«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3685
  • Муаллиф: Admin

Ҳаётда муваффақиятга эришай десангиз…

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Бугунги кун одамидан муваффақиятга эришиш учун юқори самарадорлик талаб қилинади. Аслида ҳар қандай киши самарадорликка эришиши мумкин. Бироқ инсон ўзига ўзи ҳалақит беради. Хўш, қандай қилиб? Мақолани ўқинг ва ўзингизга мос жиҳатларини топинг!
Атрофингиздагилар ҳамма ишга улгуради, сиз эса бундан мустасно. Таниш ҳолатми? Бир қарашда безарар, аммо секин-аста сизнинг омилкорлигингизни пасайтирувчи одатлар – бунинг асосий сабабчисидир. Ҳаётингизнинг ҳар дақиқасини оқилона сарфлаб, ҳамма нарсага улгуришни истайсизми? Унда мана бу рўйхатга бир назар ташланг. Бу рўйхатда самарадорликни оширишингиз учун қилишингиз керак бўлмаган ишлар мавжуд.
1. Ҳамма нарса билан бир вақтда шуғулланиш
Атрофингизда вақтингизни оладиганлар бор, бироқ ким айтибди уларга эътибор қаратинг деб? Агар сизга қўнғироқ қилишса, хабар жўнатишса ёки эшигингизни таққилатишса қилаётган ишингизни шу ондаёқ ташлаш керак эмас. Ишингиз билан боғлиқ бўлмаган нарсалар учун танаффус ажратилган.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3141
  • Муаллиф: Admin

Асли ўзбекистонлик миллиардер Искандар Маҳмудов «Калашников»нинг хўжайинларидан бирига айланди

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Урал тоғ-металлургия компанияси асосчиси — асли ўзбекистонлик миллиардер Искандар Маҳмудов «Калашников» қурол-яроғ концерни акцияларининг 12 фоизини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».

Тадбиркор ушбу акцияларга тўғридан-тўғри эмас, балки бир нечта воситачи компаниялар орқали эгалик қилади. Маҳмудов акциялар пакетини сотиб олган «ТКХ-Инвест» компанияси «Транскомплектхолдинг»га эгалик қилади. Ўз навбатида, «Транскомплектхолдинг» «Калашников» акцияларининг 49 фоизига эгалик қилади — қолган 51 фоизи «Ростех» давлат корпорациясига тегишли.

Тегишли ўзгаришлар акциядорлик капиталида 7 май куни кузатилган. Ўша куни «Трансмашхолдинг» президенти Андрей Бокаревнинг «ТКХ-Инвест» компаниясидаги улуши 50 фоиздан 25 фоизгача камайган.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2428
  • Муаллиф: Admin

Alibaba асосчиси Жек Ма: “Мен 12 йил маош олмадим”

Бўлим: Машхурлар хаёти

Жек Ма шу йилнинг 18-20 июнь кунлари Санкт-Петербургдаги иқтисодий форум доирасида Россияга илк бора расмий ташриф билан келди. Бундан аввал у Россияга Alibaba ташкил этилгунига қадар сайёҳ сифатида ташриф буюрган.
Ташрифдан кўзланган мақсад - Alibaba бизнеси ва таклиф этаётган имкониятлар ҳақида ҳукумат вакиллари ва тадбиркорларга сўзлаб беришдан иборат. 19 июнда Ма бизнесдаги катта маълумотлар ҳақидаги "Информацион технологиялардан маълумотлар технологиясига: тижорат ва савдо учун янги давр” (From IT to DT: A new era for commerce and trade) мавзусидаги нутқи билан иштирок этди. Alibaba асосчиси Россия президенти Владимир Путин ва россиялик ҳамда хорижлик тадбиркорлар билан бўлган учрашувда иштирок этди.
Бундан ташқари, ташриф чоғида Жек Ма "Почта России” бош директори Дмитрий Страшнов, Алоқа ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш вазири Николай Никифоров ҳамда Иқтисодни ривожлантириш вазири Алексей Улюкаев билан учрашди. "Яндекс” бош директори билан бўлиб ўтган учрашувда эса компанияларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида суҳбатлашди ва логистика ва электрон тўловлар соҳасида ҳамкорлар излаётганлигини билдириб ўтди.