«BIZNESTRENER.UZ» бу – мамлакатимиз тадбиркор ва фермерлари ютуқларини кўрсатувчи кўзгу, «BIZNESTRENER.UZ» бу – хорижлик ишбилармонлар тажрибалари билан таништирувчи минбар, «BIZNESTRENER.UZ» бу – бой бўлишни истаганлар учун супер портал, «BIZNESTRENER.UZ» бу – тадбиркорлар ва инвесторларни боғлаб турувчи кўприк

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1674
  • Муаллиф: Admin

Бариси оддий: тежамкорлик ҳаётимизни янада осонлаштиради

Бўлим: Тадбиркорлик фаолияти

Огайо штатидаги Дейтон шаҳридан бўлган тежамкорлар Жошуа Филдс Миллберн ва Райан Никодемус йирик корпорацияда собиқ шериклар ва яқин дўстлардир. Бир неча йил муқаддам бу икки дўст яхши яшашарди: ҳар ой олти хонали сондан иборат маош олишарди, рисоладагидек уйлари, замонавий гаджетлари ва зўр машиналари бор эди. Бир сўз билан айтганда ҳақиқий "Американча орзу”да яшашарди. Аммо бу узоққа чўзилмади...
"Аслида биз ўта омадсиз йигитлармиз,— дейди Жошуа ва Райан. — Балки одамлар кўз ўнгида ўта муваффақиятли одамлардек кўрингандирмиз, бироқ ҳақиқатни айтадиган бўлсак, ундай эмас. Биз омадсизлармиз”. Айрим вақтларда ҳафтасига 70–80 соатлаб ишлаш ва топганингдан кўра кўпроқ харажат қилиш, ҳаётингдаги бўшлиқни тўлдира олмайди.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 2744
  • Муаллиф: Admin

Омадли тадбиркорлардан бизнес сабоқлари

Бўлим: Машхурлар хаёти

Қуйида ўз фаолиятлари орқали муайян тажриба ва муваффақиятга эришган тадбиркорларнинг бизнес борасидаги маслаҳатлари билан танишишингиз мумкин.
Марк Кьюбан, инвестор, "Даллас Маверикс” баскетбол жамоаси хўжайини: "Инсон барча чекловларни ўзига ўзи қўяди”
Марк Кьюбан ҳаётидаги энг йирик келишувни 1999 йилда амалга оширган. Ўшанда у ўзининг "Broadcast.com” компаниясини умумий қиймати 5,7 миллиард доллар турувчи "Yahoo” акцияларига алмаштирган.
Кьюбаннинг таъкидлашича, "агар инсон дангасалик қилмасдан ўзини ишлашга мажбурлай олса, вақти келиб ҳар қандай юксак маррага эришиши мумкин”.
Нил Блюменталь ва Дэйв Гилбоа, "Warby Parker” оптика салонлари тармоғи ҳаммуассислари: "Катта қийинчиликлардан қўрқмаслик керак”
Компания арзон нархларда замонавий кўзойнаклар сотади. Компанияни 2010 йилда Нил Блюменталь, Дэйв Гилбоа, Эндрю Хант ва Жеффри Райдер томонидан ташкил этилган. 2014 йилнинг июнига келиб, бир миллион дона кўзойнак сотилган. 
Блюменталь ва Гилбоанинг таъкидлашларича, "нима билан шуғулланишингиздан қатъи назар, бу ишга бутун борлиғингизни бағишлашингиз керак, айниқса, ишни бошлашда. Олдингиздаги вазифа каттами-кичикми – уни мукаммал бажаришга интилинг”.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1463
  • Муаллиф: Admin

Антивирус Касперский яратувчиси - Евгений Касперский

Бўлим: Машхурлар хаёти

- Евгений Валентинович Касперский 1965 йил 4 октябрданомли физика-математикага йўналтирилган мактаб-интернатини битирган.
- 1987 йил Евгений криптография, алоқа ва информатика университетини тамомлаган.
- 1991 йилгача Мудофаа вазирлигига қарашли кўп профилли илмий-тадқиқот институтида ишлади.- 1989 йили Евгений ўз компютерида "Cascade” номли дастлабки вирусни аниқлайди ва унга қарши кичик дастурча(вирусни тузатувчи модул) тузади.
- 1991 йилдан у "Ками” номли компанияда фаолиятини давом эттиради. Бу компания "Antiviral Toolkit Pro" ("AVP") номли антивирус лойиҳасини яратиш билан шуғулланар эди. Бу лойиҳа Антивирус Касперский нинг прототипи (нусхаси) эди.
- 1997 йил Евгений Касперский ва унинг бир неча ҳамкасблари алоҳида бўлиб чиқишади ва Евгений бошчилигида "Лаборатория Касперский” компаниясини очишади.
Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 1820
  • Муаллиф: Admin

Facebook яратувчиси ва миллиардер Марк Цукерберг

Бўлим: Машхурлар хаёти

- Facebook номли ижтимоий тармоқ яратувчиси Марк Цукерберг 1984 йил 14 майда АҚШ нинг Нью-Йорк  штатида туғилган.
- Гарвард университети талабаси Цукерберг, дастлабFacebook ижтимоий тармоғини университет ётоқхонаси (ўз хонаси)дан оммага тақдим этган.
- Маркнинг ота онаси доктор, яъни отаси шифокор, онаси психологдир. Уларнинг оиласида Маркдан бошқа яъна 3 та қиз фарзанд бор.
- GQ номли эркаклар журнали, Цукербергни Кремниев ўлкасининг (Пало-Альто шаҳри) энг дидсиз кийинадиган инсони деб тан олган.
- 2011 йил январ ойида Марк Цукербергнинг Facebook даги саҳифаси, нотаниш хакер томонидан бузилади.
- Facebook яратилгандан сўнг, Марк ҳаттоки Гарвард университетини ташлаб кетади.
- Марк ўз турмуш ўртоғини Гарвардда ўқиш мобайнида 2004 йил учратади. Унинг исми Присцилла Чан дир.

Янгилик ҳақида маълумот
  • Кўрилди: 3322
  • Муаллиф: bobhoo

Ёш ишбилармонларга миллиардердан 30 маслаҳат

Бўлим: Машхурлар хаёти

"Амакингиз"нинг қўлида ишлаш жонингизга тегдими? Ўзингизнинг хусусий бизнесингиз ва молиявий мустаққилигингизни истайсиз, бироқ ҳеч ҳам фикрларингизни жамлаб ололмаяпсиз, тўғрими? Марҳамат, замонамизнинг энг муваффақиятли ишбилармонларидан бири, хитойлик миллиардер Жек Ма ўзининг ўттиз қимматли маслаҳатини эътиборингизга ҳавола этади.
Эҳтимол, бир қарашда маслаҳатлар сизга жуда жўн ва оддий кўринар, бироқ Жек Ма нима деяётганини биладиганлар тоифасидан. Атиги 15 йил муқаддам у оддий ва камтаргина хитойлик ўқитувчи эди, айни дамда Ма «Alibaba Group» номли йирик интернет-гигантнинг эгаси ҳисобланади, унинг бойлиги 24 миллиард АҚШ долларига баҳоланмоқда.
2013 йилда «The Financial Times» журнали Жекни (асл исми — Ма Юн) "йил одами" деб эълон қилди, уни тез-тез хитойча ишбилармонлик руҳияти намунаси сифатида мисол келтиришади. Демак, сўз — Ма жанобларига.

Йўналиш: bobhoo