«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2379
  • Муаллиф: Admin

11 ёшли бу қизалоқ сиздан кўра кўпроқ пул топади

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Техаслик Микейла Ульмер яқинда оилавий рецепт бўйича тайёрлайдиган BeeSweet деб номланувчи лимонадларини Техас, Оклахома, Арканзас ва Луизиана штатларидаги 55та магазинга етказиб бериш учун Whole Foods компанияси билан шартнома тузди. Дарвоқе, бу тадбиркорнинг ёши атиги 11да.

Ялпиз, зиғир уруғи ва асал қўшиб тайёрланадиган лимонад рецептини қизалоқ катта бувисидан ўрганган. Даромадининг бир кисмини Микейла асалариларни кўпайтириш билан шуғулланадиган ташкилотларга беради. Ширин лимонад тайёрлаб сотиш ғояси унинг миясига тўрт ёшлик пайтида келган. У асал қандай олинишини ўрганар экан, асалариларнинг экотизимда қанчалик муҳим роль ўйнашларидан ҳайратда қолган.