«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4551
  • Муаллиф: Admin

Россиядаги энг бой ўзбек 62 ёшда

Бўлим: Машхурлар хаёти

Кеча, 9 сентябрь куни россиялик бизнесмен, федерациянинг энг бой одами, асли ўзбекистонлик Алишер Усмонов 62 ёшга тўлди. Рус интернетининг энг йирик лойиҳалари – Мейл.ру, ВКонтакте ва Одноклассники бугунги кунда унга тегишлидир. Айнан унинг инвестициялари туфайли Россиянинг маҳаллий ижтимоий тармоқлари йирик халқаро лойиҳаларга айланди.

Алишер Усмонов Ўзбекистонда дунёга келган. 30 ёши арафасида у Россияга кетди ва у ерда узоқ йиллар меҳнат қилди. Бу меҳнатнинг самараси ўлароқ у бугунги кунда Россиянинг энг бой одамига айланди.