«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3407
  • Муаллиф: Admin

Пул ҳақида икки оғиз гап

Бўлим: Бош сахифа

Одам маблағ нимага кераклигини билса, қандай яхши! Шуниси ёмонки, пул ҳамма нарсани ўлчаш кўрсаткичига айланиб қолиши мумкин. Ёки уни йиғиш мақсадга айланиб, кишини ўзига бўйсунтирса, бундан ёмони йўқ. Ёдингизда тутингки, пул ҳаётда уни муҳим деб санамайдиганларга кўпроқ бахт келтиради. Пулга бўлган муносабат болаликдан бошланади. Ота-онамиз ундан қандай фойдаланишга йўл қўйиб берган бўлса, пулга муносабатни шундай қабул қиламиз. Болаларингиз келажакда молиявий танқисликка дуч келмасликлари учун уларга пулни яхши ва фойдали, деб қарашга (албатта, бунда уларни бурчакка турғазиб қўймасдан!) ўргатиш керак. Боланинг олдида пул ҳақида ёмон маълумотлар келтирманг, агар манфаатпараст кишилар ҳақида сўз юритмоқчи бўлсангиз, уларнинг ёмон иллатини пардалироқ қилиб тасвирланг. Бунда сиз одамнинг бойликка ёпишиб олганига шаъма қилинг, лекин пулни яхши кўриш ёмон эканига эмас.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3412
  • Муаллиф: Admin

Юз йил рангини йўқотмаган “қоғоз”

Бўлим: Бош сахифа

Турли даврлардан турлича кўринишларда бизгача етиб келган бу "қоғоз”ни бугун кўрмаган, билмаган одам бўлмаса керак. Узун инглизча ибора "piese of Eight”, яъни 1/8 (нимчорак) қоғозда ўчирилиб, 8 га айланган доллар белгиси ҳам ҳаммага маълум. Бироқ... бир пайтлар машҳур шахслардан бири "Янги Америка ўзининг янги пулига жуда эски ном танлади” деган эди.

 

ФРАНКЛИН ПРЕЗИДЕНТ ЭМАС

Доллар банкноталарида АҚШ президентларининг портретлари туширилган. Лекин 100 доллардаги Б.Франклин ҳеч қачон президент бўлмаган. У бундай шарафга АҚШнинг асос солинишида иштирок этиб, мустақиллик декларациясини имзолаганлиги учун сазовор.
Доллардаги пирамида нима: 13 та зина поғона давлатнинг биринчи 13 штатини билдиради, пирамиданинг тепа қисми йўқлиги эса мустақил давлатларнинг ривожланиши ҳеч қачон якунланмайди.
Яна бир қизиқарли жиҳат шундаки, баъзи америка штатлари ўзларининг алоҳида валюталарига эга. Итака, Траверс Сити, Корвалис, Орегон, Мэдисон каби штатлар ўз "шахсий” пулини хоҳлашган.

 

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1667
  • Муаллиф: Admin

Товушдан ўзган самолётлар — Конкорд ва Ту-144 (15 фото)

Бўлим: Бош сахифа

Бу самолётлар энди учишмайди, энди товушдан тез учадиган самолётлар йўқ. Бу самолётлар энди афсона бўлиб қолди. Айтиш мумкинки, ҳозирги"Боинг"лар тезлик бўйича булар олдида ип эшолмайди.Ту-144 самолётининг биринчи парвози 1968-йилнинг сўнгги кунида, Конкорднинг парвози эса 1969-йил март ойи бошида амалга оширилган. 1978-йил Ту-144 (йўловчи ташишлар) самоёти , 2001-йилда эса Конкорд самолёти сўнгги марта осмонга кўтарилди ва биз улар билан мангу хайрлашдик.Улар авиациянинг энг ёрқин саҳифаси бўлиб тарихда қолишди.

