«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3366
  • Муаллиф: Admin

Қасос. (Тоҳир Малик)

Бўлим: Хикоялар

Дугонаси хушхабар айтиб, суюнчи сўради. Латифа буни эшитиб, қувониши лозим эди. Чунки, шу ҳол юз беришини истаб, Худога неча бор муножот этди. Аллоҳга илтижоларим етиб борармикин, ниятимга етмай ўлиб кетмасмикинман, деб қўрқиб юрган кезлари ҳам бўлди. Ниҳоят... оҳлари Яратганга етиб борибди. Шу ҳол юз берса армоним қолмайди, қувончларим дунёга сиғмай кетади, деб ўйларди.

Хушхабарни эшитиб нимага қувонмади? Вужудига нима учун афсус тўр ёя бошлади? Кўнгилга шодлик бахш этиши лозим бўлган янгиликни етказган дугонасига нима учун жавоб қайтармай, жимиб қолди? Бу ҳолати суюнчилаб телефон қилган дугонасигагина эмас, ҳатто ўзига ҳам номаълум эди.
-Латиф, эшитяпсанми?-дугонаси гўшакнинг гаранг қулоғини очмоқчи бўлгандек, бир-икки қаттиқ пуфлади.
-Эшитяпман,-деди Латифа синиқ овозда.
-Эринг қўл-оёқсиз, шол бўлиб қолибди. Тили ҳам айланмасмиш. Хотини уйига олиб келмай, касалхонадан тўппа-тўғри қариялар уйига олиб бориб ташлабди. Вой тавба-я! Ўттиз беш ёшли йигитни ҳам қариялар уйига олаверишар эканда-а? Эшитяпсанми?

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2137
  • Муаллиф: Admin

МЕН ХУДОГА САЖДА ҚИЛАЁТГАН ПАЙТ (қатралар)(Адабиёт гулшани саҳифасидан)

Бўлим: Хикоялар

ИТ ҲУРАР-КАРВОН ЎТАР

Итнинг уйчаси ёнидан бир одам шошиб ўтиб борарди. У итнинг тўғрисига келган вақтда бирдан югуриб кетди. Ит унинг югурганини кўрди-да, кетидан ҳурганича чопди. Чопаётган одам катта йўлнинг чеккасига бориб бирдан тўхтади. ...Узоқдан автобус кўринди. Ҳалиги одам ўрнидан жилмасди. Унинг тўхтаганини кўрган ит нима қилишини билмай орқасига бурилди-да, думини қисганича уйчаси томон кетди.

Яхшиямки унинг бу ҳолатини бошқа итлар кўрмади…

                                                       ОСМОННИ БУЛУТ ҚОПЛАСА

Ҳамиша ҳаммадан баланд туришни орзу қиладиган пакана одам соясининг узунлигидан ғурурланиб юрарди. Билмасдики, осмонни булут қопласа соясидан ном нишон қолмаслигини...

                                                                

 
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1416
  • Муаллиф: Admin

Доналд Эдвин Уестлейк. Электр стулдаги тавба (ҳикоя)

Бўлим: Хикоялар

Женисни ўлдиришга қачон қарор қилганимни аниқ айта олмайман. Албатта, бу ҳақда бир неча ойлар давомида ўйлагандим, аммо айнан қачон орзуларим пухта ўйлаб чиқилган режага айланганини эслай олмайман.

Эҳтимол, бу Женис менга индамай сотиб олган мўйнали пўстин учун ҳисоб варағини олиб келишганида юз бергандир. Деярли икки минг доллар-йиллик даромадимнинг бешдан бир қисмини сарфлашим лозим бўлган бу матоҳга кўз ташламоқчи бўлганимда эса у Бешинчи авенюдаги дўконларни айланиб чарчагани учун поездда келаётиб пўстинни унутиб қолдирганини айтиб мени ўлдираёзганди.
Балки бу анча олдинроқ, ишдан ўлгудек чарчаб шаҳар марказидаги уйимизга қайтганимда Женис Коннектикутдан уй сотиб олганини айтганида бўлгандир. Биз энди Манхеттендаги тош деворлар ичида яшамас эканмиз. Қишлоқнинг тоза ҳавоси бизга куч берар экан. Бундан ташқари, ҳар куни одатдагидан бир соат эрта туриб тонгги поездда ишга боришим мен учун жудаям фойдали экан.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1430
  • Муаллиф: Admin

Лоуренс Блок. Бир сўзга минг доллардан (ҳикоя)

Бўлим: Хикоялар

Муҳаррирнинг исм-шарифи Уоррен Жукс эди. Бўйи баланд, бармоқлари узун, боқишлари жиддий. Чакка сочлари оқара бошлаган. У одатдагидек стол ортида, урф бўлган костюм-шимда ўтирарди. Треватен унинг олдида худди ҳозиргина инидан чиққан айиқдек кўринарди.

