«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Машхурлар хаёти » “Ўқимаган” миллиардерлар
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 4667
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 25-02-2015, 22:33
25-02-2015, 22:33

“Ўқимаган” миллиардерлар

Йўналиши: Машхурлар хаёти

Болаларни муваффақият сари йўналтириш учун тахминан қуйидагича ўгит берилади: мактабда яхши ўқи, университетга кир, ўқишни битиргач яхши ишла, оила қур, нафақага чиққунингча ишла, кейин эса меҳнатингни роҳатини кўр.

"Олий маълумотга эга бўлмаганлар кам пул топишади ва яхши ишга жойлаша олмайдилар”, деган гапни эшитган бўлсангиз керак. Лекин қуйидаги инсонларни битта умумий нарса бирлаштириб туради: улар университетдаги ўқишларини ташлаб, ўз ишларини бошлашган. Уларнинг ҳар бири технология бизнесида миллион эмас, миллиардлаб доллар пул топишган. (PS: Шаҳсан, ўзимда ҳам ҳозирча олий маълумот йўқ. Балки, яқин йилларда шу рўйхатга қўшилиб қолсам, ажаб эмас!!! wink )

1. Майкл Делл — "Dell” асосчиси

Бойлиги: 21,9 млрд. доллар

Университет: Техас университети


 

Майкл Делл 8 ёшида ўрта мактабни битириш имтиҳонини топшириш учун ариза берган. Ота-онаси уни мактабда ўқишни давом эттиришга мажбур қилишган. Делл 14 ёшида компьютер тузатишни яхши ўрганиб олган. У Техас университетига ўқишга кирганида ота-онаси унинг врач бўлишига умид қилишган. Бироқ Делл ётоқхона хонасида ойлик айланма маблағи 25 минг долларни ташкил этувчи компьютер компаниясига асос солган.

2. Элизабет Холмс — "Theranos” асосчиси

Бойлиги: 4,5 млрд. доллар

Университет: Стэнфорд университети


 

Элизабет Холмс Стэнфордда кимё технологияларини ўрганган; айнан шу ерда у ўзининг биринчи патентини олган ва бу ердан "SARS” вирусига қарши дори ишлаб чиқариш устида иш олиб бориш учун Сингапурга отланган. Иккинчи курс бошланиши арафасида у университетни ташлаган ва хусусийлаштирилган тиббиёт соҳасида биринчи бўлиш орзусини амалга оширишга киришган. Ҳозирда унинг инқилобий технологияси бир томчи қон орқали ташхис қўйиш имконини беради.

3. Марк Цукерберг — "Facebook” асосчиси

Бойлиги: 33,3 млрд. доллар

Университет: Гарвард университети


 

Цукербергнинг Гарварддаги ўқиши фойда берган, агар у бу ерда ўқимаганида ҳеч қачон Эдуардо Саверин, Эндрю МакКолум, Дастин Московиц ва Крис Хьюз билан танишмаган ва университет ётоқхонасида туриб "Facebook”нинг дастлабки кўринишини яратмаган бўларди.

4. Стив Жобс — "Apple” асосчиси

Бойлиги: 11 млрд. доллар

Университет: Рид-коллеж


 

Дунёга машҳур "Apple” компаниясининг асосчиси университетни битирмаган энг таниқли миллиардерлардан бири. У вақтини бежиз ўтказмаган. Компьютери интерфейсини коллеж ётоқхонасидаги плакатлардаги каби чиройли кўринишда қилишни истаган.

5. Билл Гейтс — "Microsoft” асосчиси

Бойлиги: 80,5 млрд. доллар

Университет: Гарвард университети


 

Гейтс Гарвардда ўқишни 1973 йилда бошлаган, бироқ икки йилдан сўнг ўқишни ташлаган. Талабалик пайтида у профессорларига 30 ёшида миллионер бўлишини айтган. Одатдагидек, Гейтс ўз мақсадига ортиғи билан етишган ва 31 ёшида миллиардерга айланган.

6. Жек Дорси — "Twitter” асосчиларидан бири

Бойлиги: 2,3 млрд. доллар

Университет: Миссури университети ва Нью-Йорк университети


 

Дорси Миссурида узоқ ўқимаган, кейин Нью-Йорк университетига ўқишга кирган. У Сент-Луисдаги мактабда ўқиган даврида компьютер ва дастурлаштиришга қизиқиб қолган ҳамда ўқишни ташлаган. У Оклендга кўчиб кетган ва Биз Стоун ҳамда Эван Уильямс билан танишган. Стоун "Odeo” компаниясининг раҳбари бўлиб, кейинроқ Дорси ва Уильямсларнинг 140та белги билан чекланувчи хабарлар ёзиладиган "Obvious” сайти устида иш олиб бориш учун уларга қўшилган. Бу "Twitter”ни эслатади, шундай эмасми? "Obvious” кейинчалик айнан "Twitter”га айланган.

7. Эван Уильямс — "Twitter” асосчиларидан бири

Бойлиги: 2,4 млрд. доллар

Университет: Небраска университети


 

Жек Дорси каби Уильямс ҳам стартап устида иш олиб бориш учун ўқишини ташлаган. У университетга кирганидан сўнг орадан бир ярим йил ўтгач, ўқишдан четлаштирилган. "Twitter” уни ҳам миллиардерга айлантирган. Уильямс ҳали ҳам "Twitter” бошқарувида ишлайди, бироқ асосий вақтини блоглар учун мўлжалланган "Medium” платформасини ривожлантиришга сарфлайди.

8. Ларри Эллисон — "Oracle” асосчиси

Бойлиги: 46 млрд. доллар

Университет: Иллинойс университети ва Чикаго университети


 

Эллисон Иллинойс университетини иккинчи курсда онаси вафот этгач, ташлаб кетган. Кейин эса бир йил Чикаго университетида ўқиган, бироқ охир-оқибат Калифорнияга кўчиб кетган. Бир неча муваффақиятсиз уринишлардан сўнг Эллисон икки ҳамкори билан биргаликда компанияга асос солган. Бу компания 1982 йилда "Oracle Systems Corporation” номини олган.

9. Ян Кум — "WhatsApp” асосчиси

Бойлиги: 6,8 млрд. доллар

Университет: Сан-Хоседаги Калифорния университети


 

Кум 16 ёшида онаси билан АҚШга кўчиб келган. Сан-Хосе университетининг математика ва информатика бўлимига ўқишга кирган. У "Yahoo” компаниясига хавфсизлик тизими синовчиси сифатида ишга киргач, ўқишни ташлаган. "Yahoo”да тўққиз ишлаган Кум "WhatsApp”га асос солган.

Энди эса қайси университетда ўқиганлар орасида миллиардерлар кўпроқ етишиб чиққанини ҳам билиб қўйсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Пенсильвания университетини битирганлар орасида миллиардерлар сони кўп. Чарльз Батт, Стив Коэн, Илон Маск ва Рональд Перельман айнан мана шу университет дипломини олишган.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.