«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 993
  • Муаллиф: Admin

Сайёрамизнинг энг бой инсонлари

Бўлим: Машхурлар хаёти

 

 

 

 

 

 

10. Чингизхон

Яшаган даври:: 1162-1227

Мамлакати: Мўғул салтанати

Бойлиги миқдори: Чексиз ерлар

Чингизхон тарихдаги энг муваффақиятли саркардалардан ҳисобланади. У тарихдаги энг катта ва энг бой салтанатни бошқарган – гуллаб-яшнаган даврида Мўғуллар салтанати Хитойдан Европага қадар ҳудудни қамраб олган. Аммо олимларнинг айтишларича, шунча қудрати билан Чингизхон ҳеч қачон бойлик тўпламаган.

Чингизхон ҳақидаги китоб муаллифи Жек Уэзерфорднинг ёзишича, мўғул жангчиларига жангда ўлжа олиш тақиқланган. Маълум бир ҳудуд босиб олингач, махсус котиблар ҳар бир ўлжани қайд дафтарига ёзиб боришган, сўнгра барча ўлжалар жангчилар ва уларнинг оила аъзоларига бўлиб берилган.

9. Билл Гейтс

Яшаган даври: 1955 йилда туғилган

Мамлакати: АҚШ

Бойлиги миқдори: 78,9 миллиард доллар

Ҳозирги кундаги энг бой шахс - Билл Гейтснинг бойлиги миқдорини аниқлаш жудаям осон. Forbes журнали маълумотига кўра, Microsoft асосчисининг бойлиги солиқлар тўланганидан сўнг 78,9 миллиард долларга тенгдир. Бу дунё бойлари рейтингида иккинчи ўринда турган Zara асосчиси Амансио Ортеганинг бойлигидан деярли 8 миллиард долларга кўп.

8. Алан Руфус 

Яшаган даври: 1040–1093

Мамлакати: Англия

Бойлиги миқдори: 194 миллиард доллар

Қирол Вильгельм Истилочининг жияни Алан Руфус Нормандияни забт этишда иштирок этган. "Бойларнинг бойи" китоби муаллифлари Филип Бересфорд ва Билл Рубинстайннинг қайд этишларича,  ўлимидан илгари у 11 минг фунт стерлинг маблағ эгаси бўлган. Бу ўша даврдаги Англия ялпи миллий даромадининг 7 фоизига тенг. 2014 йилги курс бўйича долларга ҳисобланса, унинг бойлиги 194 миллиард долларни ташкил этган бўларди.

7. Жон Дэвисон Рокфеллер

Яшаган даври:: 1839–1937

Мамлакати: АҚШ

Бойлиги миқдори: 341 миллиард доллар

Рокфеллер нефть саноатига 1863 йилда пул тикишни бошлаган ва 1890 йилда унга қарашли Standard Oil компанияси бутун АҚШдаги нефть ишлаб чиқариш саноатининг 90 фоизини назорат қилган.

Нью-Йоркнинг Times газетасида чоп этилган таъзияномага кўра, Рокфеллернинг бойлиги 1,5 миллиард доллар бўлган. MeasuringWorth компаниясининг маълумот беришича, бу ўша йили АҚШдаги ишлаб чиқариш ҳажмининг 2 фоиз миқдорига тенг маблағдир.

2014 йилги ҳолатга таққосланадиган бўлса, Рокфеллернинг бойлиги 341 миллиард долларни ташкил этган бўларди.

6. Эндрю Карнеги

Яшаган даври:: 1835–1919

Мамлакати: АҚШ

Бойлиги миқдори: 372 миллиард доллар

Рокфеллернинг бойлиги матбуотда ҳар доим қизғин муҳокама қилинган, лекин тарихдаги энг бой америкалик Эндрю Карнеги бўлган. 1901 йили у ўзининг U.S. Steel компаниясини Жон Морганга 480 миллион долларга сотган. Бугунги ҳисоб-китобларга ўгирилганда, бу маблағ АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 2,1 фоизига тенг бўлади. 2014 йилда Карнегининг бойлиги 372 миллиард долларга тенг бўлиши мумкин эди.