-Ўтир, Жим,-илжайди Жукс.-Сени кўришдан доимо хурсандман. Фақат «янги ҳикоя олиб келдим» дема. Сенга ҳайрон қоламан. Ҳикояни худди дарахтни силкитиб териб олаётгандек жуда тез олиб келасан. Фояни қаердан оласан? Менимча, бунақа саволларга жавоб беравериб чарчаган бўлсанг ҳам керак.
Треватен ҳақиқатан ҳам чарчаганди, лекин бир хил саволга жавоб бераверишдан эмас.
-Наҳотки?
-Сен билан охиргиси ҳақида гаплашгани келдим.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1558
  • Муаллиф: Admin

Жек Ритчи. «Қотил керак» (ҳикоя)

Бўлим: Хикоялар

Эълонлар бўлимидаги жувон матнни ўқиб чиқиб, уни кўчириб олди ва менга нигоҳ ташлади.

-Буни худди шундай чоп этиш керакми?..
-
Ҳа. Жавоблар учун абонент қутисига ҳам буюртма бермоқчиман.
«Gerald Jornel»
газетасига бермоқчи бўлган эълоним қуйидаги мазмунда эди: «Сиз турмуш ўртоғингиздан зерикдингиз ва ундан қутула олмаяпсизми? Бу ҳолатда фақатгина битта йўлбор. Мижозларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади. Хатларингизни «Gerald Jornel» га, эълонлар бўлимига жўнатинг».
Жувон асабийлашиб қалами орқасини тишлади.
Мен унинг юзида қатъияцизликни кўрдим.
-Нима? Бирор хато борми?
-Мен бу ерга яқинда ишга келганман. Шунинг учун таҳририятдаги талабларни билмайман.
У афтидан ўзидан юқорироқ лавозимда ишлайдиган жаноб Уилсон исмли кишини чақирди. У эълонимни ўқиб кўрди.
-Сиз адвокатмисиз?

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1507
  • Муаллиф: Admin

"ТИЛГИНАМДАН АЙЛАНАЙ" 2-қисм Тохир МАЛИК.

Бўлим: Хикоялар

                              ТИЛГИНАМДАН АЙЛАНАЙ-2
Инсон боласининг вужудидаги кўпгина аъзолар ақлнинг ҳукмига бўйсунади. Айтайлик, қўл, оёқ... ҳатто кўз. Ақл «Рўпарангдаги жононга қарама», деб буйруқ берса, кўз бечора бу амрга бўйсуна қолади. Қулоқни айблаб бўлмайди, чунки у кўз каби ёпилиш фазилатидан маҳрум. Яхши гапни ҳам, ёмонини ҳам эшитаверишга мажбур. Танадаги бўйсунмас, ўзбошимча аъзолардан бири тилдир. Ақлдан буйруқ келмаса ҳам сайраб ташлайди. Барча бани одам сингари камина ҳам бу қусурдан ҳоли эмаслар. Иҳтиёримсиз айтилган айрим гапларни сизларга илиндим, айбситмайсиз.

Қувват

Бир чала мулла ҳаммани оғзига қаратиб ваъз айтарди:

 -Ўрик нима учун юракка ўхшайди, биласизларми, чунки ўрикни есангиз, юракка қувват бўлади.

 Ақлим «балки шундайдир»,деб ўйлашга улгурмай тил тиш ҳатлаб қўя қолди:

 -Тақсир, қовоқ-чи?

Антенна

 Ўша чала мулла:

 -Соч толалари антенна, кечқурун ухлаганингизда руҳларнинг тўлқинини қабул қилиб, сиз туш кўрасиз,-деб қолди. Даврадагилардан бири:

 -Домла, сочи йўқлар-чи, улар антеннасиз ҳам туш кўраверишадими?-деб сўради.

 Тилгинамдан ўргилай, чала мулла жавоб топгунича, унинг мушкулини енгил қилиб қўя қолди:

 -Уларники парабал (чиғаноқ) антенна, тушнинг додахўжасини ўшалар кўришади.


Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1806
  • Муаллиф: Admin

"ТИЛГИНАМДАН АЙЛАНАЙ" 1-қисм Тохир МАЛИК.

Бўлим: Хикоялар, Латифалар

ТИЛГИНАМДАН АЙЛАНАЙ

Инсон боласининг вужудидаги кўпгина аъзолар ақлнинг ҳукмига бўйсунади.

Айтайлик, қўл, оёқ... ҳатто кўз.

Ақл «Рўпарангдаги жононга қарама», деб буйруқ берса,

кўз бечора бу амрга бўйсуна қолади. Қулоқни айблаб бўлмайди,

чунки у кўз каби ёпилиш фазилатидан маҳрум.

Яхши гапни ҳам, ёмонини ҳам эшитаверишга мажбур.

Танадаги бўйсунмас, ўзбошимча аъзолардан бири тилдир.

Ақлдан буйруқ келмаса ҳам сайраб ташлайди. Барча бани одам сингари

камина ҳам бу қусурдан ҳоли эмаслар. Иҳтиёримсиз айтилган айрим гапларни

сизларга илиндим, айбситмайсиз.

Мучал

 Бир даврада мучал ҳақида сўз юриб қолди. Каминадан ҳам сўрадиларким:

 -Мучалингиз нима?- деб.

 Тўғрисини айтишга истиҳола қилиб дедим-ки:

 -Хотинимнинг мучали «ит».

 -Бизга ўзингизнинг мучалингизни айтинг, дедилар.

 Тилгинамдан айланай, ўйлаб ҳам ўтирмай, қийналиб ҳам ўтирмай шартта деди-ки:

-Эй биродар, хотинимнинг мучали «ит» бўлгач, каминаники «итбоқар»-да!

Қовоқ

Дўстлар билан гурунглашиб ўтириб эдик. Биродаримиз гапнинг белига тепиб, ҳали тоғдан, ҳали боғдан сўзлай бошлади-да, кутилмаганда:

 -Мен бир йиллик қовоқни кўрдим, балконда қолиб кетган экан, бир йилда айнимабди,-деб ҳудди улуғ кашфиёт қилгандай керилиб қўйди. Ақлим «кўрсанг кўрибсан-да», деб қўя қолди. Лекин, тилгинамдан айланай, бунга муроса қилмай:

 -Шунга ҳам мақтанасанми, мен эллик йиллик қовоқни кўрганман,-деб юборсами!

 -Лофни ҳам олиб қочасан-да, қани, қаерда кўргансан, исбот эт,-деб талаб қилди биродарим.  Ақл «ҳазиллашдим», деб қўя қол», демоққа даъват этди. Тил эса:

 -Исбот қилиш учун узоққа бормаймиз, ана, кўзгуга қарагин, елкангнинг устида турибди. Эллик йилдан бери  айнимаса-я...- деб юборди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2482
  • Муаллиф: Admin

"Замонавий тадбиркор"...(Лақашиқилдоқ ҳангома). Тохир Малик

Бўлим: Хикоялар

Жуда зарурати бўлмаса-да, Жумқулнинг катта шаҳарга боргиси, унда мардикор ёлланиб ишлагиси келди. Катта шаҳарнинг тузини тотиб, машаққатларини унутмаган йигитлар «борма, шўринг қурийди. Уч кун ичида рўйхатда турмасанг, топганинг назоратчиларнинг томоғини мойлашга кетади», деб қайтармоқчи бўлишди. Табиатан қайсар бўлган Жумқул «беш-ўн сўм топиб келмасам, Йўққулободнинг йигити эмасман», деб қишлоқдан чиқди. У катта шаҳарда юриб, адабларини еганларнинг ўгитларини унутмади. Ўзини тўғридан тўғри мардикор бозорига урмади. Тўққиз қаватли уйдан бир хонани ижарага олган эди. Тонгсаҳарда туриб, деразадан қараса, бир кошонасифат, кўркам бинонинг атрофида тумонат одам. Синчиклаб қараса, бу ер тўйхона экан. Эрта турганнинг ризқини Худо беради, дегани шу-да, деб яхши кийимларини кийиб, пастга тушди. Тўйга келаётган бир гуруҳга қўшилиб, ош еб чиқди-ю, қорни тўймади. Сал нари борди-да, бир оз сабр қилиб, сўнг бошқа гуруҳ билан яна кириб чиқди. Унга биров «кимсан, нима учун яна киряпсан?» демади. «Камбағалнинг тўйгани - чала бой бўлгани», деганларидек, кўнгли ҳам шодликдан ёришди.

Мардикор бозор узоқ эмасди. Бориб, мижоз кутди. 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1486
  • Муаллиф: Admin

МАЛАДЕС ЧОЛЛАР. (4-қисм) Тохир Малик. (Хангома)

Бўлим: Хикоялар

МАЛАДЕС ЧОЛЛАР (4-қисм)

МУРОСА  КЎПРИГИ

(Шу хикоянинг 1-қисми)

(Шу хикоянинг 2-қисми)

(Шу хикоянинг 3-қисми)

Бу гапдан раиснинг энсаси қотса-да, сир бой бермади:
-Ўртоқ Кесканбоев, отахонларнинг гапларига эътибор берманг. Белгиланган пайтда одам тўпланади. Лекциянгизни ўқийсиз, бошқа гап йўқ.
-Ҳа, шунақа бўлсин, аудиторияни тезроқ тайёрланг. Менга қишлоқ аҳолисининг сони ва мажлисга келганлар сони ҳақида алоҳида справка берасиз. Мажлис иштирокчиларининг рўйхатини олишни унутманг Ҳа, бу масалада приписка* қила кўрманг.
Раис бу пўписани эшитмагандай лекторни қўлтиғидан олиб, изига қайта бошлади. Икки оқсоқол бир-бирига савол назари билан қараганча бир оз турди. Кейин иложсиз эканликларини тан олиб, Тешабой оқсоқол кўприк томон, Турсунали полвон эса уйига қараб юрди. Турсунали уч қадам қўйгач, раисни чақириб, тўхтатди:
-Раис, тўхта, акаси айлансин. Берироқ кел. Дакалатчи меҳмон, сиз секин бораверинг. Раиснинг қулоғига айтадиган икки оғиз сўзим бор.
Тешабой оқсоқол ҳам тўхтаган эди Турсунали полвон уни ҳам йўлига тўғрилаб юбора қолди:

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1551
  • Муаллиф: Admin

МАЛАДЕС ЧОЛЛАР. (3-қисм) Тохир Малик. (Хангома)

Бўлим: Хикоялар

МАЛАДЕС ЧОЛЛАР (3-қисм)

МУРОСА  КЎПРИГИ

(Шу хикоянинг 1-қисмига манбаа)

(Шу хикоянинг 2-қисмига манбаа)

-Ҳой-ҳой, тоғажонлар, яна нима бўлди сизларга?-деди раис Турсунали полвонни Тешабойнинг чангалидан бўшатиб.

 -Манави бақани кўрмайсанми. Сакраб ўтиб вақиллайди-я!-деди Турсунали полвон ошнасини туртиб.

-Аввал ким бошлади? Ичи қора бу боланинг, бизларни кўролмайди. Бугун гирой хотинлар бўйича буларга етиб олдик. Шунга аламқиляпти. Алам қилса, думингни тишла, ҳов хўкиз!

-Яна шу гапларми? Анавинда нима девдим? Агар шунақа талашаверсаларинг, иккала қишлоқни қўшвораман, деганмидим? Ана энди шу ишни қиламан. Шу йилиёқкўчасизлар.

Аввал ҳам раис шундай деганди, тўғри. Лекин бу сафарги оҳангида пўписа эмас, қатъийлик сезилиб, иккала ошна ҳушёр тортди-да, бараварига сўради:

-Нима дединг?

-Адирда битта қишлоққа бирлашиб, уй-жой қиласизлар.

-Ҳазиллашяпсанми?-деди Турсунали.

-Обкомнинг қарори чиққан. Бунақа ишда ҳазил бўлмайди. Бу ерга завод қурилади.

-Қанақа завод?-деди Тешавой.

-Заводга ўхшаган завод-да. Сизга барибир эмасми? Масков шу жойга қуришни лозим топибди. Уларга раҳмат деб қўйишимиз керак.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1337
  • Муаллиф: Admin

МАЛАДЕС ЧОЛЛАР. (2-қисм) Тохир Малик. (Хангома)

