«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

biznestrener.uz » Юмшоқ ўйинчоқдан гулдаста ва яна бошқа ғаройиботлар
Янгилик маълумоти
  • Кўрилди: 73805
  • Муаллий: Admin
  • Вақти: 7-03-2013, 21:59
7-03-2013, 21:59

Юмшоқ ўйинчоқдан гулдаста ва яна бошқа ғаройиботлар

Йўналиши: ---

Юмшоқ ўйинчоқдан гулдаста ва яна бошқа ғаройиботлар

Муҳаббат эски тарона, бироқ ҳар бир қалб уни янгилайди, дейишади. Ҳа чиндан ҳам севги қудратли куч, у одамларни не куйларга солмайди дейсиз. Қуйидаги ғаройиботлар ҳам айнан ана шу мавзуга қаратилган.

"Мен сени севаман, Таня!”

Александр Карташев асли Ростовлик. Рафиқасининг исми Татьяна. У рафиқасига бўлган севгисини яна бир бор исбот қилиш ва уни хушнуд этиш мақсадида, антиқа усулни ўйлаб топди. Уйи яқинидаги катта майдонга у қизил бўёқ ёрдамида рус тилида "Таня мен сени севаман” деб ёзишга аҳд қилди. Шундан сўнг рекордни амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди. Сашанинг айтишича, унга бу рекордни ўрнатишда севгилиси, рафиқасининг исми Таня бўлган кўплаб йигитлар ёрдам беришган.

Шундай қилиб, катта машаққат билан ёзилган Т ҳарфнинг узунлиги 230 метрни, барча ёзувларнинг умумий узунлиги эса 830 метрни ташкил этади. Улар ушбу ёзувни тепадан суратга олишлари лозим эди. Аммо вертолёт топишнинг иложи бўлмади. Шунда Карташев нарироқда жойлашган янги қурилаётган шифохонанинг томига чиқиб, ёзувни ўша ердан суратга олади ва рафиқасига кўрсатади. Албатта бундай машаққатли меҳнат ва эътиборни баҳоламайдиган аёл бўлмаса керак.







ЛИМУЗИНГ ЎРНИГА ТАНК?!






  Британиядаги фирмаларнинг бири 95 дона рўйхатдан чиқарилган  танкларни сотиб олди ва уларни таъмирлаб, тўй маросимларини ўтказиш  учун мўлжалланган "лимузин”ларга айлантирди. Сиз кўриб турган ҳар  бир танкнинг оғирлиги 56 тоннани ташкил этади. Танкда ўтказиладиган  тўй маросими учун ўртача 200-250 АҚШ доллари тўланса, кифоя.


 







 


"БИЗ ШУ ЕРДА УЧРАШГАНМИЗ”

"Мен дўконга пойафзал, китоб, сут ва антиқа бир шаклга эга лампа олгани киргандим, аммо уни кўрдим-у, юрагим тўхтаб қолгандек бўлди. Айнан ўша дақиқада у мен орзу қилган инсон эканини англаб етдим”— дейди Лиза. Эндиликда унинг фамилияси Сатоуз. У турмуш ўртоғи Дрю билан ана шу оёқ кийимлари дўконида танишганди, ўрталаридаги муносабат кучли муҳаббатга айлангач, икки ёш турмуш қуришга қарор қилишди. Аммо тўйни ҳамма каби қаҳвахона ёки ресторанда эмас, балки бир-бирини илк бор учратган жойда ўтказишга қарор қилишди. Мана кўриб турганингиздек, улар бахтиёр.

РОМАНТИК ЎРИНДИҚ

 Исроиллик дизайнер Итаю Охали севишганлар учун антиқа ўриндиқларни  яратди. Бу ўриндиқлар кўчадаги баланд светофорларнинг таг қисмига ёки  ғиштдан қурилган уйларнинг деворларига ўрнатилган. Айтиш лозимки, бу  ўриндиқларлар севишганлар орасида жуда машхур. Юқоридан атрофни  кузатиб ўтиришга нима етсин?

   















МУҲАББАТ КЎПРИГИ

 Тюмен шаҳридаги Туру дарёси устида севишганлар кўприги бор. Ушбу кўприкда тўй тантаналарини, сайрларни ўтказиш  урф бўлган. Бу ерга келадиган икки ёш ўзи билан бир дона қулф ҳам олиб келади (турли ранг ва ўлчамлардаги бўлиши  мумкин) ва кўприкнинг темир панжараларига тақади. Сўнг уни қулфлаб калитини дарёга улоқтиради. Айтишларича, бу ушбу   жуфтликнинг узоқ йиллар бахтиёр яшашида аҳамиятли экан.


ҚАЛБ ТОРТИҒИ

Италиялик кардинал Карло Борромео III рафиқаси, севгилиси Изабеллага бутун бир оролни совға қилади. Бу орол оддий орол эмас, у бошдан-оёқ, ҳар бир бурчаги муҳаббатни эслатиб турувчи деталлардан қурилган. Ҳашаматли қаср, сайлгоҳлар, нафис ўриндиқлар, турли рангдаги гуллар, қушлар унинг гўзаллигига гўзаллик бахш этиб туради. Оролнинг катталиги 320 гектару 400 метрни ташкил этади. У Стрезе шаҳридаги Маджоре кўлида жойлашган. Қурилиш ишлари 1632 йили Анджело Кривелли томонидан бошланган. Дастлаб ушбу шоҳона қасрда турли байрамлар, томошалар ўтказилган.

ГУЛДАСТА ЭМАС, ЎЙИНЧОҚДАСТА!

Украинанинг Toy paradise компанияси бир неча давлатда ўз филиалларига эга. У турли тўй, базм, байрамлар учун ажойиб дасталарни яратади. Мижознинг танлови билан у истаган рангдаги, истаган турдаги ўйинчоқлардан ажойиб ўйинчоқ ва гуллардан ташкил топган даста пайдо бўлади. Ушбу антиқа совға бутун дунё севишганлари томонидан кенг қўлланилади. Гарчи бундай совғанинг тури бир неча ўн йил илгари пайдо бўлган эса-да, у ҳозирда ниҳоятда машҳур. Компания вакилларининг айтишларича, йигитлар қизлар учун кўпроқ пушти, қизил, яшил, оқ, сиёҳ рангдаги дасталарни, йигитлар учун эса сиёҳ ранг, кўк, оқ, кумушранг каби совғалар тайёрланар экан.

манба: darakchi.uz

Ҳурматли мехмон, Сиз рўйхатдан ўтмасдан сайтимизга кирдингиз.
Лекин ўз фикр ва изоҳларингизни рўйхатдан ўтмасдан ҳам қолдиришингиз мумкин.
Орқага Олдинга