«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2348
  • Муаллиф: Admin

Онасининг ҳар кунги саволи туфайли даромадли бизнес очган ака-укалар

Бўлим: Машхурлар хаёти

1994 йили ака-ука Берт ва Жон Жейкобс (Bert and John Jackobs) «Life is Good» («Ҳаёт ажойиб») номи остида ўз дизайни билан футболкалар сотувчи компанияга асос солади.

У вақтлари Жейкобсларнинг юк машинасидан боқа ҳеч нимаси йўқ эди, энди эса улар асос солган нархи 100 миллион доллар туради. Бунда шубҳасиз уларнинг онаси Жоаннинг ўрни катта: у ўғилларига нима бўлишидан қатъи назар ҳаётда фақат яхши нарсаларни кўришга ўргатади.

Бер ва Жонинг болалиги қувноқ кечмаган. Улар оилади олти фарзанднинг энг кенжаси эди. Улар бошланғич мактабда ўқиган кезлари ота-онаси автоҳалокатга учрайди. Онаси енгил жароҳат олади, бироқ отаси оғир ҳасталикка чалинади: унинг ўнг қўли ишламай қолади. Бу ҳодиса эса болаларнинг феъл-атворига ўз таъсирини ўтказади: улар ғазабдор бўлиб қолди ва атрофдагилардан бор аламини олишга одатланишди.