«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4508
  • Муаллиф: Admin

Нолишни бас қил! Ҳаракат қил!

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2978
  • Муаллиф: Admin

Фаррош бўлолмаган бизнесмен

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

 

Бир киши "Microsoft” компаниясига фаррош бўлиб ишлаш учун келибди. Кадрлар бўлимида у бир нечта тестлардан, суҳбатдан ўтибди ва унга дейишибди:

— Табриклаймиз, сизни ишга қабул қиламиз. Бизга ўз e-mailингизни қолдиринг, иш жадвали ҳақида маълум қиламиз.

— Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ,– дебди бояги киши, – электрон почтам ҳам йўқ.

— Афсуски, у ҳолда сизни ишга қабул қилолмаймиз. "Microsoft”нинг барча ходимлари билан e-mail орқали алоқа қиламиз ва ишимизнинг асосий қисми компьютерлар билан боғлиқ. Шунинг учун сизни ишга ололмаймиз.

Бечора киши ташқарига йўл олибди ва компьютер учун қандай қилиб пул топишни ўйлай бошлабди. Чўнтагида атиги 30 доллар пули бор экан. Қараса, нарироқда бир фермер боғидан териб келган олмаларини сотаётган экан. У 10 кило олма сотиб олибди ва гавжум кўчалардан бирига бориб олма сота бошлабди. Икки соатда унинг пули икки баробар, олти соатдан кейин эса 10 баробарга кўпайибди. У "Microsoft”га ишга кирмасдан ҳам яшаш мумкинлигини тушунибди.