«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Бош сахифа » Кембриж университети ҳақида
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 1229
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 9-08-2014, 02:38
9-08-2014, 02:38

Кембриж университети ҳақида

Йўналиши: Бош сахифа

Асл номи: University of Cambridge
Халқаро номи: (лотинча) Universitas Cantabrigiensis
Шиори: (лотинча) Hinc lucem et pocula sacra. Бу ердан биз ёруғлик ва қимматли билим таратамиз.
Асос солинган йили: 1209 йил
Канслер: барон Девид Сейнсбери
Илмий бошқарувчи: Лешек Боришевич
Талабалар сони: 18396
Жойлашиши: Кембриж, Кембрижшир графлиги, Англия, Буюк Британия.
Олий ўқув юртлари бўйича дунё рейтингида Оксфорддан кейинги ўринда турувчи энг зўр университтлардан бири ҳисобланади. 2011 – йилда бюджети 4 млрд фунтни ташкил қилган – Европанинг энг бой университетидир.
Университет тарихи.
Кембриж университети Оксфорддан кейинги Буюк Британиядаги энг қадимий университет бўлиб, 1209 – йилда Оксфорд Университетини тарк этган олимлар томонидан тузилган. Бунинг сабаби маҳаллий аҳоли билан бўлган низолар эди. 1214 – йилда улар томонидан Кембриж Университети учун қонун – қоидалар ишлаб чиқилган. Кебрижнинг илк талабаларига фалсафа, мантиқ, математика ва классик тиллар ўргатилган. Кейинчалик мажбурий фанлар рўйҳатига бир қанча аниқ ва гуманитар фанлар ҳам қўшилган. Университетнинг энг қадимги биноси Пифагор Мактаби ҳисобланади. У университет асос солинишидан аввал, 1200 – йилда қурилган. Биринчи коллежга эса Piterhaus (Piterhouse) 1284 – йилда асос солинган. Ҳозирги кунда умумий 31та коллежга эга.

Машхур битирувчилари.
Ер сайёрасидаги ҳеч қайси университет сон жиҳатдан Кембриж каби дунёга Нобел мукофоти совриндорларини чиқариб бермаган. Университетнинг  88 та битирувчилари ва ўқитувчиларига ушбу нуфузли илмий мукофот лойиқ кўрилган. Улардан 29 таси – физика фани бўйича;  25 таси – тиббиёт бўйича;  21 таси – кимё фани бўйича;  9 таси иқтисодиёт; 2 таси адабиёт бўйича совриндор бўлганлар. Бу ерда ўрта асрларнинг машхур олимлари Исаак Нютон ва Френсис Беконлар тахсил олишган. Айнан Кембриж университетида замонавий нуcлеар физика кашфиётчилари Эрнест Резерфорд, Н. Бор, Ж.Р Оппенгеймерлар тадқиқот ишларини ўтказиб, талабаларга дарслар олиб боришган. Бундан ташқари Кембрижнинг сиёсат борасидаги кўрсаткичлари ҳам беқиёс: Кембрижда тахсил олганларнинг 15 нафари Буюк Британия премер – министри бўлган, 25 таси эса бошқа давлатларнинг бошқарув раислари бўлиб фаолият кўрсатишган.
Кембриж Университети анъаналари.
Кембриж университетига кирган ҳар бир талаба унинг кўп асрлардан бери давом этиб келаётган анъаналарининг бир қисмига айланади. Мисол келтирадиган бўлсак, энг ёмон ўқувчиларга – ёғоч қошиқ берилар экан. Охирги марта ушбу қошиқ 1990 – йилда Авлиё Иоанн коллежи талабаси К.Холтҳаусга берилган. Баъзи бир коллежларнинг ошхоналарига талабалар мажбурий форма – кулранг костюм, талабалик мантияси ва шакли тўртбурчак кисточкали шапка кийишади. Битирув маросими Сенат биносида(Senat House) бўлиб ўтади. Булардан ташқари ҳар бир коллежларни ўзига хос анъаналари мавжуд.

