«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Машхурлар хаёти » Павел Дуров “ВКонтакте” серверларини сотмоқда
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 893
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 14-11-2014, 12:01
14-11-2014, 12:01

Павел Дуров “ВКонтакте” серверларини сотмоқда

Йўналиши: Машхурлар хаёти

 

Павел Дуров "ВКонтакте” ижтимоий тармоғининг янги эгаларига 15 минг кв. метр жойни эгаллаган 7 та бинога эга ООО "ИЦВА” компаниясини сотмоқда. Бу бинода ижтимоий тармоқдаги барча фойдаланувчиларнинг маълумотини сақловчи серверлар жойлашган.

"ВКонтакте” илк даврида ўзининг сармоядорлари бўлган "Селектел” пройвайдерининг эгаларига боғлиқ эди. Уларнинг серверларида тармоқ фойдаланувчиларининг маълумотларини сақланар эди. Тармоқнинг бошқа сармоядори бўлган "DST” фонди бошқа серверлардан боғлиқ бўлишни хато деб ҳисоблади. Чункисервер эгалари истаган вақтда ижара нархини ошириб қўйиши мумкин эди. Шундан сўнг, Дуров Санкт-Петербургда ер ва биноларга эгалик қилувчи ООО "ИЦВА” компаниясини сотиб олиш ҳаракатини бошлайди. Келишувлар натижасида "ИЦВА” компанияси тўлиқлигича Дуров номига расмийлаштирилади.

Дата-центр (серверлар сақланадиган бино) таъмирлаш ишларини Дуров ўз ҳисобидан амалга оширади. Харажатларни қоплаш мақсадида бино ижарасининг нархи анча қиммат эди. Янги акционерлар Дуровни ортиқча харажатларда айблашди ва суд орқали ортиқча тўланган пулларни қайтариб олишга ҳаракат қилишди. Даъвогарлар умумий зарарни 500 миллион рубл деб баҳолашмоқда. Бунга жавоб тариқасида, Дуров эски ҳамкорларини ўзидан "Telegram” мессенджерини тортиб олишга келишиб олганликда айблаб Нью Йорк судига мурожаат қилди. ўзара даъволар тармоқ акцияларининг "Mail.Ru” компаниясига сотилганидан кейин олиб ташланди.

Дата-центр Павел Дуровни"ВКонтакте” билан боғлаб турувчи сўнгги нарса эди. Ҳужжатларни қайта расмийлаштириш билан шуғулланиб ўтирмасдан тармоқнинг янги эгалари ООО "ИЦВА” акцияларини сотиб олишга қарор қилишди. Келишув тез орада якунланади.

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.