«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Бош сахифа » Дунё бойларининг бойлиги яна 500 миллиардга кўпайди
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 1302
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 3-01-2014, 16:44
3-01-2014, 16:44

Дунё бойларининг бойлиги яна 500 миллиардга кўпайди

Йўналиши: Бош сахифа

Bloomberg агентлиги томонидан дунёнинг энг бой 300 одами бойлиги 2013 йилда яна қанчага кўпайганини ҳисоблаб чиқилди.
Агентлик маълумотларига кўра, уларнинг умумий бойлиги 524 миллиард долларга кўпайган. Уларнинг қўлидаги умумий маблағ эса 3 триллион 700 миллиард долларни ташкил қилди.
2013 йил рўйҳатнинг биринчи поғонасини Microsoft раҳбари Билл Гейтс эгаллади. Унинг даромади 16 миллиард долларга ўсди ва 78,5 миллиард долларни ташкил қилди. Гейтс биринчи поғонадан мексикалик магнат Карлос Слимни суриб чиқарди. Ўтган йил Слим бир ярим миллиард доллар йўқотган. Учинчи поғонани испаниялик Омансио Ортега эгаллади. Inditex савдо империяси асосчиси бир йилда 9 миллиардга бойиди.
Россияликлар орасида энг бой одам Алишер Усмонов бўлиб қолмоқда — унинг бойлиги экспертлар томонидан 20 миллиард долларга баҳоланган. 
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.