«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2965
  • Муаллиф: Admin

“Duty free” асосчисининг ҳаётий тамойиллари

Бўлим: Машхурлар хаёти

 Чак Фини — унчалик ҳам таниқли бўлмаган инсон. Унинг бойлиги 7,5 миллиард доллар деб баҳоланса-да, унинг шахсий  автомобили йўқ ва ижарага олинган уйда истиқомат қилади. Финини кўрган одам уни оддий сайёҳ деб ўйлайди, чунки  у оддий кийинади. Лекин буларнинг барчасининг ортида унинг ўзига хос тарихи мужассам: у бутун ҳаётини хайрия  ишларига бағишлаган.

 Биз Чак Финининг ҳаёт ва пул ҳақидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

  •  Мен сарфлаган пулинг одамларга ёрдам берса, масалан, бирор касалхона қурилса, буни кўриб беҳад завқланиш  мумкинлигига ами бўлдим. Мантиқан ҳам пулни банкка қўйгандан кўра яхши ишларга сарфлаш тўғрироқ бўлади.
  •  Мен пулни ёқтирмайман демайман, фақат менда сарфлашим учун етарли пул бўлса бўлди.