«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2464
  • Муаллиф: Admin

Жаноб Ригли – сақичлар қироли

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

1891 йил баҳорида кичик Уильям Ригли Филадельфиядан Чикагога кўчиб келди. Ҳамёнида бор йўғи 32 доллари бор 29 ёшли йигитчанинг орзулари улкан эди. У ўз шахсий бизнесини йўлга қуймоқчи бўлганди. Таваккалчилик ва ғайратидан ташқари жаноб Ригли беқиёс сотувчилик иқтидорига ҳам эга бўлган.

Совун, ун ва сақич

Унинг отаси совун ишлаб чиқариш билан шуғулланар, кичкина Ригли эса Филадельфия кўчаларида юриб, отасининг "Ригли Скоринг” номли совунларни сотарди. Катта Ригли кўпроқ совун сотиб олувчи мижозларга турли совғалар беришни ҳам йўлга қуйганди. Масалан, совғалардан бири ун солинган халтачалар эди. Унга талаб кучайгач, катта Ригли бизнесини ўзгартирди: у энди аксинча, кўпроқ ун сотиб олган мижозларга совун совға қила бошлади. Отасининг самарали усулини кичик Ригли ҳам қуллади. У 1892 йилда Чикагода ун бизнесига қул урди. Мижозларга совға тариқасида эса турли сақичлар тақдим этишни йўлга қуйди. Бу усул ўзини оқлади.

Ўша даврда Қўшма Штатларда бор йўғи бир нечта компания сақич ишлаб чиқариш билан шуғулланар, сақич саноати ҳали ривожланмаганди. Кичик Ригли буни тез англади. У ўз исми билан сақич ишлаб чиқаришни йўлга қуйди. Унинг илк маҳсулоти Lotta ва Vassar номли сақичлар эди. 1893 йилда Juicy Fruit сақичи сотувга чиқарилди. Кейинги маҳсулотлар – Wrigley`s Sprearmint эса Риглини сақич бизнеси оламига буткул тортиб кетди.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2442
  • Муаллиф: Admin

“Ҳар тонг уйғонганингда сенга 86400 доллар берилади, ягона шарт...”

Бўлим: Бош сахифа

Ҳар куни уйқудан уйғонганингда сенга 86400 доллар берилади, ягона шарт эса сен уларни кун давомида сарфлаб тугатишинг зарур, қолдиқни ухлашга ётганингда сендан олиб қўйишади – бу ана шундай инъом, ушбу ўйин исталган вақтда тугаши мумкин. Савол: сен бу пулларни нимага сарфлаган бўлардинг?

У ҳар бир долларни ўзининг шахсий ўйин-кулгуси, шунингдек, севимли инсонлари учун кўплаб совғалар сотиб олиш учун ишлатишини айтди.

У мазкур сеҳрли банкнинг ҳар бир центини ўзи ва атрофдагилар ҳаётига бахт олиб келиш учун ишлатган бўлар эди, "ҳатто билмаган инсонлар учун ҳам, чунки ўзимга ва яқинларимга кунига 86400 доллар ишлата олармидим; бироқ нима учун буни сўраяпсан?”

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3708
  • Муаллиф: Admin

Муваффақиятли тадбиркорнинг 5 сири

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Сизда муваффақиятли тадбиркор белгилари борми? Қуйида келтирилган бир неча асосий принциплар бу саволга жавоб беришга ёрдам беради, шунингдек, улар бу соҳада улкан зафарларга эришишни истаган ва самарали бизнес-режа тузмоқчи бўлганларга ҳам асқотади. Энг аввало, бошқа ҳар қандай соҳада бўлгани каби муайан билимларга эга бўлиш лозим. Соҳа учун керакли бўлган курс ва тренингларда ўқишга ҳаракат қилинг. Бироқ ҳақиқий муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган хусусиятларга эга бўлиш даркор.

1. Эҳтирос ва иштиёқ

Бу хусусиятлар жуда муҳим. Ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти - бизнес-режани тузишдан тортиб, уни амалга ошириш ва лойиҳа тараққиёти ижобий натижаси унга боғлиқ бўлади.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2930
  • Муаллиф: Admin

20 йилда миллионер бўлиш сирлари

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Интернетда кўплаб қизиқ саволлар ва баҳс-мунозараларни учратиш мумкин, улардан энг қизиғини эътиборингизга ҳавола этяпмиз. Физик ва тадбиркор Крис Холмс Паркер Quora сайтида ҳозирда 17 ёшда бўлсангиз ва бор-йўғи 3 минг долларингиз мавжуд бўлса, 40 ёшга етганда қандай қилиб мультимиллионерга айланишингиз мумкинлиги ҳақида гапириб берди. Албатта, ғояларининг катта қисми америкача ҳақиқатга кўпроқ мос, бироқ моделнинг ўзини дунёнинг исталган бурчагида қўллаш мумкин.
40 ёшга етганда миллионер бўлиш усуллари
1. 3 минг доллар йиғиб қўйинг. Иқтисод қилиш, ишлаш ва ҳар бир чақани йиғишда давом этинг. Банкдаги депозитда 3 минг доллар йиғинг (мен ярим йилликни маслаҳат бераман). Бу унча катта бўлмаган фоизли омонат ҳисобидир. Бу ерда бир муддат мазкур пулларни ишлатиш имкони бўлмаслиги жуда муҳим.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3631
  • Муаллиф: Admin

Касод бўлмасликнинг оддий қоидалари

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Германиялик Бодо Шефер 16 ёшида туғилган шаҳри Кельндан бир дунё орзу-умидлар билан АҚШга, Калифорнияга жўнади. Бир ўзи на маблағ, на маълумоти бор, боз учтига инглизчани ҳам тузукроқ тушунмасди. Бегона мамлакатда ўз ўрнини топиш учун уринди – чиранди, аммо орадан 10 йил ўтиб, йўл қуйган хатолари оқибатида иши орқага кетиб, 75 минг доллар қарз бўлиб қолди.

Салкам 3 йилда америкалик мураббийи ёрдамида Шефер ҳаётида илк 100 минг доллар ишлаб топди. Шундан сўнг маблағини кўпайтириб, миллионга етказди ва ўзи ҳам бизнес соҳасида йўл – йўриқ кўрсатишга қодир ажойиб маслаҳатчига айланди.

Шефернинг бадавлат бўлиш ва касодга учрамаслик борасидаги 7 қоидаси қуйидагилардан иборат:

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 4286
  • Муаллиф: Admin

Пул сарфлаш борасида 7 та хато

Бўлим: Бош сахифа

Инсонларнинг деярли кўпчилиги 30 ёшга етганида ўз шахсий маблағлари билан боғлиқ асл ҳақиқатларни тушуна бошлашади. Улар орасида ўтказилган сўровлардан бунинг асосий 9 та сабаби маълум бўлди. Марҳамат, оиладаги иқтисодий камчиликларга нималар туртки бўлиши ҳақида ўйлаб кўринг.

30 ёшгача одамлар ўз касбий фаолият ва оилавий режаларини амалга ошира бошлашади. Кимдир бу саёҳат қилишни бошласа, яна кимдир уй-жой, янги автомобиль сотиб ола бошлайди. Фарзандлари, оиласи учун нималардир қилишни истайди? Энг муҳими буларнинг барчаси иқтисодий имкониятларга бориб тарқалади. Албатта, тўғри ва нотўғри ишларни қилиш, инсонга хос одат. Умиримиз давомида қилган хатоларимизнинг барчаси бизни ўнгланишга, яна ўрнимиздан туриб, олға ҳаракат қилишга ва такрор яна ўша хатоларни қилмасликка ўргатади.