«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1865
  • Муаллиф: Admin

Ferrero - кичик қандолатчилик корхонасидан бутун жаҳон тан олган брендгача

Бўлим: Машхурлар хаёти

Ферреролар оиласи назорати остидаги Италиянинг Ferrero компанияси ўзининг бир қатор ширинликлари билан машҳур. Kinder Surprise, Nutella, Fererro Rocher шулар жумласидандир. Компания шунингдек ўз ширинликлари таркибини сир тутиши, ходимларига ғамхўрлиги ҳамда ижтимоий ташаббуслари билан ҳам танилган. vc.ru мазкур компания ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.
Бугунги кунда Ferrero компаниясини Италиядаги энг йирик компаниялардан бири дейиш мумкин. Nutella ва Raffaello каби севимли ширинликлар ишлаб чиқарувчиси дунёнинг 50 мамлакатида фаолият юритади. Бундан ташқари, компания бир неча маротаба ишлаш учун қулай шарт-шароитлар мавжуд бўлган корхона сифатида тан олинган. Ҳозирги муваффақиятига эришиш учун компания кичик қандолатчилик корхонасидан то бутун дунёга машҳур брендгача бўлган йўлни босиб ўтган. Ferrero'нинг ривожланиш тарихи ушбу компания эгалари бўлган Ферреролар оиласи билан узвий боғлиқ.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4426
  • Муаллиф: Admin

Миллионерлик чўққисига бирга чиқамиз.

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

 

Агар сизга бугун пул керак бўлмаса, нимага менга бериб турмайсиз? Балки эртага ҳам улар сизга керак бўлмас. Ким билади, сиз эртага балки миллионер бўлиб қоларсиз.

Аксари одамлар сўрашдан қўрқишади, жазм этганларида эса шижоат етишмайди. Бу улкан хатодир.

Бир хил одамлар ҳеч қандай сирга ишонмайдилар. Улар бой бўлишларига ишонмайдилар. Ва улар тўғри қиладилар. Чунки омад, унга ишонганларгагина кулиб боқади. Шундай ҳаракат қилигнки, ўз кучингизга ишонч, сўнг мақсадга етиш учун кучли истак бўлсин.

Полициячилар уйни тинтиб аллақандай мактубни қидиришади, бутун уйни остин – устун қилиб уни топа олишмайди, чунки мактубни ҳеч ким яшириб қўймаган, у энг кўринарли жойда турган эди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2074
  • Муаллиф: Admin

97 ёш тилсими

Бўлим: Машхурлар хаёти

Жон Рокфеллер эришган ютуқларининг битта сири унинг одамларни сидқидилдан қадрлашидан иборат бўлган. Масалан, Рокфеллер шерикларидан бири бўлган Эдвард Т.Бедфорд фирмага бир миллион зарар келтирадиган савдога йўл қўйганида, Рокфеллер уни танқид қилиши мумкин эди, аммо у бундай қилмади, чунки Бедфорд бундан яхшироқ ишлашга интилишини у жуда яхши биларди. Шу билан можаро ўз поёнига етди. Боз устига Рокфеллер мақтов учун баҳона ҳам топа олди. У Бедфордни ажратилган сармоя, харажатнинг олтмиш фоизини қутқариб қолгани билан қутлади. "Бу ажойиб, — деди Рокфеллер, — биз, юқори қаватда турганлар бундай яхши ишлай олмаймиз”.