«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Бош сахифа » ЎҚИНГ! ЭСЛАБ ҚОЛИНГ! АСҚОТАДИ!
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 86108
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 20-06-2014, 01:37
20-06-2014, 01:37

ЎҚИНГ! ЭСЛАБ ҚОЛИНГ! АСҚОТАДИ!

Йўналиши: Бош сахифа, Ёш тадбиркорлар

ЎҚИНГ! ЭСЛАБ ҚОЛИНГ! АСҚОТАДИ!

1. Одамларни ўзингизга мойил қилиш учун:
- бошқа одамларга самимий қизиқиш намоён қилинг;
- кўпроқ жилмайинг;
- ёдингизда тутинг, инсон учун унинг исмининг товуши инсон нутқидаги энг ёқимли ва муҳим 
товуш ҳисобланади;
- яхши тингловчи бўлинг, бошқаларни ўзи ҳақида гапиришга рағбатлантиринг;
- суҳбатни суҳбатдошингиз қизиқишлари доирасида олиб боринг;
2.Бировларни ўз фикрингизга оғдира олиш, ишонтира олиш учун:
- тортишувда ютиб чиқиш учун тортишманг;
- ҳеч кимга ҳеч қачон "сиз ноҳақсиз" деб айтманг;
- агар ноҳақ бўлсангиз, уни дарров ва чин юракдан тан олинг;
- аввало ўзингизнинг дўстона муносабатларингизни кўрсатинг;
- суҳбатдошингизни суҳбат бошидаёқ бир неча марта "ҳа" деб жавоб беришга мажбур қилинг;
- суҳбатдошингизга юрагини тўкиб солишига имкон беринг;
- суҳбатдошингизга ғоя гўё унга тегишли эканлигини англатинг;
- бошқа одамларнинг фикр ва истакларига ҳамдардлик билдиринг;
- олижаноб ниятларга унданг, даъват қилинг;
3. Ранжитмай ва норози қилмай ўзгартира олиш учун...
- суҳбатни суҳбатдошингизни мақташ ва унинг фазилатларини чин юракдан тан олишдан бошланг;
- аввал ўз хатоларингиз ҳақида гапиринг, кейин суҳбатдошингизни танқид қилинг;
- буйруқ ўрнига савол беринг;
- одамларга ўз обрўсини сақлаб қолишлари учун имкон беринг;
- одамларнинг энг кичик омадини хам мақтанг ва ҳар бир муваффақиятини таъкидланг. "Баҳо беришда самимий ва мақтовда сахий бўлинг";
- мақтанг, сиз тўғриланишини хохлаётган хато енгил хато эканлиги ҳақида таассурот яратинг. Шундай қилингки, сиз даъват қилаётган нарса одамларга осон бўлиб туюлсин;
- одамлар сиз таклиф қилаётган нарсани бажаришдан хурсанд бўлишларига эришинг.
Кишига бойлик кела бошлаган заҳоти шунчалик шиддат билан ҳамда мўл-кўл бўлиб келадики, инсон узоқ йиллар давом этган қашшоқлик чоғларида унинг қайга яширинганлигидан ҳайратланишдан тўҳтамайди. 

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга