«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Бош сахифа » Жексоннинг онаси 40 миллиард доллар талаб қилмоқда
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 1042
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 11-04-2013, 12:39
11-04-2013, 12:39

Жексоннинг онаси 40 миллиард доллар талаб қилмоқда

Йўналиши: Бош сахифа

Поп-мусиқа қироли Майкл Жексоннинг онаси – Кэтрин суд орқали юлдузнинг сўнгги концерти ташкилотчилари – "AEG Live” компаниясидан 40 миллиард доллар талаб қилмоқда.  "AEG Live” британ пойтахтида 2009 йил 13 июлда бошланиши ва 2010 йил март ойида дунё бўйлаб турни доирасида тугаши керак бўлган Жексоннинг қатор концертларини режалаштирган эди.  Кэтрин Жексон компанияни кардиолог Конрад Мюррейни ёллашда бепарволик қилганликда айбламоқда. "Ташкилотчилар Майкл Жексонни даволаётганда бошқа манфаатдорлиги бўлмаслиги учун шифокорнинг молиявий аҳволи ҳақида кўпроқ суриштиришлари керак эди”, – дейилади ҳужжатда. Берилмаган концертларга товон пули сифатида она 10 миллиард доллар, шунингдек, оиланинг кетган харажатлари ёки қўшиқчи тирик бўлганда, ишлаб топиши мумкин бўлган пуллар сифатида 30 миллиард доллар беришни талаб қилмоқда.
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.