Ту-144 крейсер тезлиги соатига 2300 км/с, Конкордники эса — 2150 км/с эди. Товушдан икки бора тез амалга оширилувчи парвозлар туфайли "вақтга қайтиш" имкони туғилганди. Лондондан эрталаб 9 да Конкордда учган йўловчилар Нью-Йоркка тонгги 7 да етиб келишар эди. Тошкентдан эрталаб Ту-144 да Москвага учиб, тушликни Москвада қилиб, Катта Театрда спектаклни томоша қилиб, кечки овқатни яна Тошкентда қилса бўлар эди.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 8376
  • Муаллиф: Admin

«Бизнес режа тузиш бўйича қўлланма»

Бўлим: Бош сахифа

«Бизнес режа тузиш бўйича қўлланма» янги иш бошлаётган, ҳамда тажрибага эга тадбиркорларга мўлжалланган. Ушбу қўлланма ўзбек тилидаги биринчи нашр бўлиб, у бизнес режа тузиш бўйича амалий тавсияларни ўз ичига қамраб олган; унда тадбиркорлик субъектларининг асосий турлари, давлат рўйхатидан ўтиш босқичлари, лицензиялаш, бизнес режанинг таркибий қисмлари, маркетинг сратегияси, молиялаштириш манбалари, ҳисоб-китоб баланси бўйича маълумот ва тушунчалар берилган.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2411
  • Муаллиф: Admin

“Ҳар тонг уйғонганингда сенга 86400 доллар берилади, ягона шарт...”

Бўлим: Бош сахифа

Ҳар куни уйқудан уйғонганингда сенга 86400 доллар берилади, ягона шарт эса сен уларни кун давомида сарфлаб тугатишинг зарур, қолдиқни ухлашга ётганингда сендан олиб қўйишади – бу ана шундай инъом, ушбу ўйин исталган вақтда тугаши мумкин. Савол: сен бу пулларни нимага сарфлаган бўлардинг?

У ҳар бир долларни ўзининг шахсий ўйин-кулгуси, шунингдек, севимли инсонлари учун кўплаб совғалар сотиб олиш учун ишлатишини айтди.

У мазкур сеҳрли банкнинг ҳар бир центини ўзи ва атрофдагилар ҳаётига бахт олиб келиш учун ишлатган бўлар эди, "ҳатто билмаган инсонлар учун ҳам, чунки ўзимга ва яқинларимга кунига 86400 доллар ишлата олармидим; бироқ нима учун буни сўраяпсан?”

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4253
  • Муаллиф: Admin

Пул сарфлаш борасида 7 та хато

Бўлим: Бош сахифа

Инсонларнинг деярли кўпчилиги 30 ёшга етганида ўз шахсий маблағлари билан боғлиқ асл ҳақиқатларни тушуна бошлашади. Улар орасида ўтказилган сўровлардан бунинг асосий 9 та сабаби маълум бўлди. Марҳамат, оиладаги иқтисодий камчиликларга нималар туртки бўлиши ҳақида ўйлаб кўринг.

30 ёшгача одамлар ўз касбий фаолият ва оилавий режаларини амалга ошира бошлашади. Кимдир бу саёҳат қилишни бошласа, яна кимдир уй-жой, янги автомобиль сотиб ола бошлайди. Фарзандлари, оиласи учун нималардир қилишни истайди? Энг муҳими буларнинг барчаси иқтисодий имкониятларга бориб тарқалади. Албатта, тўғри ва нотўғри ишларни қилиш, инсонга хос одат. Умиримиз давомида қилган хатоларимизнинг барчаси бизни ўнгланишга, яна ўрнимиздан туриб, олға ҳаракат қилишга ва такрор яна ўша хатоларни қилмасликка ўргатади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3207
  • Муаллиф: Admin

