«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2460
  • Муаллиф: Admin

Барбара Коркоран

Бўлим: Машхурлар хаёти

Барбара Коркоран америкалик бизнес-леди, консултант, инвестор, нотиқ ва телевидениянинг машхурларидан бири. У қиймати 5 млрд. АҚШ долларига тенг "The Corcoran Group” компаниясининг эгаси ва бу компания қарзга олинган 1000 доллар эвазига ташкил топган эди.

Коркоран 1949 йил 10 мартда Эжоутер шаҳрида (Нью Жерси штати) туғилган. У католиклар коллежи Авлиё Фома Аквинский коллежида ўқиди ва 1971 йил ўқитувчилик мутахассислиги бўйича диплом олди. Ўқишни тугатгач у деярли бир йил ўқитувчи бўлиб ишлади. Шундан сўнг у 20 марта касбини ўзгартирди, шу жумладан официантка бўлиб хам ишлади ва ниҳоят ўз ишини бошлашга қарор қилди.