«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2208
  • Муаллиф: Admin

Бир чимдим кулгу

Бўлим: Латифалар

Бир фермер иккинчисига деди:
– Билли, сенинг сигирларинг сигарет чекишадими?
– Йўқ, нега ундай деяпсан?
– Демак, унда молхонанг ёнаяпти экан.
***
Бир фирма ходими сафардан қайтиб келибди. У сафар ҳақида ҳисобот тайёрлашга киришибди.
– Уҳ, лаънати! Қаерга борганимни ёздим, қайси фирмаларда бўлганимни ёздим, лекин у ерга нима учун борганимни ҳеч эслолмаяпман!
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4719
  • Муаллиф: Admin

Латифалар

Бўлим: Латифалар

Икки бизнесмен суҳбатлашяпти:

— Сиз қайси соҳада фаолият юритасиз? Биржами?

— Мен фақат ҳалол иш олиб бораман.

— Зўр. Сиз роса кўп пул топ­сангиз керак?

— Нега?

— Бу соҳада бирорта ҳам рақобатчингиз йўқдир.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1806
  • Муаллиф: Admin

"ТИЛГИНАМДАН АЙЛАНАЙ" 1-қисм Тохир МАЛИК.

Бўлим: Хикоялар, Латифалар

ТИЛГИНАМДАН АЙЛАНАЙ

Инсон боласининг вужудидаги кўпгина аъзолар ақлнинг ҳукмига бўйсунади.

Айтайлик, қўл, оёқ... ҳатто кўз.

Ақл «Рўпарангдаги жононга қарама», деб буйруқ берса,

кўз бечора бу амрга бўйсуна қолади. Қулоқни айблаб бўлмайди,

чунки у кўз каби ёпилиш фазилатидан маҳрум.

Яхши гапни ҳам, ёмонини ҳам эшитаверишга мажбур.

Танадаги бўйсунмас, ўзбошимча аъзолардан бири тилдир.

Ақлдан буйруқ келмаса ҳам сайраб ташлайди. Барча бани одам сингари

камина ҳам бу қусурдан ҳоли эмаслар. Иҳтиёримсиз айтилган айрим гапларни

сизларга илиндим, айбситмайсиз.

Мучал

 Бир даврада мучал ҳақида сўз юриб қолди. Каминадан ҳам сўрадиларким:

 -Мучалингиз нима?- деб.

 Тўғрисини айтишга истиҳола қилиб дедим-ки:

 -Хотинимнинг мучали «ит».

 -Бизга ўзингизнинг мучалингизни айтинг, дедилар.

 Тилгинамдан айланай, ўйлаб ҳам ўтирмай, қийналиб ҳам ўтирмай шартта деди-ки:

-Эй биродар, хотинимнинг мучали «ит» бўлгач, каминаники «итбоқар»-да!

Қовоқ

Дўстлар билан гурунглашиб ўтириб эдик. Биродаримиз гапнинг белига тепиб, ҳали тоғдан, ҳали боғдан сўзлай бошлади-да, кутилмаганда:

 -Мен бир йиллик қовоқни кўрдим, балконда қолиб кетган экан, бир йилда айнимабди,-деб ҳудди улуғ кашфиёт қилгандай керилиб қўйди. Ақлим «кўрсанг кўрибсан-да», деб қўя қолди. Лекин, тилгинамдан айланай, бунга муроса қилмай:

 -Шунга ҳам мақтанасанми, мен эллик йиллик қовоқни кўрганман,-деб юборсами!

 -Лофни ҳам олиб қочасан-да, қани, қаерда кўргансан, исбот эт,-деб талаб қилди биродарим.  Ақл «ҳазиллашдим», деб қўя қол», демоққа даъват этди. Тил эса:

 -Исбот қилиш учун узоққа бормаймиз, ана, кўзгуга қарагин, елкангнинг устида турибди. Эллик йилдан бери  айнимаса-я...- деб юборди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1971
  • Муаллиф: Admin

“Мен бекор ўтиришни ёқтирмайман. яхшиси ёта қоламан”.

Бўлим: Латифалар

– Мен хотинимга тилло узук олиб бердим, мана икки ҳафтадирки у менга гапирмаяпти.

– Ие, нега?

– Шунақа келишганмиз.

* * *

– Хотин, пул чўнтагимда турибди, қанча керак бўлса олиб ишлатавер.

Хотини пулни олиб:

– Пулни олдим, яна шунча керак.

* * *

Агар йўлингиздан қора мушук, қора кучук, қора одам ва қора сичқон ўтса, атрофга яхшилаб қаранг – қаердадир ёнғин бўлаётган бўлса керак.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1386
  • Муаллиф: Admin

Кўпчилик кўпчиликни аҳмоқ деб ўйлайди

Бўлим: Латифалар

Агар талаба ўғлингиз сизга қўнғироқ қилмаса, ҳечам хавотир олманг. Демак, ҳозирча унинг ишлари жойида ва пули етарли.

 

* * *

Тиш дўхтирлари жуда ғалати одамлар-да. Сиз минг уринманг, улар оғизни янаям каттароқ очиш мумкин, деб ҳисоблайверишади...

* * *

Хотин эрига:

– Яна ичдингизми?! Кеча сизни ҳушёр кўрганимда қанчалик бахтли эдим-а...

– Бугун бахтли бўлиш навбати бизга келди-да, хотин!

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1553
  • Муаллиф: Admin

“Эшик қўнғироғи ишламаяпти. “ЖИРРРРРИНГГГГ” деб бақиринг”

Бўлим: Латифалар

Ишга қабул қилиш учун суҳбатда:

– Инглизчани биласизми?

– Ҳа, луғат билан гаплаша оламан.

– Одамлар билан гаплашишни ўрганганингизда келарсиз.

* * *

– Хотин, сенга мингта узук кўрсатдим, бирини ундай дейсан, бирини бундай, бирортаси ёқмади-я!

– Бўпти, ўзингиз танлаб олиб беринг, мен бир оғиз ҳам гапирмайман.

– Мана, мана буни олиб бераман.

– Ие, йўқ, бўлмайди. Ранги оч экан, кўзиям кичкина, қўполлигини қаранг, бошқасини кўрайлик.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1538
  • Муаллиф: Admin

Шифокорларнинг душмани жуда кўп...

Бўлим: Латифалар

Бир киши поезднинг ортидан чопиб кетмоқда:

– Ие, поездга кеч қолдингизми?

– Йўқ, жин урсин, вокзалдан поездни ҳайдаб юборяпман.

* * *

– Ўнгга юрсанг, "Борса келмас”га борасан, чапга юрсанг, "Борса қайтиши номаълум”га.

– Тўғрига юрсам-чи?

– Тўғридаги йўл ҳали битмаган, энди асфальт қилишяпти.