Бой ва ўрта ҳол одамлар фикридаги 10 та фарқ

Бўлим: Бош сахифа

"Forbes” фикрича, АҚШнинг 400 нафар бойининг маблағи паст тоифадаги 150 млн. одамнинг маблағидан кўпроқ экан. Ўрта тоифадаги одамларга келадиган бўлсак, яқин 10 йил ичида уларнинг сони кескин камайиб бормоқда. Бу энди ўрта поғонада қолиш, жуда қийин масала бўлади деганидир. Агар сиз шу тоифадаги инсон бўлсангиз, демак эртами кечми яқин кунларда камбағаллар ёки бойлар сафида бўлишингизга тўғри келади. Ўйлаб кўринг, шундай танлов олдида қолганингизда қайси томонда бўлишни истардингиз?
Бойлар сафида бўлишни хоҳласангиз унда, биринчи навбатда, ўз фикрларингиз устида ишлашингизга тўғри келади. Эътиборингизга ўрта тоифадаги ва бой одамлар фикри,дунёқарашидаги 10 та фарқни ҳавола этамиз.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2111
  • Муаллиф: Admin

Дунёдаги энг қиммат 7 соат

Бўлим: Бош сахифа

Узоқ йиллар давомида инсоният вақтни билиш, уни ўлчашга катта қизиқиш билдириб келган. Қўл соатлари тарихи узоқ ўтмиш – Қадимги Римга бориб тақалади. У пайтларда соатлар соат механизмига эга бўлмаган, улар қуёш соатлари бўлган. Албатта, бу соатларинг аниқлик даражаси ҳақида гапириш қийин.

Қулай циферблат ва соат механизмига эга бўлган классик кўринишдаги соатлар эса XVI асрда пайдо бўлган, аммо улар ҳали ҳам чўнтак соатлари бўлган. Ҳозирда қўл соатлари ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг тарқалган, уларни таққан ҳолда ишлаймиз, дам оламиз, сувда сузамиз, спорт билан шуғулланамиз, ҳатто фазога учишимиз ҳам мумкин. Қуйида рўйхати келтирилган соатлар эса ўзининг қимматбаҳолиги билан ажралиб туради. Apple компанияси 17 минг долларлик олтин соат атрофида шов-шув кўтарди. Шунга қарамай, ҳатто янги Apple Watch ҳам 55 миллион долларлик олмослар билан безатилган соатлар олдида ип эшолмайди. 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3765
  • Муаллиф: Admin

Муваффақиятга олиб борувчи 8 қадам

Бўлим: Бош сахифа

Ҳаётда ҳар биримиз бахтли, омадли инсон бўлишни истаймиз. Бунинг учун ўқиймиз, ўрганамиз, меҳнат қиламиз. Нима деб ўйлайсиз, муваффақиятга эришишнинг тилсими мавжудмикан?
Доимий равишда яхшироқ нарсаларни орзу қилиш ва унга эришиш инсонларгагина хос бўлган хусусиятлардандир. Масалан, булар қаторида мансаб пиллипояларидан муваффақиятли олға илдамлаш, саломатлик, инсонлар билан яхши муносабатда бўлиш ва ҳ.к лар шулар жумласидандир. Ушбу мақсадларга эришиш учун биздан куч сарфлаш ва унумдорликка етакловчи одатларни ривожлантириш талаб этилади.
Ҳар биримиз ўз мақсадларимизга эришишга қодирмиз. Шундай экан нима учун ҳаммамиз муваффақиятга эриша олмаймиз? Бунинг сири – ўзимизда баъзи одатларни шакллантиришдан иборатдир, шундай қилсангиз омад ва муваффақият калитига эришасиз!
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2363
  • Муаллиф: Admin

Молиявий омадга эришишда кўмаклашувчи оддий ҳаёт ҳақиқатлар

Бўлим: Бош сахифа

Омадга эришиш йўлларининг барчаси ўзига хослиги билан бир қаторда бир-бирига ўхшаб кетади. Улар шунчалик ўхшашки, ичидан асосийларини танлаб олиб, риоя қилинса ҳар қандай одам ҳам омад эшиклари калитини қўлга киритади. Ҳозир, қуйида берилган тавсиялар орқали мана шундай асосий қоидаларни билиб оласиз.

