«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Бош сахифа » Бадавлат кишининг ўғли хатолик туфайли муҳтож оилага тушиб қолди
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 1190
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 29-11-2013, 12:25
29-11-2013, 12:25

Бадавлат кишининг ўғли хатолик туфайли муҳтож оилага тушиб қолди

Йўналиши: Бош сахифа

Токио суди маҳаллий клиникалардан бирини 60 ёшли фуқарога 380 минг доллар тўлашга мажбур этди.
Маълум бўлишича, тиббиёт ходимлари уни туғруқхонада бошқа чақалоқ билан адаштириб қўйган экан. Шу тариқа у бегона оилада ўсган, дея хабар беради "TheJapan Today” нашри.
1953 йилда туғилганбола ўзининг бадавлат оиласи ўрнига кам таъминланган жуфтликнинг оиласига тушибқолади. Тўрт кишидан иборат ушбу оила ўн метр келадиган хонада яшаб, ҳатто энгзарур маҳсулотларни ҳам сотиб олишга қурби етмаган. Бола икки ёшга тўлганида унинг "отаси” вафот этади. 14 ёшида бола кечки мактабда ўқиши учун пул ишлабтопиш мақсадади заводда ишлашга мажбур бўлади. Охир-оқибатда у транспорт компаниясига ишга киради ва бир умр ўша ерда ишлайди.
Бир пайтнинг ўзида,унинг ҳақиқий ота-онасининг уч нафар фарзанди қиммат хусусий мактабларда яхши таълим олади, университетни тугатади ва Япониядаги йирик компанияларда ишлайди.
Шифокорларнингхатоси фақат 2009 йилдагина маълум бўлади. Акаси уларга ўхшамаслигини тушунган кичкина "укалар” ДНК-экспертизасини ўтказишга қарор қилади. Олинган натижалар
ҳақиқатан ҳам у бегона оиладан эканини тасдиқлайди.
Эркак ўзинингҳақиқий ота-онасини фақат ўтган йилдагина аниқлашга муваффақ бўлди. Бу пайтгакелиб улар қазо қилган эди, шу боис у ўз ота-онасини кўра олмади.
Жабрланувчи Токио округ судига берган даъво аризасида, шифокорлар хатога йўл қўймаганида, унингҳаёти бошқача бўлган бўлишини таъкидлайди. Суд ҳам даъвогар олий таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлганини ва оғир руҳий азобларни бошидан кечирганини тан олди.

 

 

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.