«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Бош сахифа » Наполеон мушукдан қўрққанми?
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 67460
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 21-02-2013, 22:06
21-02-2013, 22:06

Наполеон мушукдан қўрққанми?

Йўналиши: Бош сахифа

Наполеон мушукдан қўрққанми?   

* Наполеон айлурофобия — мушуклардан қўрқиш дардига дучор бўлган.

 

* Эйнштейн жон бераётганида унинг сўнгги сўзлари ҳам ўзи билан бирга кетган — ёнида ўтирган аёл немисчага тушунмаган.

   

* Шекспир ва Сервантес бир кунда вафот этишган — 1616 йилнинг 23 апрелида.

   

* Инглиз ёзувчиси Виржиния Вулф асосан китобларини тикка турган ҳолда ёзган экан.

 

* Уолт Дисней болалигида бир бойқушни қийнаб ўлдирган. Шундан сўнг у жониворларни мультфильмларда «тирилтириш»га киришган.

 

* Бетховен қулоғи яхши эшитмасада, дунёни ларзага келтирувчи мусиқалар ярата олган ва «саёқлиги учун»  қамоққа ҳам олинган.

 

* Жорж Вашингтон томорқасида марихуана етиштирган.

 

* Телефон кашфиётчиси Александр Белл онаси ва хотинига бирон марта ҳам қўнғироқ қилмаган —  сабаби улар гунг бўлишган.


* Жанубий африкалик сиёсий арбоб Ян Христиан Сметс 5000та китобнинг матнини ёддан билган, бирмалик  Виситтабм Вумса  1974 йилда 6000 саҳифалик будда матнларини ёддан айтиб берган. Анқаралик Меҳмед Али Холисий 1967 йилнинг  14 октябрида олти соат давомида Қуръонни ёддан айтиб берган.

 

Хитойлик Гу Янлин 26 ёшида Харбин шаҳридаги 15 мингта телефон рақамини ёддан айтган. Тасманиялик маълумотлар хизмати оператори Паула Прентис 128 603 абонентнинг телефон рақами, исми, манзили, муассасасини ёддан айта олган.

 

* Америкалик Барбара Мур 1852 та қўшиқни пианинода ёддан ижро этган. Унинг "концерти" 1988 йилнинг 25 октябридан 13 ноябригача давом этган!  

 

* Англиялик Доминик О Брайенга дунёнинг барча казиноларига кириш тақиқланган. У қарталарни ёдлаб олиб, казинодан катта пул ютиб чиқиб кетиши мумкин. Бундан ташқари,  Доминик бир соатда 300тагача хорижий сўзни ёдлаши мумкин. 1994 йилда ўтказилган хотира бўйича чемпионатда у 15 дақиқада 152та хитойча сўзни эслаб қолиб, ғолиб бўлган.

 
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.