«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Машхурлар хаёти » Кўчирмакаш миллиардерлар
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 1417
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 13-10-2014, 17:15
13-10-2014, 17:15

Кўчирмакаш миллиардерлар

Йўналиши: Машхурлар хаёти

Ёшликдан, мактабда ўқитувчилардан ва кўча-кўйда катталардан кўчимракашликнинг ёмонлиги ва унинг ҳеч ҳам яхшиликка етакламаслигини кўп марта эшитганингиз аниқ. Лекин, Германиялик ака-ука Самверлар кўчирмакашликнинг ҳам фойдали томонлари борлиги, унинг кетидан анчагина ютуқ ва маблағга ҳам эришиш мумкинлигини бир неча маротаба ҳам таъкидлаб ва ҳам исботлаб беришган.Самверлар томонидан қурилган бизнесларни eBay, Groupon, News Corporation каби йирик фирмалар қизиқиш билан сотиб олишган. Ака-укалар кўрилган фойдаларни Facebook, LinkedIn ва Zynga каби лойиҳаларга сармоя сифатида киритганлар. Groupon нинг бирламчи қимматли қоғозлари савдога чиқарилганида, Самверарнинг Grouponдаги сармояси миқдори $1 миллиард атрофида эди. Марк, Александер ва Оливер: бу уч одатда уятчан, оммавий ахборот воситалари назаридан йироқда туришни истайдиган ва камтар ака-укалаэр Германиянинг Колон (Cologne) шаҳрида туғилиб, вояга етишган. Ота-оналарининг ҳуқуқшунослиги уларга жудаям қўл келган. Оливер: "Биз ота-онамизнинг касби-ҳунари туфайли, ёшлигимиздан меҳнат ва унинг кучи, бизнес ташкилотчилиги, мижозларга хизмат кўрсатиш каби кўплаб фойдали билимларни ўрганганмиз…. Уйимиз, худди мини бизнес мактаби каби эди.”-дейди. Хўш, улар қандай қилиб бутун дунёга "клон қироллари” номи билан машҳур бўлишди? Самверлар, жадал суратлар билан ўсаётган компанияларни бир зумда нусхалаштириб ҳали асл лойиҳа кириб боришга улгурмаган бозорлада усталик билан омма эътиборига тақдим этишади. Бир оз ўтмай, диққатга арзигулик натижаларга эришгач, яратилган клон компания асл лойиҳа эгаларига катта пул эвазига таклиф қилинади. Ака-укаларнинг сирлари шундаки, улар қайси бозор нимага муҳтож ва лойиҳани қандай қилиб тез ва самарали тарзда ташкил қилиш мумкилигини жуда яхши тушуниб, касб қилиб олишган. Биз уларнинг клонлаштирган компанияларини Германия, Хитой, Россия ва Бразилия каби давлатларда кўришимиз мумкин. Марк 42, Оливер 40 ва Александер 38 ёшда (Март, 2013) бўлиб, барчалари кўзга кўринган мактаб ва олийгоҳларда аъло натижалар билан таҳсил олишган. Александер, Буюк Британиянинг Охфорд университетидан Мастер дипломини қўлга киритган бўлса, АҚШнинг Harvardуниверситетида MBA(Бизнес Ташкилотчилиги Устаси) йўналиши бўйича билим олган. Ака-ука Самверларнинг илк ютуқлари eBay ташкилотчиларининг бе-эътиборлиги сабабли эришилгани кўп маротаба таъкидланган. 1998-йилда Сан-Франсискода истиқомат қилаётган Марк, ишхонасидаги кўпчиликнинг оғзидаги eBayга назари тушади ва янги йил арафасида укалари билан маслаҳатлашиб, eBayни Германияга олиб боришга қарор қилишади. eBayга бир неча маротаба мурожаат билан, ака-укалани ишга олишлари ва eBayни Германияда юритишларига руҳсат беришларини сўраб илтимос қилишади. eBayдан ҳеч ҳам жавоб келмагач, ака-укалар ўз ватанларига боришади ва 3та дастурлаш тиллари усталарини ёнлаб, Alando– eBay клонига асос солишади. Кимошдига биринчи бўлиб ака-укалар болаликларидан қолган ўйинчқоларини савдога қўйишади. Alando бор-йўғи 100 кунгина ҳаёт кўради. Чунки, Самверлар моҳирлик ва уддабуронлик билан Alando фаолиятини олиб боришади ва 100-кун, эБайнинг илтимосига кўра лойиҳани $50,000,000га пуллашади. Alando номи eBay Германияга айланади. "The New York Times” журналининг 1999-йил 22-сентябрдаги сонида "Самвер ака-укаларининг Alando ғояси Германиядаги кўплаб янги ғоя муаллифлари ва бизнесменлари учун жуда зўр туртки бўлгани ва илҳом бағишлаган”и ҳақида мақола чоп этилди. Alando дан кейин Самверлар Jamba (мобил тельефонларига мусиқа, ўйин ва бошқаларни сотувчи фирма)га асос солишади. Ёдингизда бўлса, Crazy Frog ҳам Jamba томонидан яратилган эди. Jamba 2004-йилда VeriSign томонидан қарийб $350 миллионга сотиб олинган. Groupon нинг клони бўлган Daily Deal лойиҳасини эса, 2011 йилда Googleга $150 миллион ва $250 миллион орасидаги нархга пуллашган. Охирги бир неча йил давомида улар YouTube (MyVideo), Twitter (Frazr), VeriSign (Jamba) ва Facebook (Studi VZ) платформаларини ясашди. 2007-йилда улар ўзлари учун Rocket Internet ("клонлаштириш фабрикаси” номи билан ҳам машҳур) номли компания барпо этишади. Rocket Internet да 30 дан ортиқ янги ғояларга асос солинди. 2012-йилда дунёнинг энг катта онлайн-савдо маркази бўлган Amazon нинг клони – Jumia га асос солиб, Яқин Шарқ ва Африка давлатларида ишга туширишди. 2013-йилнинг Март ойида Jumia, Summit Partners (сармоячи фирма)нинг $26 миллион миқдоридаги сармоясига эга бўлди.Сан-Франсисколик LeWeb асосчиси Loïc Le Meur нинг айтишича, интернет оламидаги латифалардан бири: "Катта ишга қўл урсанг, жуда яхши. Лекин, кетинга қараб тур, Олмонлар уриб кемасин…”
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.