1.Фақат муҳим бўлган нарсаларнигина сотиб олинг

Ўзингизнинг реал эҳтиёжларингизни англаб етинг ва улар билан муросага келиб яшашни билган инсон қимматли маҳоратга эга бўлган бўлади. Умуман олганда бу сифат молиявий эмас, балки фалсафийдир.

2.Сарфларингиз даромадингизга қараганда кам бўлсин

Бу гап жуда оддий ва зерикарли туюлиши мумкин, бироқ сақланиш энергияси қонунини ҳеч ким инкор қилолмайди. Ҳеч нима йўқликдан пайдо бўлмаган ва ҳеч нима изсиз йўқ бўлиб кетмайди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1992
  • Муаллиф: Admin

Энг кўп маош олувчи давлат раҳбарлари рейтинги тузилди

Бўлим: Бош сахифа

«Слова и дела» ташкилоти экспертлари турли давлатлар раҳбарлари маошларини ҳисоблаб чиқди, деб ёзади «Корреспондент.net».

Украина президенти йилига 11640 доллар, Россия президенти Владимир Путин 115 минг доллар, Беларусь президенти эса 33600 доллар маош олиши аниқланди.

Бироқ на Порошенко, на Лукашено ва ҳаттоки на Путин баланд маош олувчи давлат етакчилари 20 талигига кирди.

Рейтингда 2 миллион 183 минг 516 доллар йиллик маош билан Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун етакчилик қилди. Иккинчи поғонани Гонконг ижроия маъмурияти раҳбари Чун Инг Леунга эгаллади (530 минг доллар).

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4296
  • Муаллиф: Admin

Бойишга ёрдам берадиган одатлар

Бўлим: Бош сахифа

Бойлар ҳамиша ўз мақсадларини ёдда тутишади

 

Пулни кўп топадиганлар ҳеч қачон ўз олдиларига қўйган мақсадларини унутишмайди ва бу мақсадга эришиш учун ҳар куни ҳаракат қилишади. Улар ҳаттоки бир неча йилга режа тузишлари ва ҳаёт тарзини шу режа асосида олиб боришлари мумкин. Бойларнинг 62 фоизи ҳеч қачон ўз мақсадларини унутмасликларини таъкидлашган бўлса, иккинчи гуруҳда бундай кишилар 6 фоизни ташкил этган.

Улар бугун нима иш билан машғул бўлишларини доимо билишади

Молиявий таъминланган кишиларнинг 81 фоизи ўз вақтини самарали ташкил этиш учун рўйхатлар тузишади. Улар кунлик машғулотларини ёзиб қўйишади ва шу асосда ҳаракат қилишади. Кам пул топадиганларнинг эса атиги 19 фоизигина режалаштиришнинг аҳамиятини тушунади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3786
  • Муаллиф: Admin

