«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Машхурлар хаёти » Антивирус Касперский яратувчиси - Евгений Касперский
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 1412
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 16-03-2015, 18:08
16-03-2015, 18:08

Антивирус Касперский яратувчиси - Евгений Касперский

Йўналиши: Машхурлар хаёти

Евгений Валентинович Касперский 1965 йил 4 октябрданомли физика-математикага йўналтирилган мактаб-интернатини битирган.
- 1987 йил Евгений криптография, алоқа ва информатика университетини тамомлаган.
- 1991 йилгача Мудофаа вазирлигига қарашли кўп профилли илмий-тадқиқот институтида ишлади.- 1989 йили Евгений ўз компютерида "Cascade” номли дастлабки вирусни аниқлайди ва унга қарши кичик дастурча(вирусни тузатувчи модул) тузади.
- 1991 йилдан у "Ками” номли компанияда фаолиятини давом эттиради. Бу компания "Antiviral Toolkit Pro" ("AVP") номли антивирус лойиҳасини яратиш билан шуғулланар эди. Бу лойиҳа Антивирус Касперский нинг прототипи (нусхаси) эди.
- 1997 йил Евгений Касперский ва унинг бир неча ҳамкасблари алоҳида бўлиб чиқишади ва Евгений бошчилигида "Лаборатория Касперский” компаниясини очишади.
- 2007 йилдан, Евгений Касперский бу фирманинг бош директори лавозимини эгаллайди.
- 2007 йил КасперскийДмитрий Медведев"Лаборатория Касперский” компаниясида йиғилиш ташкил қилади ва у ерда Евгений ўз доклади билан иштрок этади. Шундан сўнг президент компания бўйлаб экскурсия уюштиради. Сервер хоналарни, вирус лабараторияларни, антивирусларни тестловчи хоналарни кўздан кечиради ва бу соҳа жуда қизиқлигини таъкидлаб ўтади.
- 2009 йил 4 июнда илм ва технология соҳасидаРоссия Федерацияси давлат премиясини қўлга киритади. Мукофот пули 5 млн рубл эди. У мукофот пулини ҳаммасини ўзи таҳсил олган А.Н.Колмогорова номидаги физика-математика мактаб-интернатига ўтказади.
- Касперский – Компютер вируслари соҳасининг энг буюк экспертларини ўзида жамлаган компютер вируслари тадқиқотчилари ташкилоти(САRO) нинг аъзоси.
- Евгений Россия феадерацияси жамоатчилик палатасининг аъзоси.
- Евгений 2010 йил август ойидан ”Сколково” инновацион марказинингЙил бошлиғи” номига эга бўлди.
- 2011 йили Fobes журнали Касперскийнинг бойлигини 800 млн доллар деб баҳолади. Бу энг бой россия бизнесменларининг 200 талигидаги 125 ўриндир. 2012 йил учун 139 ўрин.
- Евгений иккинчи маротаба уйланган бўлиб, биринчи хотинидан 2 ўғил фарзанди(Максим, Иван) бор. Биринчи хотини "Лаборатория Касперский” компаниясининг асосчиларидан бири ва директор маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
- Евгений Касперский шарофати билан ҳозирда Голландия ва Бразилия қамоқхоналарида кибер жиноятчилар ётишибди. Булар тўғрисида Касперский ғурур билан гапиради.
- Касперскийга интернет-паспорт ғояси таалуқлидир, яъни сиз интернетда ўтирасиз, агар бирор хавфли ҳаракат қилсангиз, ўз ҳаракатингизга жавоб берасиз.
- Унинг хоббиси байдаркада сузиш ва ўзининг ишидир. У "менинг ишим менинг хоббийимдир, менинг хоббийим менинг ишимдир” дейди.
- 2011 йил 19 апрелда Евгений Касперскийни Иван (20 ёшда эди) номли ўғлини Infowatch (онаси шу фирма директори эди) фирмаси ёнида ўғирлаб кетишади. Иван бу фирмада программист бўлиб ишлар эди. Жиноятчилар бу бола эвазига 3 млн евро сўрашади. 2011 йил 24 апрелда Иван Касперский жиноятчилардан озод қилинади.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.