Бўлим: Хикоялар

МАЛАДЕС ЧОЛЛАР (2-қисм)
3333-ТЎҚНАШУВ
(Шу хикоянинг 1-қисмига манбаа) Қамбарали нари кетгач, Турсунали орқасига ўгирилиб, Тешабой оқсоқолга қаради. Уни энди кўраётгандай бошдан-оёқ разм солди-ю салом ҳам бермасдан индамай тураверди. Кайфиятлари яхши пайтда учрашишганда бири иккинчисидан олдинроқ салом беришга ошиқишарди. Феъллари сал айниброқ турган маҳалда эса иззатталаб бўлиб қолишарди. Икковининг туғилган куни аниқ эмас, шунга қарамай Тешабой оқсоқол ўзини ундан уч ойлик катта деб ҳисоблаб, олдин салом беришини талаб қиларди. Ҳозир ҳам ўша талаб бўйича ошнасига бир оз тикилиб турди-да, сўнг салом-аликсиз гап бошлади:
-Ҳа, Турсуналибой қалайсан? Сал тажангроқмисан, а? Сиқилма, ошна. Атрофингга бир қара: табиат чах-чах уриб уйғоняпти. "Эй Одам фарзанди, бағримда яйраб-яшна!” деяпти.
Бу гапни эшитган Турсунали полвоннинг энсаси қотди. Ошкора равишда юзини тескари бурди-да, пичинг қилди:
-Қара-я, шунақа деяптими? Сен яқин орада дўхтур-пухтурга ўзингни кўрсатмадингми?
-Худога шукур, соппа-соғман,-деди Тешабой оқсоқол қувноқ кайфиятда.-Саксонга кириб, бирон марта дўхтур юзини кўрмаганман.
-Шунақами?-Турсунали унга ўгирилиб, қошини чимирди.-Дўхтур юзини кўрмаганмилар? Мен аммамнинг бузоғини елкамда кўтариб, госпиталга олиб борган эканман-да, а?
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3802
  • Муаллиф: Admin

МАЛАДЕС ЧОЛЛАР. (1-қисм) Тохир Малик. (Хангома)

Бўлим: Хикоялар

МАЛАДЕС ЧОЛЛАР (1-қисм)
(Саксонбой туғилишидан бир йил аввал бўлиб ўтган бу ҳангома Лоф дарёсидан сув ичгани сабабли ишонмаслик ҳуқуқига эгасиз)
"... Худога нима ёмонлик қилган эканман, ҳайронман. Юзтагина ичаман. Ичаману ётаман. Бировга зарарим тегмаса. Ичишимнинг нимаси гуноҳ, ҳайронман? Ароқни мен ўйлаб топибманми? "Шу Турғунали деган бандам трахтир ҳайдайвериб, хотинини роддомга ташийвериб эзилиб кетди, юзтагина отиб хумордан чиқсин”, деб яратган бўлса-ю мен ичмайиноқ бу дунёдан ўтиб кетсам Худога беҳурматлик бўлмайдими? Хў-ўш... қиёматда Худо «Турғуналивой, мен яратиб қўйган дорини назарга илмадингизми? Нега юзтагина отиб, кайфингизни сурмадингиз? Ароқнинг ўзи харом эмас, кайфи ҳаром», деб қолса, нима деган одам бўламан? Хотиним рухсат бермади, дейманми? Хўш, кимнинг гапи гап? Хотиннинг гапими ё Худонинг гапими? Э Худо, яна бир марта худолигингни қилгин: насибамга яна юз граммгина қўш. Ҳозир шуни отиб олмасам, ёрилиб ўламан, ўзинг товонимга қоласан. Сал ўзимга келволайин, кейин ташласам, ташлай шу зормандани. Лекин... кейин ҳам «ичавер» десанг, яна ўзинг биласан. Мен Сенинг гапингни қайтарадиган номард бола эмасман...»
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2357
  • Муаллиф: Admin

ШАЙТОННИНГ ШАРПАСИ (воқеий ҳикоя)

Бўлим: Хикоялар

 

Саксонинчи йилларнинг охири... Мамлакатда миллатлар ва тиллар тўғрисидаги баҳс айни авжига чиққан ўша пайтда шаҳардаги рус мактабларидан бирига кутилмаган комиссия ташриф буюрди. (Аслида комиссия кутилган, унинг келишига алоҳида ҳозирлик кўрилар, мактабда ўзгача муҳит ҳукмрон эди.Мактаб жамоаси эса комиссия аъзоларини худди кутилмагандек кутиб олишди.)

...Ҳамма ташвиш ўзбек тили муаллимасининг бошига тушди. Бир томондан  демократия, ошкоралик,  яна бир томондан эса тиллар тўғрисидаги масаланинг кескин қўйилиши сабаблими, ҳарқалай муаллиманинг юрагини ваҳима чулғаб олди. У шу пайтда бундан уч йил бурун (ўшанда ҳам комиссия сабаб) эсга олган (комиссия кетгач эсидан чиқарган) худони яна бир марта ёдга олди. Нажот йўли топилганидек юраги ҳапқириб кетди. Ўзбек тили муаллимаси худога тавалло қилар экан, ташвиши бироз енгиллашгандек бўлди.

