced Technologies Inc. Америка компанияси Apple унинг маҳсулотини инкор этганидан сўнг судга банкротлик ҳақидаги аризасини тақдим этишга мажбур бўлди.

Lens Technology нинг ўзи унинг икки йиллик мобайнидаги 70 фоизлик фойдаси (2012 йилдан 2014 йилгача) Apple ва Samsung Electronics дан келган буюртмалар улушига тўғри келганини билдирган. Биржага чиқиш олдидан компания смартфон ишлаб чиқарувчи икки компания томонидан унинг маҳсулотига бўлган талаб камайган тақдирда унинг фойдаси 50 фоизга тушиб кетишга олиб келишини айтган.

Смартфонлар учун шиша ишлаб чиқаришда қандай пул топиш мумкин?

Хитой фонд биржасининг июнь ойидан бери пасайиши туфайли Чжоу Цюньфэйнинг бойлиги 4,8 миллиард долларга камайди.

2015 йилнинг 9 июль ҳолатига кўра, Lens Technology нинг Шэньчжэнь биржасидаги капитализацияси 9,7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.

2014 йилда Lens Technologyнинг фойдаси 14,49 миллиард юань (2,3 миллиард АҚШ доллари)га тенг бўлди.

2015 йилнинг мартида ўтказилган IPOда Lens Technology 230 миллион АҚШ долларини жалб этди.

2012-2014 йилдаги 70 фоиз фойда Apple ва Samsung буюртмаларига тўғри келган.

Дунёдаги 20,27 фоиз смартфонлар ва 23,37 планшет комьютерларида Lens Technology шишасидан фойдаланилади.

2013 йилда компания мижозларига 476 миллон дона ҳимоя ойнасини етказиб берган.

Манбалар: Bloomberg, компания маълумотлари.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.