«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2341
  • Муаллиф: Admin

Бой оилалар ТОП-10

Бўлим: Машхурлар хаёти

 

Нуфузли рўйхатнинг 10-ўрнида 29 миллиард доллар билан Прицкерлар оиласи ўрнашди. Ҳозир сулоланинг фақат бир активи мавжуд - Hyatt меҳмонхоналар тармоғи, афтидан уларга бунинг ўзи етарли кўринади.

Женнифер Прицкер Forbes'нинг энг бадавлат америкаликлар рўйхатидан жой олган - у Hyatt бизнеси билан шуғулланади.

 

Таиланд қироллик оиласи, 30 миллиард доллар

Марҳум Таиланд қироли Рама IX (ҳақиқий исми - Пумипон Адульядет) нафақат мамлакат, балки ўз сулоласини ҳам бошқарган. Оиланинг молиявий аҳволи - 30 миллиард долларга баҳоланади. Молиявий бошқарув Раманинг тасарруфида бўлган, лекин сулола аъзолари бундан шикоят қилишмаган, зеро уларнинг пулга муҳтожлиги йўқ. Рама - ижодий шахс бўлган: Қироллик оркестри ижро этувчи симфониялар ва жаз пьесалари муаллифи, саксафонда жуда яхши ўйнаган. Шунингдек у қобилиятли рассом ҳамда яхта пойгалари ишқибози бўлган. Бундан ташқари, Рама Таиланд қишлоқ хўжалиги ривожи ва янги технологияларни татбиқ қилишга фаол ҳисса қўшган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2272
  • Муаллиф: Admin

Фастфуд сотиб, ҳозирда тилла Bentley ҳайдаётган 19 ёшли тадбиркор йигит

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Саутгемптонлик Роберт Мфун 16 ёшга тўлганида, дарҳол иккита ерга ишлашга боради — «Макдоналдс» ва молия компаниясининг харидорлар учун маҳсулотларни етказиб бериш хизматига. Шу билан бирга, у ўқишини ҳам давом эттирди. Трейдинг (савдо) асосини ўргангач, йигит ҳам бу соҳада ўзини синаб кўришга қарор қилди. Бироқ фастфуд сотишда давом этди.

Роберт битирув имтиҳонларини AAB баҳога топширганида, аллақачон миллионерга айланиб, Bentley ҳайдар эди. У пайти бигмаклар сотишни ҳам эндигина тўхтатган эди.

«Мен югурдак бўлиб ишлаб юрган кезларим, ёнимда яхши ўқимишли инсонлар бўлгани боис, кўп нарсани ўргандим. Шундан сўнг, уйда кўплаб масалаларни ҳал этишга одатландим. Бу қисмли машғулотга айланган иш эди. Бироқ мен барча қилаётган ишимдан нимадир ўрганишга ҳаракат қиламан», — дейди Роберт.