«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1666
  • Муаллиф: Admin

Товушдан ўзган самолётлар — Конкорд ва Ту-144 (15 фото)

Бўлим: Бош сахифа

Бу самолётлар энди учишмайди, энди товушдан тез учадиган самолётлар йўқ. Бу самолётлар энди афсона бўлиб қолди. Айтиш мумкинки, ҳозирги"Боинг"лар тезлик бўйича булар олдида ип эшолмайди.Ту-144 самолётининг биринчи парвози 1968-йилнинг сўнгги кунида, Конкорднинг парвози эса 1969-йил март ойи бошида амалга оширилган. 1978-йил Ту-144 (йўловчи ташишлар) самоёти , 2001-йилда эса Конкорд самолёти сўнгги марта осмонга кўтарилди ва биз улар билан мангу хайрлашдик.Улар авиациянинг энг ёрқин саҳифаси бўлиб тарихда қолишди.

Ту-144 крейсер тезлиги соатига 2300 км/с, Конкордники эса — 2150 км/с эди. Товушдан икки бора тез амалга оширилувчи парвозлар туфайли "вақтга қайтиш" имкони туғилганди. Лондондан эрталаб 9 да Конкордда учган йўловчилар Нью-Йоркка тонгги 7 да етиб келишар эди. Тошкентдан эрталаб Ту-144 да Москвага учиб, тушликни Москвада қилиб, Катта Театрда спектаклни томоша қилиб, кечки овқатни яна Тошкентда қилса бўлар эди.

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 8738
  • Муаллиф: Admin

Даромадли бизнес режалар

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Яxши тадбиркор бўлиш учун маблағни тўғри жойга сарфлаб ундан "ҳосил" олишдир. Дуч келган бизнесга киришиб фойда учун ҳар ишга пул сарфлаш бунинг мисоли - дуч келган ерга уруғ сепиш кабидир. Навбатдаги мавзу сармоя келтирадиган фойдали тадбиркорлик бошлаш йўли ҳақидадир... Қўлингизда маблағингиз бор, Сиз эса бу маблағни тадбиркорлик / бизнесга сарфламаоқчисиз ва "ҳосил" олмоқчисиз. Бунинг учун энг муҳим қоидаларни унутманг:

1. Ўз қизиқишингизга мос бизнес режа танланг. Атрофингиздагилар сизга "ундай қилсак фойда бўлади - бундай қилсак бўлади" деганига парво қилманг. Ўзингиз қизиққан соҳада бизнес режа қилинг.

2. Ақлингиз етадиган ва тушунадиган соҳага қўл уринг Ақлингиз етмайдиган соҳада ишламанг. Масалан сиз ёшлигингиздан савдо билан шуғулланган бўлсангиз, демак сизга бу соҳа кўпроқ қизиқарли ва тушунарли. Пул фойдасини орзу қилиб тушунарсиз соҳаларга киришманг. Акс ҳолда бор сармоядан қуруқ қолишингиз мумкин.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3005
  • Муаллиф: Admin

Бизнес таклифи ҳақида кичик тавсиялар

Бўлим: Ёш тадбиркорлар

Хар бир катта-кичик компания ёки якка тартибдаги тадбиркор бўлсин, доим савдо хажмини кўпайтириш устида бош қотиради.Бунинг учун турли йўллардан фойдаланишга харакат килади. Масалан, махсулотларини арзонлаштириб сотиш, турли акцияларни ўтказиш ва шунга ўхшаш тадбирларни амалга ошириб боради. Лекин, кўпчилик эътиборидан четда қоладиган бир бизнес қуроли борки, агар тўғри фойдаланилса, янги мижозларни жалб эта олади. Бу биз, бизнес таклиф, баъзан тижорат таклифи деб атайдиган воситадир.(Бизнес таклифи, тижорат таклифи – бир компания томондан бошка бир компанияга уз махсулотини, хизматини ёзма равишда таништириш ва таклиф килишдир)

Афсуски уни рисоладагидек қилиб тайёрлашга одатда уначалик аҳамият берилмайди. Шунинг учун ҳам биз кутган натижалар келмайди. Натижа бўлмагандан кейин одатда ўша нарсага нисбатан қўл силтаб қўйилади. Аммо унутмаслик керакки, ҳар бир ишни бажаришни ўз йўл йўриғи бўлганидек, бизнес таклифни тайёрлашни ҳам хос қоидалари бор. Бу йўлда мутахассислар кўп китоблар ёзишган, кўрсатмалар ишлаб чиқишган. Қандай ёзиш кераклиги баробарида, қандай ёзмаслик кераклиги ҳақида ҳам тавсиялар берилган. Қуйида эса шулардан баъзиларини келтириб ўтамиз:

 

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 8373
  • Муаллиф: Admin

«Бизнес режа тузиш бўйича қўлланма»

Бўлим: Бош сахифа

«Бизнес режа тузиш бўйича қўлланма» янги иш бошлаётган, ҳамда тажрибага эга тадбиркорларга мўлжалланган. Ушбу қўлланма ўзбек тилидаги биринчи нашр бўлиб, у бизнес режа тузиш бўйича амалий тавсияларни ўз ичига қамраб олган; унда тадбиркорлик субъектларининг асосий турлари, давлат рўйхатидан ўтиш босқичлари, лицензиялаш, бизнес режанинг таркибий қисмлари, маркетинг сратегияси, молиялаштириш манбалари, ҳисоб-китоб баланси бўйича маълумот ва тушунчалар берилган.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4517
  • Муаллиф: Admin

Сигир ва бузоқларни боқиш бўйича замонавий техналогия

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Соғлом ва унумдор соғин сигирлар подаси – ҳар қандай фермернинг орзуси, чунки фойда айнан шу омилга тўғридан-тўғри боғлиқ. Шунинг учун ҳам хўжалик эгалари ўз жониворлари учун рацион танлашга жиддий қарайдилар. Сифатли ем ва сутли қўшимчалар уларнинг ўсиши ва ривожланишига таъсир қилади. Айниқса, бузоқларни тўғри овқатлантиришга алоҳида эътибор бериш керак,чунки бу муваффақиятли бизнес истиқболини белгилайди. Кўпчилик фермерлар стартдан олдинги ем билан бирга юқори сифатли сут ўрнини босадиган озуқани бебаҳо маҳсулот деб ҳисоблайдилар.
Тўлақонли озиқлантириш – бутун қорамол подаси саломатлиги гаровидир. Сифатли рацион бермасдан туриб сифатли сут олиб бўлмайди. Бундан ташқари, инглиз ветеринарлари томонидан сигир туёқларининг саломатлиги сигирларга бериладиган рационга тўғридан-тўғри боғлиқлиги исботланган.