Кембрижда ўқув жараёни.
Кембриж 150 та факултет, кафедралар, 6 та алоҳида мактабларга бўлинган илмий марказлар ва институтлардан иборат:
  • Санъат ва гуманитар фанлар
  • Биологик фанлар
  • Ижтимоий – гуманитар фанлар
  • Физика фанлари
  • Технологиялар
Ўқув йили уч семестрга бўлинган: Миклмас (октабр – декабр),  Лент (январ – март),  Истер (апрел – июн). Ҳар бир семестер 8 ҳафтани ташкил қилиб, Буюк Британиянинг бошқа университетларидан фарқ қилади. Лекин, талаба семестрлар оралиғидаги таътил пайтида мустақил равишда фаол шуғулланиши лозим.
Кембрижда ўқитиш дастури.
  • Таълим даражаси – дастурлар сони
  • Биринчи оилй таълим дастури – 40та
  • Магистратура дастури – 55та
  • МБА дастури – 2та
  • Тадқиқотлар дастури – 192та
Кембрижда талабалар ҳаёти.
Кембриж талабаларида археологик қазишмаларда иштирок этиш, спелеология билан шуғулланиш, Ж.Р.Р Толкиннинг асарларини ўрганиш, камондан ўқ отиш ва бошқа қизиқарли ишлар билан шуғулланиш имконияти бор.
Кембриж талабасининг ҳаётида спорт катта ўрин тутади. Деярли ҳар бир Кембриж коллежида теннис, крикет, регби ва футбол майдонлари, тренажер заллари, лодкалар ва қайиқлар бор. Ҳар бир коллежда ўзининг спорт жамоаси бўлиб, улар Университет миқёсида ўтказиладиган чемпионат ва мусобақаларда қатнашишади. Спорт йилининг марказий чемпионати – Версити мусобақаси(Varsity matches) ҳисобланади. Ушбу мусобақада Кембриж ўзининг азалий рақиби Оксфорд билан куч синашади.
Кембрижнинг кампус, музей ва кутубхоналари.
Университет кампуси ўзида факултетлар, коллежлар, умумий яшаш жойлари, илмий марказлар ва институтларни ўз ичига олиб, шаҳарнинг эътиборга лойиқ қисми ҳисобланади. Кембрижга тушиб қолган одам хўзини худди ўрта асрларда юргандек ҳис қилади ва бундан роҳатланади. Кембриж ўзининг хиёбонлари, майдонлари ва дарёлари гўзаллиги билан Оксфорддан қолишмайди. Университетда 114 та кутубхона мавжуд. Марказийси Университет кутубхонаси ҳисобланади. У ерда турли хил мамлакат тилларида ёзилган 8 миллиондан ортиқ китоблар ва қўлёзмалар сақланади. Кембриж кутубхонасининг бошқа кутубхоналардан фарқи – ўқувчи хоҳлаган китобини ўзи билан бирга уйга олиб кетиши мумкин. Кутубхоналар кун бўйи фаолият кўрсатади ва бу ўқувчиларнинг сессияларга тайёрланиш вақтидаги ишларини енгиллаштиради. Кембриждан 8та улкан музей ўрин олган. Улар ичидан энг кўп қизиқиш замонавий ва қадимий санъат экспонатларини ўзида мужассам қилган Фицвилям музейига қаратилган. Бундан ташқари Археология ва Антропология, Зоология, Фанлар тарихи музейлари ва чиройли ботаника боғи мавжуд.
Жойлашиши ва Транспорт.
Кембриж шаҳри Лондон шимолидан 88.5 км узоқликда жойлашган бўлиб, у ердан 45 дақиқа ичида поездда бориш мумкин. 50 км узоқликдаги масофада эса Станстед аеропорти жойлашган.
Кембриж битирувчилари карераси.
Университет битирувчиларини ишга жойлашишларида махсус марказ – The Careers Service ёрдам беради. У ерда интернатуралар ва мавжуд вакансиялар ҳақида маълумот берилади. Бу ерда талабаларга карераларини давом эттиришларига ёрдам берувчи махсус курслар ҳам очилган. Яна университет битирувчиларга ўз мамлакатларида ишлаш эшикларини ҳам очади. Университет иш билан ўқишни аралаштиришни маслаҳат бермайди.
Кембрижда ўқиш нархлари.
  • Археология, антропология, иқтисодиёт, педагогика, ҳуқуқ, лингвистика, математика, политология ва бошқа фанлар 1-2 гуруҳлари учун йилига – 11 829 евро;
  • 3 – гуруҳ фанлари: архитектура, география, мусиқа – 15 480 евро;
  • 4 – гуруҳ фанлари: муҳандислик, информатика ва менежмент – 18 000 евро;
  • 5 – гуруҳ фанлари: тиббиёт ва ветеринария.
Бундан ташқари хориждан келган талабанинг яшаши учун 8 060 евро керак бўлади.
Статистика
  • Хориждан келган талабалар – 22%
  • Эркак талабалар – 46%
  • Аёл талабалар – 54%
  • Аспирант талабалар – 37%
  • Кундузги бўлинма талабалари – 60%
  • Тунги бўлинма талабалари – 40%
  • Биринчи курсда қолган талабалар – 0%
Аълоқа ва манзил.
Веб – сайт: www.cam.ac.uk
Манзил: University of Cambridge, Cambridge Admissions Office, Fitzwilliam house, 32 Trumpington Street, Cambridge, CB2 1QY, UK
Телефон: +44(0)1223333308

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.