Бошқа фанлардан дарс бераётган ўқитувчилар эса бемалол (тўғрироғи баҳоли қудрат) дарсларини ўтаётган эди. Айни шу дамда худога қилган илтижолари мустажоб бўлдими ёки бошқа нарса сабабми – она тили муаллимасининг тарихида унутилмас воқеа юз бериб, унинг бошидаги тоғ ағдарилгандек бўлди. Яъни, комиссия аъзолари тўппа-тўғри тарих фани ўтилаётган синфга кириб кетишди.

Тарих ўқитувчиси ўз "принципи”га асосан уйга берилган вазифани ҳар бир ўқувчидан сўраб чиқмоқда эди. У синфга кириб келган комиссия аъзоларини кўргач вазиятни тушунди.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2608
  • Муаллиф: Admin

РЎЗИ МАҲШАР (новелла)

Бўлим: Хикоялар

"Тўйлар муборак” қўшиғи даврада яна бир бор янгради. Келин куёв сўнгги бор сўзана остида даврани айланиб, тўйхонани тарк этишди. Уларни безатиғлик хонага киритиб юборишди. Куёв оромкурсига ҳорғин чўкаркан, куннинг бутун ташвишларидан қутилгандек сезди ўзини. Тўй яхши ўтди. Лекин унинг кўнгли негадир ғаш эди. Бу ғашлик, балки тақдир тақозоси билан бир ёстиққа бош қўядиган жуфти ҳалолининг юзини ҳалигача кўрмаганидадир, балки энг яқин дўсти-сирдошининг тўйдан кетиб қолганлигидандир?!

Куёв висол лаҳзаларини қанчалик орзиқиб кутган бўлса ҳам негадир, шу дамда уни бошқа хаёллар банд этганди. Чунки у ҳарир парда ортида ийманибгина ўтирган бу қизни севган эмас, холасининг қистови билан шом қоронғусида бир лаҳзалик учрашувини ҳисобга олмаганида унинг юзини умуман кўрмаганди. Куёв учун бунинг аҳамияти ҳам йўқ эди. Ахир унинг жонидан ҳам суйгани бешафқат тақдирнинг аёвсиз ҳукми билан бошқага никоҳланган, шу сабаб турмуш ўртоғининг кимлиги уни қизиқтирмас эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1549
  • Муаллиф: Admin

“ДУНЁГА СИНЧКИЛАБ ТИКИЛГАН КЎЗЛАР”... (Новелла)

Бўлим: Хикоялар

Тонг пайти... Қуёш машриқ узра ўз жамолини кўз-кўз қилиб, шаҳарни аста-секин кундалик шовқин эгаллай бошлади. Ҳали кўча қатнови одамлар ҳукмронлигига тўла ўтмасдан бурун катта она ит йўлакнинг ўртасида кун кечириш манбаи - кўп қаватли биноларнинг яқинида жойлашган ахлат қутиси томон жадал кетиб борарди.

Ҳар куни саҳар пайти она ит ахлат қутисига бемалол келиб, ҳеч қандай хавф хатарсиз болаларига егулик олиб кетса ҳам, негадир бугун ҳар томонга аланглар, қандайдир хатарни сезгандек ахлат қутиси томон елиб борарди.

Она итнинг сезгилари алдамаганди. Ахлат қутиси томондан қандайдир ғалати овоз эшитиларди. У бирпас тўхтади-да, овозга қулоқ солди. Овоз қанчалик ғалати туюлмасин, унга жудаям танишдек эди. Ит ғайриш урий ҳолатда ахлат қутисига аста-секин яқинлашди. Ахлат тўкиладиган жойнинг чеккасида оппоқ матога ўралган нарса ғимирлар, кимларнидир ёрдамга чақираётгандек бор овози билан чинқирарди. Ит унга яқинлашди-да, унинг йиғидан қизарган юзларини оналик меҳри билан ялади. Дунёга сиғмаган жажжигина бу хилқатнинг овози бироз пасайган бўлса ҳам, лекин тинмади.   Она ит авайлаб уни тишлади-да, кўтариб йўлакнинг ўртасига олиб бориб қўйди.

Орқага Олдинга