5. Иосиф Сталин

Яшаган даври:: 1878–1953

Мамлакати: собиқ СССР

Бойлиги миқдори: Жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 9,5 фоизини ташкил этган мамлакатни тўлиқ назорат қилиш

Бутунжаҳон ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг маълумотига қараганда, 1950 йилда, Сталин ўлимидан уч йил олдин СССРнинг жаҳон ЯИМдаги улуши 9,5 фоизга тенг бўлган. 2014 йилдаги ҳолатга таққосланадиган бўлса, бу 7,5 триллион доллар бўларди.

Сталинга бу пуллар тегишли бўлмаса-да, у истаган пайтда бу маблағни ўз хоҳишига кўра ишлатиши мумкин эди.

Алабама штати университетининг тарих бўйича профессори Жорж Либер шундай дейди: "Сталин бойлар сафида эдими? Агарда бойлик тушунчасини кенгроқ олсак, ҳа. Лекин бу унинг бойлиги эмасди. У бутун мамлакатнинг бойлигини бошқарган".

4. Буюк Акбар

Яшаган даври:: 1542-1605

Мамлакати: Ҳиндистон

Бойлиги миқдори: жаҳон ЯИМдаги улуши 25 фоизни ташкил этган салтанатни бошқарган

Бобурийлар сулоласи вакили Акбаршоҳ жаҳондаги ишлаб чиқариш ҳажмининг чорак қисмини ташкил этган салтанатни бошқарган. Иқтисодиёт тарихчиси Ангус Мэддисоннинг эътирофича, Акбаршоҳ даврида салтанат ЯИМ Елизавета Англияси ЯИМга тенг бўлган, лекин ҳиндистонлик зодагонлар инглиз зодагонларига нисбатан яхшироқ ҳаёт кечиришган.

3. Хитой императори Шэнь-цзун

Яшаган даври:: 1048-1085

Мамлакати: Хитой

Бойлиги миқдори: жаҳон ЯИМдаги улуши 25-30 фоизни ташкил этган салтанатни бошқарган

Хитойнинг  Сун сулоласи (960-1279) тарихдаги энг бой салтанатлардан бирини бошқарган. Профессор Рональд А. Эдвардснинг фикрича, салтанат гуллаб-яшнаган даврда жаҳондаги ишлаб чиқариш ҳажмининг 25-30 фоизи айнан Сун салтанати ҳисобига тўғри келган.

Салтанат технологик янгиликлар ва солиқ йиғиш усули ҳисобига бойиган. Эдвардснинг фикрича, хитойликлар европаликлардан бир неча юз йилга ўзиб кетишган.

2. Октавиан Август

Яшаган даври: эр.ав. 63 – эрамизнинг 14 йили

Мамлакати: Рим салтанати

Бойлиги миқдори: 4,6 триллион доллар

Стэнфорд университети тарихчиси Яна Морриснинг фикрича, Октавиан Август жаҳондаги ялпи ишлаб чиқариш ҳажмининг 25 фоизини ташкил этувчи салтанатни бошқаришдан ташқари, мамлакат иқтисодиётининг бешдан бир қисмига тенг бойликнинг ҳам эгаси бўлган. "Бир қанча вақт давомида, – дейди Моррис, – Август Мисрга шахсан ўзи эгалик қилган".

1. Манса Муса

Яшаган даври:: 1280 – 1337

Мамлакати: Мали

Бойлиги миқдори: ҳисоби йўқ

Қирол Манса Мусани тарихдаги энг бой инсон деб аташади. Феррум университети тарихчиси Ричард Смитнинг айтишича, Муса бошқарган мамлакат дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи давлат бўлган.

Муса қанчалик даражада бой бўлган? Унинг бойлиги миқдорини аниқ айтишнинг имкони йўқ.

Айрим манбаларда унинг Макка зиёратига отланган пайтдаги қилган сарфи тилга олинади – қайд этилишича, ҳар бирига бир неча юз фунт олтин ортилган ўнлаб туялардан иборат карвон унга ҳамроҳлик қилган. Бошқа манбаларда эса Мусанинг қўшини 200 минг нафар аскардан, шу жумладан, 40 минг нафар камончидан иборат бўлгани айтилади. Ҳаттоки замонавий ривожланган мамлакатлар ҳам бу даражадаги қўшинга эга бўлиши амримаҳол бўлган.

Мичиган университети тарихчиси Рудольф Вэер шундай ёзади:

"У дунёдаги энг бой инсон бўлган. Унинг бошига олтиндан ишланган тож кийиб олтин асони ушлаб олтиндан ясалган тахтда ўтирганча бир қўлига олтиндан ишланган қадаҳни тутиб олган сурати бизгача етиб келган. Битта инсонда қанча миқдорда олтин бўлиши мумкинлигини тасаввур қилинг ва шу миқдорни иккига кўпайтиринг".

 

 

 

 

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2401
  • Муаллиф: Admin

Шишадан 7,7 миллиардлик даромад

Бўлим: Машхурлар хаёти

Хитойлик Чжоу Цюньфэй оиласига ёрдам бериш мақсадида 15 ёшида ишлашни бошлаган, 45 ёшида эса мамлакатнинг энг бой аёлига айланди. Бугунги кунда у қиймати 9,7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган Lens Technology компанияси раҳбари ҳамда 7,7 миллиард АҚШ долларига эга бўлган бадавлат аёлдир.

Хитойлик Чжоу Цюньфэй self-made миллиардерларнинг классик йўлини босиб ўтган: 15 ёшида вилоят шиша фабрикаси конвейерида ишлашни бошлаган, ҳозир у 45 ёшда ва унинг маҳсулотига Apple ҳамда Samsung компаниялари томонидан талаб катта, у 7,7 миллиард долларлик даромади билан жаноб Ричард Брэнсон ҳамда Uber асосчиси Трэвис Каланикникидан ўзиб кетган.

Чжоунинг бойлиги Forbes рўйхатига киритилган бошқа хитойлик миллиардерларники каби компаниясига тегишли бўлган акциялар қийматига боғлиқ. Хитой фонд бозорининг июнь ойи ўрталарида кутилмаганда 30 фоизга пасайиши Lens Technology котировкаларини ҳам ўзи билан пастга тортди, натижада акциялар 21 фоизга тушиб кетди (Bloomberg терминалининг 9 июлдаги маълумотларига кўра). Шу туфайли Чжоу Цюньфэй бу ҳафталар мобайнида Bloomberg Billionaires индексида 4,8 миллиард АҚШ долларини йўқотди. Шунга қарамай, Lens акцияларининг нархи тўрт ой олдин ўтказилган IPO нархига қараганда 383 фоизга баланд кўрсаткичда қолмоқда, кичик ёшидан муваффақиятсизликларга кўниккан компания эгаси эса бир йил аввалгига қараганда 5,5 миллиард долларга бойроқ (Bloomberg маълумотларига кўра).

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1684
  • Муаллиф: Admin

Келасиз деб эшитдим...

Бўлим: Шеърлар

Келасиз деб эшитдиму, орзиқиб кетдим,

Бошда ғаму ташвишларни буткул унутдим.

Келмасангиз менинг учун минг битта ғамдур,

Минг илтижо, тилак билан интизор кутдим.

Оппоқ тонг ҳам отаяпти, менинг оқ тонгим...

Наҳотки, Сиз... тушимми – ё, келмас ишонгим.

Неча йиллик армонимсиз, бахт эса гумон –

Нетайки, оч шубҳадан ҳам келмайди тонгим.