2015 йилда пул йиғишингиз учун 10та маслаҳат

Бўлим: Бош сахифа

Янги йил учун қилган режаларингиз ичида пул йиғиш ҳам бормиди? Пул йиғишнинг йўллари ҳақида хабардор бўлишни истасангиз, ушбу 10та маслаҳатга қулоқ тутинг. Улар орқали сиз топаётган пулларингизни беҳуда ишлатиб юбормаслик йўлларини ўрганасиз. Хўш, йил сўнгида бир талай жамғармангиз бўлиши учун нималар қилишдан тийилиш керак? 
Йиғмай туриб, сарфлашга чек қўйинг
Ўйлаб кўрсангиз, баъзи харажатларга кўп миқдорда пул сарфлаб юборасиз. Такси, кофе, оёқ кийимлар ва ҳоказо. Шундай пайтда "сарфла ва жамғар” қоидасига амал қилинг. Юқоридаги харажатлар учун пул кетказар экансиз, албатта, маълум миқдордаги параллел равишда йиғиб боринг.
Ишда тушлик сотиб олишни тўхтатинг
Кўпчилик вақт тежаш учун ўз ишлаш жойида тушлик сотиб олади. Умумий овқатланиш масканлари ёки супермаркетлардан харид қилинган овқатларни уйингизда тайёрласангиз анча арзонга тушасиз. "Уй овқати” ва "кўча овқати” ўртасидаги қиймат фарқи бир йил ичида катта йиғиндини ташкил этади. Ҳар куни уйдан овқат олиб кетишга одатланиб, шахсий "бюджет”ингизга фойда келтиришингиз мумкин.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1193
  • Муаллиф: Admin

XX асрнинг ҳукумат автомобиллари

Бўлим: Бош сахифа

"Мамлакат нуфузини ракетанинг борлиги, олимпия ўинларида қўлга киритилган олтин медаллар ҳамда президент лимузини кўрсатиб туради”, деб айтган эди Жон Кеннидининг акаси Роберт Кенниди. Ҳар доим давлат бошлиқларини олиб юриш учун турли давлатларда ишлаб чиқарилган энг яхши автомобиллардан фойдаланишган. Ҳатто бу ҳолат давлат раҳбарлари бегона юрт машинасига ўтирмаган пайтданоқ мажуд эди. Улар автомобиль танлашда ўта масъулиятли бўлишган. Биз бугун ана шундай автомобиллар ҳақида, яъни фақат ҳукмдорларни олиб юрган бешта энг яхши машина ҳақида гапириб ўтамиз.

"ЗИС-110”

Собиқ иттифоқнинг автомобиль саноати ўша даврларда Америка автомобиль саноатидан нусха кўчирмай, ўзи мустақил маҳсулот чиқарган. Ҳарбий машиналарда ҳам худди шундай йўл тутган. Аммо "ЗИС” маркаси бунга мисол бўла олмайди. Улар Паккард автомобилидан нусха олиб, биринчи совет ҳукумати лимузинини яратишади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1595
  • Муаллиф: Admin

Вақт – пул эмас!

Бўлим: Бош сахифа

Вақт – бу пул. Бенжамин Франклин қачонлардир ушбу фикрни билдириб ўтган. Кўпчилик бунга қўшилади ва буни ўзига шиор қилиб олганлар ҳам талайгина. 
Бироқ мен бу фикрга унчалик қўшилмаган бўлардим. Нимага?
Йўқотган пулни биз ишлаб ёки бошқа йўллар билан ҳам қайтариб олишимиз мумкин бўлади. Лекин вақтничи? На ишлаб, на пул билан ҳам биз йўқотган вақтимизни қайтара олмаймиз. Демак, биз кетказаётган вақтимиздан унумли фойдаланишимиз лозим. Лекин доим ҳам бундай қилавермаймиз. Нега? Чунки ўзимизни ақилли деб биламиз ва бировнинг маслаҳатига амал қилгимиз келмайди. Ҳар ҳолда кўпчилик шунақа бўлса керак. 
Лирик чекиниш қилиб ўтсак. Ўсмирлик чоғларимизда ота-онамиз «Болам китобингни ўқи, чет тилларини яхши ўрган» дея насиҳат қилса, парвоимизга ҳам илмаймиз. Вақт ўтиб бундан афсусланамиз ва энди биз ўз фарзандларимизга ана шу гапларни айтамиз. Лекин фарзандимиз ҳам бизни тингламайди ва ўз билганини қилади. Қайтар дунё деганлари шу бўлса керак-да. Ёшимиз улғайганидан кейин «Эҳ, ёшлигимни беҳуда ўтказибман» дея афсусланишдан фойда йўқ. Вақтдан унумли фойдаланмоқ жоиз.
Орқага Олдинга