«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Машхурлар хаёти » Энг ёш миллиардердан қизиқарли жавоблар
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 1871
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 26-11-2014, 19:50
26-11-2014, 19:50

Энг ёш миллиардердан қизиқарли жавоблар

Йўналиши: Машхурлар хаёти

6 ноябрь куни Марк Цукерберг журналистлар ва омма учун очиқ мулоқот ўтказди. Бир соат давом этган бу мулоқотда иштирок этган одамлар "Facebook” асосчисига савол бериш имконига эга бўлишди. Қуйида уларнинг энг қизиқарлиларини ўқишингиз мумкин.

"Ижтимоий тармоқ” фильми ҳақида

 

"Фильм ижодкорларининг қай жиҳатларни тўғри ёки хато қилишини кўриш иштиёқи қизиқ бўлган. Улар Цукербергни ўйнаган қаҳрамоннинг футболкаларини танлашда "ўн”ни уришган. Шунингдек, унинг бошқа кийимлари ҳам яхши танланган. Лекин улар баъзи муҳим нарсаларда хатога йўл қўйишган. Улар фильмда мен учун қизларнинг эътиборини жалб қилиш "Facebook”ни яратишга туртки бўлган, деган мазмунни илгари суришган. Улар бир нарсани ҳисобга олишмаган. Мен севган қизим билан учрашишни бошлаганимдан кейин тармоқни яратишни бошлаганман”.

"Facebook Messenger”нинг нима учун яратилганлиги ҳақида

 

"Инсонлар ижтимоий тармоқлардан кўра "Хабар алмашиш” функциясини кўпроқ ишлатишади. Баъзи мамлакатларда аҳолининг 85 фоизи "Facebook”га аъзо бўлишган. Уларнинг 95 фоизи "SMS” ва "Messenger”дан фойдаланишади. Шундай экан, хабар алмашиш вазифасини бажарадиган алоҳида дастур бўлгани маъқул. "Messenger” тезроқ ишлайди. Ва Сиз ундан хабарни ҳам тезроқ юборишингиз мумкин”.

Сўнгги босқичга етиб келмаган сайтнинг янги кўриниши ҳақида

 

"Биз янгиликлар лентасини янги кўринишда тақдим этдик. Унга кўпроқ маълумотлар сиғар эди. Бироқ бу одамларга маъқул келмади. "Facebook”да биз катта экранлардан фойдаланамиз. Муҳандисларимиз янгиликлар лентасини шу экранларга мослаб чиқарган кўринади. Лекин кўпчилик 25 дюймли экран ишлатмайди. Икки ёки уч маълумотни кўриш ўрнига, фойдаланувчилар бир, бир яримта маълумотни кўришар эди. "Бета-синов” иштирокчиларининг сони камайиб кетди ва биз бу лойиҳадан воз кечдик. Шундай бўлсада, биз бу лойиҳадан фахрланамиз”.

Аёлларнинг IT компанияларда ишлаши ҳақида

 

"Жамоада эркак ва аёлларнинг бор бўлиши иш унумини ошириши кўплаб тадқиқотларда исботланган. Аёлларни IT соҳасига мактаб давриданоқ қизиқтириш керак. Аёлларнинг технология соҳасини танламасликларига асосий сабаб – бу соҳада аёлларнинг йўқлиги. Биз бу муаммони бартараф қилишимиз керак”.

Доим бир хил кулранг футболкада юриши ҳақида

 

"Авваламбор шуни айтишим керакки, менда футболкалар бир дона эмас. Улар бир хил рангда, холос. Ўз вақтим максимал даражада унумли фойдаланишни хоҳлайман. Кийим танлаш каби иккинчи даражали ишларга вақт сарфлашни ёқтирмайман. Бу доим кулранг футболка кийиб юришимни оқлаш учун арзирли сабаб эмасдир, лекин бу ҳақиқат. Менгача ҳам кўплаб инсонлар шундай қилишган. Масалан, Стив Джобс ҳам доим бир хил кийимда юрган”.

"Facebook” зерикарли бўлиб бораётгани ҳақида...

 

"Бу жуда қизиқ савол. Мен уни ҳеч қачон зўр қилишга интилмаганман. Ростини айтганда, ўзим ҳам жуда зўр одам эмасман. Биз уни қизиқарли қилишдан кўра, фойдали қилишга интиламиз. Биз яратмоқчи бўлган сервис оддий нарса. Худди чироқ каби. У шунчаки ишлаши керак, холос. Негадир инсонлар биз қилган ишларнинг яхши томонларини кўришмайди. Аксинча, бирор нарсада хатога йўл қўйсак, шу заҳоти "эътибор” қаратишади”.

 

xabardor.uz

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.