«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Бош сахифа » Бизнесмен булмокчимисиз?
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 84181
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 4-01-2013, 11:49
4-01-2013, 11:49

Бизнесмен булмокчимисиз?

Йўналиши: Бош сахифа, Ёш тадбиркорлар

Бизнесмен булмокчимисиз?

Бизнес учун нималар керак?

 Ўз бизнесини очиб, тадбиркорлик қилаётган ва шу йўл билан бадавлат бўлиб, фаровон ҳаёт  кечираётган кишиларни кўрганларнинг бир қисми уларга ҳавас билан қарасалар, бир қисми ўйламай-  нетмай ҳасад қиладилар. Шундай юртдошларимиз ҳам борки, тақдир тақозоси билан шуғулланиб юрган  ишидан кетишга мажбур бўлганлар ва нима қиларини билмай ўз касби ва ихтисоси бўйича иш  қидириб, ойлаб, йиллаб ёлланиб ишлаш учун бир ташкилотдан иккинчисига, бир идорадан  бошқасига кириб-чиқиб юраверадилар. Вақтини, умрини, билим ва иқтидорини беҳудага сарфлаётган  кишилар ўз бизнесларини очиш ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Чунки улар бизнесчи бўлиш  учун катта миқдорда пул зарур, деган хато фикрга астойдил ишонадилар.

"Ўз бизнесини очиш учун, тадбиркорлик учун нималар даркор?" деган савол кўпчиликни қизиқтиради. Жаҳоннинг барча мамлакатларида орттирилган тажрибага суяниб айтиш мумкинки, бизнесни ташкил этиш учун уч восита: ақлли инсон, пул маблағи ва мол-мулк зарур бўлади. Хўш, буларнинг ичидан ҳам энг зарурроғи нима, деган ҳақли савол туғилади.

Айрим кишилар бизнесни бошлаш учун аввало пул зарур, пул бўлмаса овора бўлишнинг кераги йўқ, десалар, бошқалари аввало мол-мулк керак, деб кишининг кўнглини чўктиради.
Бу борада бизнинг фикримиз шундай, бизнесчи бўлиш учун энг аввало, эсли-ҳушли инсон бўлиш даркор. Ақл-идрокли, соғлом фикр юритадиган, соф виждонли киши бизнесчи бўлишни истаса, албатта муродига етади. Оллоҳ берган буюк нeъмат – онг туфайли тез орада ишлаб пул ҳам топади, мол-мулкини ҳам кўпайтириб олади. ўзи оиласи билан тўқ ва фаровон ҳаёт кечириб, даромадидан ҳалоллик билан солиқ тўлайди ва шу сабабдан мамлакатимиз иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади, эл-юртда обрў ва эътибор топади.
Ер юзидаги барча гўзал шаҳарлардаги муҳташам бинолар, кўркам обидалар, гўзал боғ-роғлар айни ўз бизнесига эга бўлган кишилар томонидан бунёд этилган ва келажак авлодларга мерос қилиб қолдирилган.
Агар жамғариб қўйган пулингиз, йиғиб қўйган катта давлатингиз бўлмаса, асло афсусланманг. "Бош омон бўлса, дўппи топилади", деган халқ мақолини унутманг. Агар эс-ҳушингиз жойида эканига ўзингиз шубҳа қилмасангиз, чиндан ҳам бизнесчи сифатида фаолият бошламоқ-чи бўлсангиз, истакларингиз рўёбга чиқишини истасангиз, бошламоқ-чи бўлган ишингиз тўғрисидаги бош ғояни топинг.
Сизда таваккал қила билиш қобилияти борми?
Келинг, яхшиси таваккалчилик қобилиятингизни бир синаб кўринг. 
Бизнес қисман қимор ёки қарта ўйинига ўхшаб кетади, унда ҳам ҳисоб-китобни ўрнига қўя оладиган, омадсизликка учраши мумкинлигини била туриб, таваккал қилувчи кишигина улкан ютуқларга эриша олади. Америка ишбилармонлигида кишиларни икки гуруҳга тегишли эканлигини билишингиз зарур.
– "Форчун" журналидан тест келтирамиз. Улардан ўзингизга маъқулини танланг. 
I. Сиз телешоу ўйини ғолиби бўлдингиз. ўзингизга қайси ютуқни танлардингиз?
1) 2 минг доллар нақд пул (1 очко);
2) кейинроқ 4 минг доллар ютишга 50-фоизлик имконият (3 очко);
3) 10 минг доллар ютишга 20 фоизли имконият (5 очко);
4) 100 минг доллар ютишга 2 фоизлик имконият (9 очко).
II. Сиз покер ўйинида 500 доллар ютқаздингиз. Шу ютқазган пулингизни қайтариб ютиб олиш учун ўйинга неча доллар тиккан бўлардингиз?
1) 500 доллардан кўпроқ (8 очко);
2) 500 доллар (6 очко);
3) 250 доллар (4 очко);
4) 100 доллар (2 очко);
5) ҳеч нима – сиз ютқазиб қўйган пулингизга розисиз (1 очко).
III. Сиз акциялар сотиб олгач, бир ойдан сўнг уларнинг курси 15 фоизга кўтарилди. Ҳеч қандай бош-қа қўшимча маълумотга эга эмассиз. Сизнинг қарорингиз? 
1) акцияларни бошқа сотиб олмаган ва ўзимдагини сотмаган ҳолда ушлаб тураман (3 очко);
2) уларни сотиб фойда оламан (1 очко);
3) яна акциялар сотиб оламан – уларнинг курси янада кўтарилиши мумкин (4 очко).
IV. Сиз акцияларни сотиб олгандан сўнг, бир ой ўтгач, уларнинг курси туша бошлади. Бироқ сиз акцияларни сотиб олган корпорациянинг кўрсаткичлари ишончли кўринади. Нима қиласиз?
1) яна сотиб оламан. Олдинги нархида жозибали бўлган бу акциялар, нархи тушгач, мен учун янада фойдали бўлиб қолди (4 очко);
2) қўлимдаги акцияларнинг ҳаммасини сақлаб, эски нархига қайтишини кутаман (3 очко);
3) янада кўпроқ зарар кўрмаслик учун дарҳол уларни сотиб юбораман (1 очко).
V. Сиз эндигина ташкил топган компаниянинг етакчи мутахассисисиз. Йил охирида бериладиган мукофот пулингизни олишнинг икки усули бор. Қайси бирини танлардингиз?
1) 1500 доллар нақд пулни (1 очко);
2) нақд пул ўрнига опшион – компаниянинг иши юришиб кетса келгуси йили менга 15 минг доллар дивидент келтирувчи, янги акциялар сотиб олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни оламан. Бироқ, компаниянинг иши орқага кетса бу акциялар менга ҳеч нарса келтирмайди (5 очко).
Балларингиз йиғиндиси қанчалик катта бўлса, сиз шунчалик таваккалчисиз.

А.Тешабоевнинг "Бошқарув услуби ва маҳорати" номли китобидан олинди.
 

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга