«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Машхурлар хаёти » Онлай-тв орқали топилган 1,9 миллиард
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 1851
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 19-01-2015, 10:29
19-01-2015, 10:29

Онлай-тв орқали топилган 1,9 миллиард

Йўналиши: Машхурлар хаёти

41 ёшли Цзя Юэтин ўзининг онлайн-телевидениега ихтисослашган "Leshi Internet Information and Technology” компанияси сабабли миллиардерга айланди. У "супертелевидение” билан чекланиб қолмоқчи эмас. "Leshi” айни пайтда "суперэлектромобиль” ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.

Цзя Юэтин Хитойнинг Шаньси музофотида туғилган. Университетни битиргач, бир йил солиқ маҳкамасида, кейин эса кўмир қазиш компаниясида ишлаган. Ўз бизнесини бошлашга аҳд қилган Цзя Юэтин давлат корхоналарига телекоммуникация ускуналарини сотиш билан шуғулланувчи "Sinotel Technologies” компаниясини ташкил этди.

2003 йили ёш тадбиркор "Week in China” электрон журнали журналисти Лю Хун билан танишди. Улар биргаликда интернет орқали телекўрсатувлар намойиш этувчи "LeTV” компаниясига асос солишди. 2010 йилга келиб, компания ўз телевидениеси ва киностудиясига ҳам эга бўлди.

2013 йили компания Тайваннинг "Foxconn” компанияси билан биргаликда смарт-тв йўналишини ташкил қилди. Цзя Юэтин "Foxconn” раҳбари Терри Гуо билан 2012 йилда бир тадбирда танишганди. Цзя у билан учрашмоқчи эканлигини айтганида, Гуо унга бор-йўғи беш дақиқа вақт ажратиши мумкинлигини айтади. Юэтин бу имкониятдан унумли фойдаланди ва Террига интерфаол телевидениенинг афзалликлари ҳақида айтиб берди. "Foxconn” раҳбари бунга қизиқиб қолди ва бир ҳафта давомида Цзя билан стратегик ҳамкорлик борасида музокара ўтказди. 2013 йил мартида "Foxconn” "LeTV” билан ҳамкорликда "Super TV” ишлаб чиқаришини эълон қилди ва компаниянинг 20 фоиз акциясини сотиб олди. Ўз операцион тизимига эга бўлган "X60 i” деб номланувчи "супертелевизор” ўша йилнинг ёзида сотувга чиқди.

Бойлиги 1,9 миллиард доллар бўлган Цзя Юэтин яқинда электромобиль ишлаб чиқариш ниятида эканлигини билдирди. Унинг айтишича, компанияси ишлаб чиқарадиган электромобиль "Tesla” электромобилларидан кўра яхшироқ бўлади.

xabardor.uz

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.