«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Бош сахифа » Вақт – пул эмас!
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 1593
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 24-12-2014, 16:49
24-12-2014, 16:49

Вақт – пул эмас!

Йўналиши: Бош сахифа

Вақт – бу пул. Бенжамин Франклин қачонлардир ушбу фикрни билдириб ўтган. Кўпчилик бунга қўшилади ва буни ўзига шиор қилиб олганлар ҳам талайгина. 
Бироқ мен бу фикрга унчалик қўшилмаган бўлардим. Нимага?
Йўқотган пулни биз ишлаб ёки бошқа йўллар билан ҳам қайтариб олишимиз мумкин бўлади. Лекин вақтничи? На ишлаб, на пул билан ҳам биз йўқотган вақтимизни қайтара олмаймиз. Демак, биз кетказаётган вақтимиздан унумли фойдаланишимиз лозим. Лекин доим ҳам бундай қилавермаймиз. Нега? Чунки ўзимизни ақилли деб биламиз ва бировнинг маслаҳатига амал қилгимиз келмайди. Ҳар ҳолда кўпчилик шунақа бўлса керак. 
Лирик чекиниш қилиб ўтсак. Ўсмирлик чоғларимизда ота-онамиз «Болам китобингни ўқи, чет тилларини яхши ўрган» дея насиҳат қилса, парвоимизга ҳам илмаймиз. Вақт ўтиб бундан афсусланамиз ва энди биз ўз фарзандларимизга ана шу гапларни айтамиз. Лекин фарзандимиз ҳам бизни тингламайди ва ўз билганини қилади. Қайтар дунё деганлари шу бўлса керак-да. Ёшимиз улғайганидан кейин «Эҳ, ёшлигимни беҳуда ўтказибман» дея афсусланишдан фойда йўқ. Вақтдан унумли фойдаланмоқ жоиз.
Балки сиз ҳозир ушбу мақолани ўқиган вақтингизга ачингандирсиз? Демак, сиз вақтни қадрига етадиган инсонсиз. Бу мақолани ўқиш учун ажратган 5 дақиқангизни балки бошқа бирор фойдалироқ бўлган ишга сарфлаган бўлармидингиз?
Балки бу мақоладаги фикрлар сизга ҳеч нарса бермас. Ўқиган 5-6 дақиқангизга ачинмассиз.
Хуллас, хулоса қилиш ўзингизга ҳавола. Бу менинг шаҳсий фикрларим. Энг аввало вақтимизни нима учун сарфлаётганинггизни билинг. 
Пулингизни беҳуда сарфласангиз афсусланмаслигингиз мумкин. Пулингизни кимгадир садақага бериб юборишингиз ҳам мумкин. Майли, савоб учун шундай қилинг. Лекин ҳеч қачон вақтингизни садақа бўлишига йўл қўйманг.
Юсупов Фурқат
Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.